Ғазначиликнинг асосий принциплари. Давлат бюджети ғазна ижросининг асосий принциплари кассанинг ягоналиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишнинг ягоналигидан иборат.
1.Кассанинг ягоналиги принципи – Бюджет ижросининг банк тизимида бююджет маблағлари бюджетдан маблағ олувчилар ҳисобварақаларининг тармоғи бўйича тақсимланади. Ғазначилик тизимида кассанинг ягоналиги принципи бюджетдан маблағ олувчилар ҳисоб китоб рақамларининг бюджетнинг ягона ҳисоб варағига бирлашишини назарда тутади, бунда товарлар ва хизматлар етказиб берувчилари билан ҳисоб-китоблар ушбу ягона ҳисоб варақда амалга оширилади.
2.Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисобботларни ташкил этишнинг ягоналиги принципи – бюджет ҳисобининг бир неча қисмларни ўз ичига олади.
Бюджет ижроси тегишли бюджетлар ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг ҳар бири учун Ғазначиликнинг ягона ҳисоб регистирида очиладиган шахсий ҳисобварақаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Шахсий ҳисобварақда уларни шахсий ҳисобварақ эгаси тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган бюджет маблағлари акс эттирилади.
Ғазначилик ҳисоб регистри – ҳисоб-китоб жараёнида бухгалтерия ҳисобининг текширилган ва қайта ишланган жамғарма ёзувлари учун мўлжалланган маълум шаклда юритилиши лозим бўлган ҳужжат ҳисобланади. Ушбу барча ҳисоб операциялари бюджет таснифи асосида амалга оширилади.
А) Бюджет таснифи
Б)Маблағлар манбаларини таснифлаш.
В) Ҳудудий тасниф
Г)Функционал ва ташкилий тасниф
Д) Бюджетни дастурли таснифи
Е) ДМС-2001 андозасига мослашувчи даромадлар таснифи
Ж) ДМС-2001 андозасига мослашувчи харажатларни иқтисодий таснифи
К)Бюджетнинг ғазна ижроси бухгалтерлик ҳисоби ҳисобварақаларининг ягона режаси.
Л) Харажатларни тўлаш учун рухсатнома(ХТР)
74-савол. Давлат бюджетининг касса ижроси ким томонидан амалга оширилиши тўғрисида тушунча беринг ?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “ Бюджет тизими тўғрисида”ги 2000 йил 14 декабрдаги (№158-II) қонунининг 37-моддасига мувофиқ,
Давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш, шунингдек унинг давлат даромадлари ва харажатларини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Давлат бюджетининг касса ижросини таъминлайди. Банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг топшириғига биноан Давлат бюджетининг касса ижроси операцияларини бажаради.
Бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари уларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисобварақларидаги бюджетдан ажратилган маблағлар қолдиқлари доирасида тўлов топшириқномалари бўйича амалга оширилади.
75-савол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил
7 февралдаги "Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида" ПҚ-1475-сон қарори моҳиятини тушунтириб беринг ?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш, кичик бизнеснинг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш бўйича давлат буюртмаларини олиш имкониятларини кенгайтириш, рақобатни янада ривожлантириш ҳамда давлат харидларини амалга оширишда очик ойдинликка амал қилиш, "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастурини амалга ошириш, концепсияда белгилаб берилган йўналишни амалга ошириш мақсадида Президентнинг 2011 йилнинг 7 февралдаги ПҚ-1475 сонли “Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Ижросини таъминлаш мақсадида ВМнинг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли “Давлат ҳаридларини ташкил этишга доир норматив ҳуқуқий баъзани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорлар асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида комиссия тузилиб, бу комиссияга Молия Вазирлигининг Ғазначилиги ишчи органи этиб тайинланган ва қуйидаги вазифалар юклатилган.
1. давлат харидлари учун йўналтирилган бюджет маблағлари ва бошқа марказлаштирилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда ушбу соҳасидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш,
2. давлат харидларига кичик бизнес субъектларини кўпроқ жалб этиш учун шарт-шароитларни яратиш;
3. тендер савдоларида қатнашувчи барча субъектлар вакилларининг малакасини ошириш ва халқаро стандартларни жорий этилишига ёрдамлашиш.