Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил
2 декабрдаги 4059-сонли Фармонига асосан Навоий вилояти эркин индустриал-иқтисодий зона деб белгиланган.
ЭИИЗда руйхатдан ўтган субъектлар уларга киритилган тўғридан-тўғри инвестиция ҳажми қуйидагича бўлган тақдирда ер, мулк, даромад, ободончилик солиғи, ягона солиқ тўлови, Республика йўл жамғармаси ва мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловларда озод қилинадилар:
€ 3-10 млн. бўлса – 7 йилга;
€ 10-30 млн. бўлса – 10 йилга (кейинги 5 йилда фойда ва ЯСТни 50%);
€ 30 млн.дан ортиқ бўлса –15 йилга (кейинги 10 йилда фойда ва ЯСТни 50%).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги 4436-сонли Фармонига асосан Ангрен махсус индустриал-зонаси ташкил қилинган.
Фармонга мувофиқ, "Ангрен" махсус индустриал зонасининг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва бу муддат кейинчалик узайтирилиши, МИЗ фаолият юритадиган муддат мобайнида унинг ҳудудида махсус солиқ тартиби ва божхона имтиёзлари амал қилиши, МИЗ қатнашчиси мақоми "Ангрен" махсус индустриал зонаси Маъмурий кенгашининг қарори билан берилиши белгилаб қўйилган.
МИЗси қатнашчилари киритилган инвестиция ҳажми қуйидагича бўлган тақдирда
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача бўлганда - 3 йил муддатга;
3 миллион АҚШ долларидан ортиб 10 миллион АҚШ долларигача бўлганда - 5 йил муддатга;
10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, уларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан, кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида "Ангрен" МИЗ ҳудудига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар бож тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилиниши белгиланган.
II. Сиёсий саволлар
12-савол. Ўзбекистон Республикаси қачон мустақил давлат деб эълон қилинди?
Жавоб. Республика Олий кенгашининг навбатдан ташқари
6-сессиясида Президент И.А.Каримов ташаббуси билан 1991 йил
31 августда Мустақиллик декларацияси қабул қилиниб, ушбу ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинган ҳамда шу куни Олий Кенгашининг 1991 йил 31 августдаги 336-XII сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Конституциявий Қонун қабул қилинган.
13-савол. Ўзбекистон Республикасида қандай сиёсий партиялар мавжуд ?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда 4 та сиёсий партия фаолият кўрсатмоқда. Халқ демократик партияси, “Адолат” социал демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Миллий тикланиш партияси.
14-савол. Давлат бошқарув тизими тўғрисида тушунча беринг?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига (11-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.
- Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Олий Мажлис икки палатадан - Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат бўлиб, уларнинг ваколат муддати - беш йил.
- Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади.
- суд хокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.
15-савол. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қачон қабул қилинган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг байроғи 1991 йил 18 ноябр кунги Олий кенгашнинг навбатдан ташқари ўтказилган 7-сессиясида тасдиқланган.
Байроқдаги мовий ранг – мангу осмон ва обихаёт рамзи, у яхшилик, донишмандлик, ҳалолликни, шон-шухрат ва садоқатни билдиради. А.Темур давлатининг байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди.
Оқ ранг – тинчлик рамзи, у поклик, беғуборлик, софлик, орзу ва хаёллар тозалиги, ички гўзалликга интилишнинг тимсолидир.
Яшил ранг - табиатнинг янгиланиш рамзи. У навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.
Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган хаётий қудрат ирмоқларидир.
Ярим ой тасвири – тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ, айни пайтда қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзидир.
Ўн иккита юлдузлар тасвири – қадимги куёш йилномамизга бевосита алоқадордир. Ушбу тасвир ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги унинг комилликга, ўз тупроғида соадатга интилиш рамзидир.
16-савол. Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қачон қабул қилинган?
Жавоб: 1992 йил 2 июл кунги Олий кенгашнинг навбатдан ташқари ўтказилган 10-сессиясида тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи - қанотларини ёзган Хумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида "Ўзбекистон" деб ёзиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида:
- Хумо қуши ва дарёлар - кумуш рангида;
- қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва "Ўзбекистон" ёзуви - олтин рангида;
- ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий - яшил рангда;
- чаноқлардаги пахта - оқ рангда;
- лента - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда;
-саккизбурчак-олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда;
- ярим ой ва юлдузлар - оқ рангда тасвирланган.
17-савол. Ўзбекистон Республикаси Парламенти неча палатадан иборат ?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Парламенти 2 та палатадан иборатдир. Қонунчилик палатаси ва Сенат
Парламент сўзи французча «парле»-гапирмоқ маъносини англатади. У Қонун чикарувчи орган ҳисобланади. Ўзбекистонда
2004 йил 26 декабрда 2 палатали Парламент сайланди. Олий Мажлис Парламент аъзоларининг умумий сони 250 нафарни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Олий Мажлис парламенти икки палатадан иборат.
Юқори палата - Сенат–унинг аъзолари 100 нафарни ташкил килади.
Қуйи палата - Қонунчилик палатаси – унинг аъзолари
150 нафарни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |