Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига (лавозимли)



Download 476,5 Kb.
bet15/32
Sana25.02.2022
Hajmi476,5 Kb.
#311047
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32
Bog'liq
I. Иқтисодий саволлар

тарбиявий жараён амалга оширилишининг сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва мехр-шафқат руҳида тарбиялашга қўшилган аниқ шахсий ҳиссага қараб ўқитувчилар томонидан олиб бориладиган тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар учун 15 фоизгача миқдорда;

  • ўқувчиларни тест синови натижалари бўйича аниқланадиган, тегишли синфлар ва ўқув предметлари учун тасдиқланган Давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига қараб касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 25 фоизгача миқдорда белгиланади.

    Бошланғич синфлар ўқитувчиларига ҳар ойлик устама синф ишининг муайян кўрсаткичларига қараб, фанлар ўқитувчиларига эса - ўқитиладиган фанлар бўйича муайян кўрсаткичларга эришилган тақдирда белгиланади.
    Умумтаълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга оширадиган ўқитувчиларга мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди.
    Ўрнак кўрсатган ходимларини бир марталик мукофотлаш уларнинг умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун уларга бир лавозим маошигача миқдорда мукофот тўлаш йўли билан амалга оширилади.
    Ходимларга моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки муассаса касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда кўрсатилади (яқин қариндоши вафот этганда, оғир жароҳат олинганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрилганда ва ҳоказо).


    58-савол. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги
    165-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси тўғрисида”ги Низом моҳияти тўғрисида тушунча беринг ?



    Жавоб: ВМнинг 01.08.2008 йилдаги 165-сонли қарори Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар раҳбар ҳамда педагог кадрларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш ва унга ҳақ тўлашнинг юксак касб маҳоратини намоён этган ва таълим-тарбия жараёнига шахсан катта ҳисса қўшаётган иқтидорли педагогларни рағбатлантиришни кўзда тутувчи сифат жиҳатдан янги механизмини жорий этиш, шунингдек мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида эҳтиёж сезилаётган малакали мутахассислар тайёрлашда уларнинг масъулиятини ошириш мақсадида мақсадида қабул қилинган.
    Мазкур Қарор билан тасдиқланган “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси тўғрисида”ги Низом, ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, профессионал тайёргарликни рағбатлантириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига, ўқувчиларда профессионал кўникмалар шаклланишига қўшган шахсий ҳиссаси билан бевосита ўзаро алоқадорлигини таъминлаш, касб маҳорати ва малака ўсишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
    Жамғарма маблағлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг фақат юксак касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифати ошишига аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашга ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатишга йўналтирилади.
    Директор жамғармаси муассаса меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг
    15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ташкил этилади, имкониятлари чекланган ва жисмоний ривожланишида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган коллежларда эса -
    25 фоиздан ортиқ эмас.
    Ўқитувчиларнинг (умумий сонининг кўпи билан 50 фоизи) базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар (базавий таъриф ставкасининг 40 фоизигача) белгилаш ва ходимларига бир марталик мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорлар коллежлар ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.
    Махсус комиссия таркиби камида етти киши - директор, ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосар, икки ўқитувчи, касаба уюшмаси ташкилоти раиси ва ота-оналар қўмитасининг икки нафар вакилидан иборат бўлади.
    Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг айрим ўрнак кўрсатган ходимларини мукофотлаш уларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун уларга бир лавозим маошигача миқдорда бир йўла мукофот тўлаш йўли билан амалга оширилади. Мукофотлаш ўқув юрти иш якунларини чиқариш натижалари бўйича амалга оширилади.
    Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда кўрсатилади (яқин қариндоши вафот этганда, оғир жароҳат олинганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрилганда ва ҳоказо).


    59-савол. Маҳсулот таннархини аниқлаб беринг?


    Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
    1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асоссан маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади. Уларга қуйидагилар тегишли бўлади: бевосита ва билвосита (прямые и косвенные) моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар.
    Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади:
    1) ишлаб чиқариш моддий харажатлар (хом-ашё, ёрдамчи материал, ёнилги, электроэнергия, олиб келиш харажати, бошқа хизматлар ва хакозо);
    2) ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари (ишлаб чиқаришга тегишли ҳисобланган иш ҳақи ва бошқа тўловлар);
    3) ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
    4) асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;
    5) ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар (ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатиш харажатлари, масалан қўриқлаш, сертификициялаш, ходимларга кўрсатиладиган текин коммунал хизматлар, озиқ-овқат, айрим тармоқлар ходимларга озиқ-овқатлар қиймати, бериладиган текин уй-жой ҳақини тўлаш харажатлари).
    Хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан тавсифланади:
    - маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади:

    Download 476,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish