Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига (лавозимли)



Download 476,5 Kb.
bet12/32
Sana25.02.2022
Hajmi476,5 Kb.
#311047
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32
Bog'liq
I. Иқтисодий саволлар

Ушбу хатлар вазир, вазир ўринбосарлари, НТББ (НТБ) бошлиғи томонидан имзоланади ва текширилган ташкилотга жўнатилади.
Бюджет ижроси бўйича маҳаллий молия ва ғазначилик органлари ишини тафтиш ва текшириш натижалари кўриб чиқишлик учун тегишли ҳокимликларга тақдим қилинади (зарур ҳолларда молия органлари раҳбарлари, НТББ, НТБ бошлиқлари тафтиш ва текшириш натижаларини кўриб чиқишда иштирок этади).
Зарур ҳолларда маҳаллий молия ва ғазначилик органлари ишини тафтиш ва текшириш натижалари Молия вазирлиги ва ҚР молия вазирлиги Ҳайъати, молия бошқармалари Кенгашларида кўриб чиқилади.
41-савол. Аниқланган камомад ва ўзлаштиришларни ҳужжатлаштириш ва тўпланган ҳужжатларни ҳуқуқ-тартибот органларига топшириш тартибини тушунтириб беринг ?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлигининг 2007 йил 19 июндаги №10-4-2007 ва №69-сон билан рўйхатга олинган “Молия фаолияти соҳасида талон-тарожлик ва ўзлаштиришлар, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш ва бошқа қонунбузилишлар юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва прокуратура органларига юбориш тўғрисида”ги Тартибнинг 1.8-бандига асосан аниқланган қонунбузилишлар бўйича тафтиш ва текшириш далолатномалари ҳамда мониторинг ҳужжатлари имзоланган кундан эътиборан 20 кун ичида прокуратура органларига тақдим этилади.
Юқорида қайд этилган Тартиб бўйича прокуратура органларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. текширишлар ёки мониторингларда аниқланган қонунбузилишлар қайд қилинган ҳамда тегишли томонларга таништирилган далолатнома;

  2. бюджет муассасаси раҳбарининг аниқланган қонунбузилишлардан норозилиги ҳақидаги ёзма эътирози тақдим этилганда, текширувчининг ушбу эътироздаги барча важларни бартараф этган ҳолда, қонун ҳужжатларга асослантирилган ёзма хулосаси;

  3. хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки моддий жавобгар шахс далолатномани имзолаш ёки ҳолат бўйича тушунтириш хати ёзишдан бош тортган тақдирда текширувчи томонидан бу ҳақда тузилган далолатнома;

  4. далолатномада акс эттирилган ҳолатлар ва жиддий қонунбузиш ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотларни асли ёки уларнинг тасдиқланган нусхалари;

  5. мансабдор ёки моддий жавобгар шахс томонидан тақдим этилган, лекин текширувчи томонидан инобатга олинмаган ҳужжатлар ва уларнинг инобатга олинмаганлиги юзасидан текширувчининг изоҳи;

  6. текширилган объект низоми ёки устави, моддий жавобгар шахс билан тузилган шартнома, вазифага тайинланганлиги ҳақидаги буйруқ, қопланган зарар миқдорини тасдиқловчи ва аниқланган қонун бузилишига доир бошқа ҳужжатларнинг асли ёки тасдиқланган нусхаси.

  7. юқорида баён этилган ҳужжатлар бўйича масъул, моддий ва мансабдор ҳамда бошқа алоқадор шахслардан олинган тушунтириш хатлари илова қилинади;

Булардан ташқари,
1) текшириш ўтказган масъул шахслар томонидан текширилаётган объектда айнан қандай қонун бузилиши ҳолатларини содир этилганлиги,
2) қандай қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилганлиги,
3) аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари қонун ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги,
4) ушбу қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган шахслар доираси аниқланганлиги,
5) қонун бузилишларнинг келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитлари ҳақида
6) қонун бузилишларни содир этилишига олиб келган ҳолатлар баён этилган асослантирилган хулоса тузилади ва ҳужжатлар билан бирга юборилади.
Шунингдек тақдим этилмаган ҳужжатнинг тақдим этилмаслик сабаби, мазкур ҳужжатнинг қай тарзда юритилиши ва бу билан қайси қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳақида текширувчи ўзининг хулосасида асослантириб кўрсатиши лозим.
Бундан ташқари бюджет ташкилоти ва муассасаларнинг банкдаги ҳисоб-рақамидан нақд пул маблағларини узлуксиз берилиши таъминланмаганлиги юзасидан мижознинг банк билан тузилган шартномаси, унинг пул билан таъминлашини сўраб берган буюртмалари, банкда худди шу кунлари мавжуд бўлган пул маблағлари миқдори ҳақидаги маълумотлар.


42-савол. Йил бошида маҳаллий бюджет муассасаларининг харажатлар сметалари ва штатлар жадвалларини молия органларида рўйхатга олингунга қадар харажатларни амалга ошириш тартибини айтиб беринг ?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга (2010 йил 19 ноябрда 2157-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ бюджет ташкилотларининг штатлар жадваллари ва харажатлар сметаларини рўйхатга олиш тугаллангунга қадар, бироқ (ЎзР ВМ нинг
414-сонли қарорда белгиланган муддатда) молия йилининг
1 апрелидан кечикмаган ҳолда, “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонунга
(33-модда) мувофиқ бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) аввалги молия йилининг охирги чорагидаги бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг учдан бир қисмидан ортиқ бўлмаган миқдорларда амалга оширилади.


43-савол. Бюджет муассасаларининг харажатлар сметалари ва штатлар жадвалларини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва молия органларида рўйхатга олиш тўғрисида тушунча беринг ?


Жавоб: Адлия вазирлиги томонидан 19.11.2010 йил №2157 сон билан рўйхатга олинган (Молия вазирлиги 29.10.2010й. N92) “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги низомга асосан бюджет ташкилотларини тасдиқланган сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш мазкур бюджет ташкилотини молиялаштириш амалга ошириладиган бюджет параметрлари тасдиқланган пайтдан бошлаб 40 кундан кечиктирмай тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
Молия органларида белгиланган муддатларда харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказмаган бюджет ташкилотларига молия органлари молиялаштиришни бошламайдилар, банк муассасалари эса иш ҳақи ва мазкур ташкилотнинг харажатлари учун маблағ ажратишни рўйхатдан ўтказилгунга қадар тўхтатадилар.


44-савол. Ноқонуний харажатлар яъни ортиқча иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларининг келиб чиқиши сабабларини тушунтириб беринг ?


Жавоб: Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ортиқча харажатлар яъни ноқонуний харажатлар қуйидаги ҳолларда:
бўш, вакант иш ўринларидаги иш ҳақи жамғармасидан ноқонуний фойдаланилганида;
иш ҳақларини ўз вақтида тўланмай кечиктириб юборилган ҳолатларда;
ортиқча режалаштирилган ҳолатларда;
иш ҳақи маблағларидан хақиқатда ишламаган шахс ҳисобига фойдаланиб келинганида;
аслида бажарилмаган иш учун тўловлар амалга оширилганида;
халқ таълими муассасаларида ўқув юкламалари бажарилган бўлсада, педагогик юкламалар бажарилмаслиги натижасида;
соғлиқни сақлаш муассасаларида койка кунлари бажарилмаган бўлсада тиббиё ходимларга иш ҳақларини тўланиши натижасида юзага келиши мумкин.


45-савол. Молия йилига қўшимча вақт даври этиб қайси давр белгиланган ва қўшимча вақт даврида молия органлари ҳамда бюджет ташкилотлари томонидан қандай вазифалар амалга оширилиши белгиланган ?


Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1999 йилдаги 414-сонли “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг 6-1.-бандига асосан йилнинг январь ойи молия йилига қўшимча вақт даври этиб белгиланиши, ушбу давр мобайнида Давлат бюджетининг ўтган йилги ғазна ижроси амалга оширилиши кўрсатилган.
Қўшимча вақт даврида молия органлари, Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек бюджет ташкилотлари томонидан ҳисобот йили Давлат бюджетини ижро этиш операциялари амалга оширилади, шу жумладан:
- бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар тартибга солинади;
- бюджетдан маблағ олувчиларнинг ўтган йилги кредиторлик қарзлари тўланади;
- тежаб қолинган маблағлар Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаларига ўтказилади;
- Давлат бюджетини ижро этиш юзасидан бошқа операциялар амалга оширилади.


46. Бюджет субвенцияси ажратиладиган ҳудудлар ва қайси мақсадлар учун ажратилиши тўғрисида тушунча беринг?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887 сонли қарори 29-иловасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари маҳаллий бюджетларига ҳудудлар бўйича ҳисобланган барча солиқ ва мажбурий тўловлар тушуми прогнози ҳисобга олиниб, ҳажми аниқлаштирилган ҳолда бюджет субвенциялари ажратилади
Республика бюджетидан юқорида кўрсатилган вилоятлар учун
2013 йилда жами 3 687 427,4 млн.сўм субвенциялар ажратилиши белгиланган. Шундан, Андижон вилоятининг 2013 йил жами даромади 635 705,0 млн.сўмни, жами харажати 1 178 798,2 млн.сўмни ташкил қилиб, 543 093,2 млн.сўм харажатини қоплаш мақсадида Республика бюджетидан субвенция ажратилиши белгиланган.
Бюджет субвенциялари:
халқ таълими муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлари;
ижтимоий нафақалар (бола 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш учун оналарга бериладиган ойлик нафақалар, вояга етмаган болали оилаларга ойлик нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам).
Бунда Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри бўйича зарур ҳолларда туман (шаҳар) лар маҳаллий бюджетларига юқорида кўрсатилган харажатларни молиялаштириш учун субвенциялар кўзда тутилиши мумкин.


47-савол. 2013 молия йилида бюджет муассасаларининг биринчи даражали харажатлари тўловини амалга оширишнинг кетма-кетлиги тўғрисида тушунча беринг ?


Жавоб: Молия вазирлигининг Ғазначилиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармалари, туман ва шаҳар Ғазначилик бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2013 молия йилида бюджет муассасаларининг биринчи даражали харажатлари тўлови қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади.
иш ҳақи, иш ҳақидан ажратмалар (ЯИТ), ижтимоий нафақалар, пенсия ва стипендиялар;
озиқ-овқат, дори-дармон;
коммунал хизмат харажатлари, ёқилғи ва бошқа ЁММлари;
капитал қўйилмалар;
бошқа харажатлар.
Ғазначилик ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиғи миқдори:
тегишли бюджет бўйича I ва II гуруҳ харажатларини тўлаш учун маблағларга бўлган талабни тўлиқ қоплаган тақдирда, III гурух харажатларини, шунингдек I ва II гуруҳ харажатларини тўлиқ амалга ошириб бўлган бюджетдан маблағ олувчиларнинг IV гуруҳ харажатларини амалга оширишга рухсат берилади;
озиқ-овқат харажатларини тўланмаган қисмидан ошган тақдирда дори-дармон харажатларини (худди шундай бошқа турдаги харажатлар бўйича ҳам) қолдиқдан ошган қисми доирасида амалга оширишга рухсат берилади.
Бунда, бюджет ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий молия идоралари билан келишган ҳолда IV гуруҳ харажатлари учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан мавсумий ва фавқулодда тадбирларни (биринчи синф ўқувчилари учун ўқув қуроллари, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун қишки кийим-бош, эпидемиологияга қарши, дезинфекцион ва бошқа тадбирлар) тезкор молиялаштиришни амалга оширишлари мумкин.


48-савол. Молия вазирлигининг 2013 йил 3 январдаги 1-сонли “2012 йилни муваффақиятли якунлаш ва 2013 йилги Давлат бюджети параметрлари ижроси жараёнида бюджет интизомига қатъий риоя этилишини таъминлаш чоралари тўғрисида”ги 1-сонли буйруғи билан Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармасига юклатилган вазифалар тўғрисида тушунча беринг ?


Жавоб: Молия вазирлигининг 03.01.2013 йилдаги 1-сонли буйруғида Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги вазифалар юклатилган.
Жумладан, молия ва ғазначилик идоралари ҳамда бюджет ташкилотларида бюджет ижроси бўйича қонунчилик талаблари бажарилишини таъминланиши устидан ҳар томонлама, кучайтирилган ва таъсирчан назорат ўрнатиш;
- бюджет ташкилотларида текшириш ўтказилаётганда ўтган йилларда сарфланмаган ва йил якуни бўйича депозит бюджетдан ташқари ҳисобварақаларга ўтказилган бюджет маблағларни ўз вақтида ва мақсадли сарфланиши;
- 2013 йил 19 апрелгача молия идораларида бюджет ташкилотлари штатлар жадвали ва харажатлар сметасини рўйхатдан ўтказилиши ўз муддатида ва белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилиши юзасидан текширишлар ўтказиш. Бунда, харажатларни асоссиз марказлаштириш, харажатлар ва штатларни ортиқча режалаштириш, лавозим разрядларини юқори қўллаш каби ҳолатларга, шунингдек хизмат автомобилларини сақлаш учун ҳамда бюджет ташкилотлари томонидан 2012 йил якуни бўйича иқтисод қилинган ҳамда ривожлантириш жамғармасига ўтказилган харажат турлари бўйича маблағлар режалаштирилиши асослилигига алоҳида эътибор қаратиш;
- фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш бўйича ваколатланган Комиссиялар фаолиятини ҳар чорак текшириш орқали аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилаётган бюджет маблағларини мақсадли ва манзилли сарфланаётгани устидан назоратни кучайтириш;
- ҳар 10 кунда текширишлар жараёнида аниқланган камчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига ахборот тақдим этиш;
- тизимли ва кўплаб учраётган қоидабузарликлар бўйича ҳар чоракда Молия вазирлиги Услубий кенгашига маълумотлар киритиш;
- биринчи даражали харажатларни, шу жумладан иш ҳақи ва барча турдаги ижтимоий нафақаларни ўз вақтида молиялаштирилиши, шунингдек уларни нақд пул билан таъминланиши устидан назоратни кучайтириш.


49-савол. Бюджет муассасаларининг биринчи даражали тўловлари банк муассасалари томонидан нақд пул билан таъминланмаганда қўлланиладиган чораларни айтиб беринг ?


Жавоб: Молия вазирлигининг 2013 йил 3 январдаги 1-сонли “2012 йилни муваффақиятли якунлаш ва 2013 йилги Давлат бюджети параметрлари ижроси жараёнида бюджет интизомига қатъий риоя этилишини таъминлаш чоралари тўғрисида”ги 1-сонли буйруғига асосан маҳаллий бюджетларнинг биринчи даражали харажатларини ўз вақтида молиялаштириш мақсадида, республика бюджетидан бюджет субвенцияси ва ўтказиб бериладиган даромадларни белгиланган чораклик режа доирасида иш ҳақи (ҳар ойнинг 1-4 санасида
60% миқдорида ва 15-18 санасида 40% миқдорида), ягона ижтимоий тўлов (ҳар ойнинг 1-4 санасида), ижтимоий нафақалар тўлови (ҳар ойнинг 1-20 санасида) харажатлари учун молиялаштирилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2005 йил 20 августдаги 18/1-сон қарори билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2005 йил 10 октябрда 1518-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги йўриқноманинг 37-бандида бюджет ташкилотига меҳнатга ҳақ тўлаш учун нақд пул бериш ойда икки марта ойнинг биринчи ярми (аванс) учун - мазкур ойнинг 16-20 кунларида ва ойнинг иккинчи ярми (иш ҳақи) учун - кейинги ойнинг 1-5 кунларида амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 175-2 моддасида бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилотларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган бошқа харажатлар тўлови учун пул маблағлари бериш банкларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан асоссиз равишда кечиктирилганлиги учун мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатилган.


50-савол. Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбалари ва уларнинг сарфланиш тартибини тушунтиринг ?


Жавоб: ВМнинг 03.09.1999 йилдаги 414-сонли “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасини қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
- ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари бўйича - бюджет ташкилотларининг Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган ҳисоб рақамларида ҳисобот чорагининг охирги иш куни охирида қолган тежаб қолинган маблағлар;
- бюджет ташкилотлари фаолияти турига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар;
- вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағларнинг 50 фоизи, қолган 50 фоиз маблағ тегишли бюджетлар даромадига ўтказилиши белгилаб қўйилсин;
- юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилаётган ҳомийлик ёрдами (беғараз ёрдам) ҳисобига шакллантирилади.
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари:

  • аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга;

  • бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига. Тушган барча маблағларнинг камида 75 фоизи (соғлиқни сақлаш бюджет ташкилотларида камида 50 фоизи) товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ўрнини тўлдиришга ва моддий-техника базани мустаҳкамлашга;

  • ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади. Тушган барча маблағларнинг кўпи билан 25 фоизи (соғлиқни сақлаш бюджет ташкилотларида 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда) бюджет ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.

  • Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотига кўрсатилган ҳомийлик (бегараз) ёрдамидан олинган маблағларнинг барча суммаси, агар ҳомий билан махсус ўзгача ҳол келишилмаган бўлса, моддий-техника базани мустаҳкамлашга сарфланади.



51-савол. Қандай ҳолатларда тежаб қолинган маблағлар ташкилотнинг ривожлантириш жамғармаси ҳисоб варағига ўтказилмайди ?


Жавоб: Адлия вазирлигида 16.09.2009 йилда 2007-сон билан рўйхатга олинган “Давлат бюджетининг газна ижроси” КОИДАЛАРИнинг 179-бандига мувофиқ қуйидагилар натижасида бўшаган маблағлар иқтисод қилинган маблағлар ҳисобланмайди ва бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилмайди
- ҳисобот чораги охирги ойининг иккинчи ярми учун иш ҳақини тўлашга молиялаштирилган маблағлар, депонентлаштирилган иш ҳақи ва стипендиялар, тўлиқ молиялаштирилмаганлик (тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги) ёки депозит ҳисобварағида маблағларнинг етишмаслиги натижасида олиб бўлинмаган нафақалар;
- Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1999 йилдаги 414-сонли “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган "Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби"нинг 4-банди билан ўрнатилган, ҳисобланган, лекин иккинчи гуруҳ "Иш берувчининг ажратмалари" харажатлари бўйича ўтказилмаган харажатлар натижасида бўшаб қолган маблағлар;
- бюджет ташкилотларининг сет, штат ва контингент бўйича режанинг бажарилмаслиги ёки ўрнатилган муддатлардан кеч бажарилиши, янги муассасаларнинг очилиши ёки фаолиятнинг кенгайиши сабабли бўшаб қолган маблағлар;
- бюджетдан маблағ олувчининг фаолияти (вақтинчалик) тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар;
- бюджетдан маблағ олувчиларнинг меъёрдан ортиқча штат сонининг тасдиқланиши натижасида бўшаб қолган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, шунингдек вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятларининг алоҳида қарорлари қабул қилиниши натижасида бўшаб қолган маблағлар.


52-савол. Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча ишлатилмаётган давлат мулкини ижарага бериш тартиби ҳамда ижара ҳақларини ижарачи томонидан тўлаш муддатлари ва уни тақсимоти тўғрисида тушунча беринг?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102 сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан:

Download 476,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish