Жавоб: Рентабеллик – корхона ташкилотларнинг фойда олиб ишлаши, фойда олиш даражасини белгилаб, фоиз ҳисобида ифодаланади.
Ишлаб чиқариш рентабеллиги - балансдаги фойданинг сотилган махсулот таннархига нисбати билан топилади.
Корхона барча активлари рентабиллиги - йил давомида олинган соф фойдани корхона барча активларига нисбати билан топилади.
Махсулот реализация қилиш рентабеллиги - соф фойдани махсулотни реализация қилишдан тушган ялпи даромад нисбати билан топилади.
V. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағларини мақсадли ишлатилиши юзасидан. VI. Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тўғрисидаги Қонун (26.08.2004 й. N 664-II) (Давлат бюджетининг ғазна ижроси ҚОИДАЛАРИ)
72-савол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмунини тушунтириб беринг?
Жавоб: Давлат молияси тизимида иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг энг асосий натижаси сифатида 2004 йил 26 августда №664-II сонли қабул қилинган “Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонуни десак муболаға бўлмайди.
Дастлаб, 2005 йилдан бошлаб тажриба сифатида Ғазначиликни жорий этиш Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида бошланган бўлиб, мазкур тажриба натижаларига кўра 2007 йилда ғазначилик тизими босқичма-босқич барча худудларга татбиқ этилиши кўзда тутилди.
Ғазначилик тўғрисидаги Қонун ҳамда амалга оширилган тажрибаларга таянган ҳолда:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594 сонли “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, қабул қилинган.
Мазкур қарор давлат бюджетининг ғазна ижросини татбиқ этиш ҳисобига бюджет тизимини янада ислоҳ қилиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, барча даражалардаги бюджет даромадлари ва харажатларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқарилган.
Ушбу қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини молия органлари бўйича белгиланган бошқарув ходимлари сони доирасида ташкил этишган.
Ғазначилик зиммасига юклатилган асосий вазифаларни;
Ғазначилик ва унинг худудий бўлинмаларининг ташкилий тузилмасини;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилик бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг тақдимномасига асосан лавозимга тайинланишини ва озод этилишини;
Ғазначилик бошлиғи лавозими бўйича Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари ҳисобланишини;
ўн кун муддатда - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғзначилиги тўғисидаги низомни тасдиқаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳамасига киритишни;
икки ҳафта муддатда - молия органлари, шунингдек бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизими фаолият юритиши шароитларида ишлашга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритиш;
икки ҳафта муддатда - Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмаларини зарур бинолар, компьютерлар, ташкилий техника ва бошқа анжомлар билан таъминлаш, шунингдек уларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
икки ой муддатда - Давлат бюджети ғазна ижроси тизимининг жорий этилиши муносабати билан муайян вазирликлар, идоралар ва ташкилотларни молиявий таъминлаш хусусиятига қараб бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини мақбуллаштириш ва 25 фоизгача қисқартириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва бошқа халқаро молия ташкилотларининг қарз маблағларини жалб этган ҳолда Давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисоб рақамига жамлаш ва ундан харажатлар тўловини амалга ошириш имконини берувчи Давлат бюджети ғазна ижросининг ягона интеграциялашган ахборот тизимини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини қабул қилсиш вазифалари юклатилган.
73-савол. Ғазначиликнинг асосий вазифалари ва принципларини айтинг ?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 24.08.2004й. №664-II «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги қонуни (7-модда)га асосан Ғазначиликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Давлат бюджетининг касса ижроси;
Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни амалга ошириш;
Давлат бюджети маблағларини бошқариш, ягона ғазна ҳисобварағини ва ҳудудий ғазна ҳисобварақларини юритиш;
Бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган шартномасини, шунингдек буюртмачининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузилган шартномасини мажбурий рўйхатдан ўтказиш;
Давлат бюджетида қайси юридик ёки жисмоний шахслар учун маблағлар назарда тутилган бўлса, ўша юридик ёки жисмоний шахслар номидан ва уларнинг топшириғига биноан тўловларни амалга ошириш;
Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисобини юритиш;
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва хисоботни тузиш;
Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш.
9. Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги, шу жумладан номоддий шаклдаги инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини тўлиқ ва тизимли ҳисобга олиш.
Ўзбекистон Республикасининг 24.08.2004й. №664-II «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги қонуни (3-модда)га асосан Давлат бюджети ғазна ижросининг асосий принциплари кассанинг ягоналиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишнинг ягоналигидан иборат.