юридик мажбурият - бюджетдан маблағ олувчиларнинг шартномалар, контрактлар, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари ҳамда бошқа ҳужжатлар асосида иккинчи томон олдида юзага келадиган мажбуриятлари; (Шартномалар)
молиявий мажбурият - бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига тегишли маблағларни ўтказиб бериш мажбуриятини юкловчи тўлов ҳужжатлари, жумладан, суд ҳужжатлари асосида бюджетдан маблағ олувчиларнинг иккинчи томон олдида юзага келадиган мажбуриятлари. (Тўлов топшириқнома, ҳисоб фактура, иш бажарилганлигини тасдиқловчи далолатнома, Форма 2, форма 3)
80-савол. Хўжалик шартномаси субъектларига юридик хизмат кўрсатиш тушунчаси тўғрисида гапириб беринг ?
Жавоб: 29.08.1998 йилдаги №670-I-сонли «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонун (20-модда)га асосан хўжалик шартномаси субъектларига юридик хизмат кўрсатиш уларнинг юридик хизматлари ёки ана шу мақсадда шартнома асосида жалб этилган адвокатлар томонидан амалга оширилади.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати:
- хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини, шунингдек талабнома билдириш ва уни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
- шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;
- хўжалик шартномалари бажарилиши устидан ўзаро текширувлар ўтказилишини назорат қилади;
- хўжалик юритувчи субъект раҳбарига имзолаш учун тақдим этилаётган хўжалик шартномалари лойиҳаларининг ва улар билан боғлиқ ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текширади;
- тайёрланган хўжалик шартномаси ва у билан боғлиқ ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжат лойиҳаси қонун ҳужжатлари талабларига мос эмаслиги аниқланган тақдирда, ўз эътирозини асослаган ҳолда уни қўшимча равишда ишлаб чиқиш учун қайтаради;
- шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда бевосита иштирок этади.
Қонун (21-модда)га асосан хўжалик шартномалари уларни имзолашга тайёрлаш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан текшириб кўрилиши керак. Шартномаларни уларнинг имзоларисиз тузишга йўл қўйилмайди.
Қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги хўжалик шартномалари хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизматининг ёки жалб этилган адвокатларнинг ёзма хулосасидан кейингина тузилади.
Хулосада, қоида тариқасида қуйидагилар кўрсатилади:
- хўжалик шартномасида кўрсатилган муносабатлар қайси қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши;
- хўжалик шартномаси шартларининг қонун ҳужжатлари талабларига мос келиш-келмаслиги;
- тарафларнинг жавобгарлиги меъёри ва низоларни ҳал этиш тартиби қонун ҳужжатлари талабларига мос келиш-келмаслиги.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил
24 августдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган “Хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида НИЗОМ”нинг 6-бандига мувофиқ шартномавий-ҳуқуқий, талабнома-даъво ишлари ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида
а) бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда корхонанинг шартномаларини тайёрлаш ва тузиш ишларида қатнашади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади, шартномалар лойиҳаларига, агар эътирозлари ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан корхонанинг бошқа ваколатли таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади.
б) қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ёзма хулосаларни тайёрлайди ва имзолайди;
в) шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади, корхона томонидан тузилган шартномаларнинг зарур даражада бажарилиши бўйича таклифлар киритади;
е) шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича даъво ишларини олиб бориш функцияларини бажаради.
81-савол. Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан дастлабки ва жорий назоратни таъминлаш кимга юклатилган, дастлабки ва жорий назорат нима ?
Жавоб: "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган Низомда Ғазначиликнинг асосий вазифаларидан бири Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни амалга оширишлиги кўрсатилган яъни бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан дастлабки ва жорий назоратни таъминлаш ғазначилик бўлимларига юклатилган.
Ғазначиликка юклатилган асосий вазифалардан:
- бюджет ташкилотларининг товарлар етказиб берувчилар (иш, хизмат) билан шартномаларини, шунингдек Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш бўйича буюртмачиларнинг шартномалари харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга қатъий мувофиқ равишда тузилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш асосида мазкур шартномаларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш орқали бюджет ташкилотларининг мақсадга номувофиқ, асоссиз харажатларининг олдини олиш;
- бюджет ташкилотларини, шу жумладан, мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб бориш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини назарда тутиш ҳамда қоидага кўра, воситачилик хизматларидан воз кечиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган “Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби”нинг
33-бандига асосан, Бюджет маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларини тўлаш бошлангунгача бюджет маблағлари бўйича (дастлабки назорат), харажатларни бюджетдан молиялаштириш (тўлаш) жараёнида (жорий назорат) ва бюджет ташкилоти тегишли харажатларни қилгандан кейин (кейинчалик назорат қилиш) амалга оширилади.
35-бандида, Бюджет ташкилотлари томонидан маблағларнинг сарфланишини, шу жумладан Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси, унинг ҳудудий органлари ва жойлардаги молия органлари томонидан қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларга мувофиқ амалга оширилади.
Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади
Do'stlaringiz bilan baham: |