Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига (лавозимли)


VII. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги Қонун (24.12.1998 й. № 717-I)



Download 476,5 Kb.
bet22/32
Sana25.02.2022
Hajmi476,5 Kb.
#311047
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32
Bog'liq
I. Иқтисодий саволлар

VII. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги Қонун (24.12.1998 й. № 717-I)


82-савол. Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти юзасидан текшириш ўтказиш қайси органга юклатилганлигини айтинг ?


Жавоб: ЎзР нинг 1998 йил 24 декабрдаги 717-I-сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунининг 9-моддасига асосан хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, мазкур органлар текширишлар давомида солиқ ва валютага оид жиноятлар аломатларини аниқлаганида эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.


83. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари нималардан иборат ?


Жавоб: ЎзР нинг 1998 йил 24 декабрдаги 717-I-сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасига асосан Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкоралик, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига аралашмасликдан иборат.


84-савол. Муқобил текшириш тўғрисида тушунча беринг ?


Жавоб: ЎзР нинг 1998 йил 24 декабрдаги 717-I-сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунининг 14-1-моддасига асосан Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини муқобил текширишлар жиноят ишлари юзасидан тергов олиб бориш жараёнида текшириш тайинлаш тўғрисидаги қарор асосида ёхуд назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли органнинг қарорига биноан амалга оширилади. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини муқобил текширишлар хўжалик юритувчи субъектларга бормасдан туриб амалга оширилади. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини муқобил текширишларга уларнинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект билан ўзаро муносабатлари юзасидангина йўл қўйилади, улардан муқобил текшириш предметига тааллуқли бўлмаган молия-бухгалтерия ҳужжатларини ёки бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш тақиқланади.


85-савол. Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларида молия-хўжалик фаолияти юзасидан текширишлар қайси даврларда ўтказилади?


Жавоб: ЎзР нинг 1998 йил 24 декабрдаги 717-I-сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунининг 10-1-моддасига асосан Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.


86-савол. Микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари янги ташкил этилганда уларнинг молия-хўжалик фаолияти юзасидан текшириш қайси даврларда ўтказилади?


Жавоб: ЎзР нинг 1998 йил 24 декабрдаги 717-I-сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунининг 10-1-моддасига асосан Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди, қуйида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди.


87-савол. Давлат органларининг ноқонуний қарорлари ёки мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) натижасида хўжалик юритувчи субъектга етказилган зарар ким томонидан ва қандай тартибда қопланиши белгиланган ?


Жавоб: ЎзР нинг 1998 йил 24 декабрдаги 717-I-сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунининг 18-моддасига асосан Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний қарорлари ёки бошқа ҳаракатлари натижасида хўжалик юритувчи субъектга етказилган зарарлар, шу жумладан, бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
ПФ-3619-сонли “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 3 бандига мувофиқ
Давлат органларининг ноқонуний қарорлари ёки шу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда бевосита ана шу давлат органлари томонидан, биринчи навбатда, уларнинг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига қопланиши, зарарларнинг ўрнини қоплаш суд қарори билан ана шу етказилган зарар учун айбдор бўлган давлат органларининг мансабдор шахсларига, қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорларда юкланиши белгиланган.
Тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги хўжалик низолари хўжалик суди ёки ҳакамлар суди томонидан кўриб чиқилади.


88-савол. Тадбиркорлик субъектлари рухсатсиз текширилганлиги ва уларнинг хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашилганлиги учун вазирликлар, идоралар раҳбарлари, ҳокимларга нисбатан қандай чоралар кўрилиши белгиланган?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил
5 октябрдаги ПФ-3665-сонли “Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 2 бандига мувофиқ
Вазирликлар, идораларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, назорат органларининг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектлари рухсатсиз текширилганлиги ва уларнинг хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашилганлиги учун етказилган иқтисодий зарарнинг ўрни қопланган ҳолда жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган.


89-савол. Назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун асос бўладиган ҳужжатлар тўғрисида тушунча беринг?


Жавоб: ЎзР нинг 1998 йил 24 декабрдаги 717-I-сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунининг 9-моддасига асосан Назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали текшириш, шу жумладан, молия-хўжалик фаолиятини текширишлар учун, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, қуйидагилар асос бўлади:
- махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни ўтказишнинг мувофиқлаштирувчи режасидан кўчирма;
- назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарилган, текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи.
- Прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади. Бунда текширувга хўжалик юритувчи субъектнинг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин бўлиб, бу ҳақда текширувни тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши лозим.
Тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молия ва солиқ ҳисоботини, шунингдек тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин


90-савол. Текширишни ўтказиш муддати тўғрисида тушунча беринг?


Жавоб: ЎзР нинг 1998 йил 24 декабрдаги 717-I-сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонунининг 11-моддасига асосан Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни ўтказиш муддатлари ўттиз календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас.
Ушбу Қонуннинг 9 ва 12-моддаларида назарда тутилган текширишни ўтказиш учун асос бўладиган ҳужжатлар текширилаётган хўжалик юритувчи субъектга тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва текширилаётган хўжалик юритувчи субъект имзолайдиган далолатнома тузилади. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект мазкур далолатномани имзолашдан бош тортганда, далолатномага тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.
Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектга топширилган кун текширишни ўтказиш тугаган кун ҳисобланади. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъект тешириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан бош тортганда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси бу ҳақда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади. Бу ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхаси хўжалик юритувчи субъектга почта орқали буюртма хат билан юборилади.


91-савол. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Кенгаш (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз қайси ҳолларда назорат функцияларини амалга ошириши мумкин?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатга олинган Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши томонидан 2006 йил 11 мартдаги 06-01-01-сон қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг худудий бошқармалари томонидан Кенгаш билан қўшимча келишувсиз назорат функциялари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналарда Молия вазирлиги ҳузурида барпо этилган давлат жамғармалари маблағларидан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ масалалар бўйича назоратнинг (текширишларнинг) амалга оширилиши, бунда мазкур текширишлар бевосита корхоналарда Ўзбекистон Республикаси молия вазири тасдиқлаган режалар ва буйруқларга биноан амалга оширилади;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, уларнинг бўлинмалари билан ҳамкорликда, дон тайёрлаш, уни сақлаш ва қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш чоғида “Ўздонмаҳсулот” ДАК корхоналарининг харажатлари устидан доимий мониторинг ўтказилиши, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги “Дон тайёрлаш ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимида харажатларни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” 424-сон қарори 3-бандида назарда тутилган бирламчи ҳужжатлар бўйича харажатларни корхоналарга бориб ўрганиш;
- ҳукумат кафолати билан берилган марказлаштирилган маблағлардан (шу жумладан кредитлар) мақсадли фойдаланиш, қурилиш муддатларига, ажратилган маблағларни қайтариш ва улардан фойдаланиш учун тўлов муддатларига риоя этиш, банк билан қурилиш буюртмачилари, шунингдек банк билан молияловчи тараф ўртасидаги шартномаларга мувофиқ тижорат банклари ўтказадиган, бажарилган ишларнинг назорат ўлчовларини ўтказиш устидан назорат қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан пахта хом ашёсини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашнинг бутун даври мобайнида пахта тозалаш корхоналарини тайёрланаётган, қайта ишланаётган ва сақланаётган пахта хом ашёсининг миқдори ва сифати, пахта толаси ва пахта маҳсулотини сотиш масалалари бўйича текширишлар, шунингдек пахтакор хўжаликларни сифатли уруғлик чигитлар билан таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири тасдиқлаган махсус жадваллар ёки унинг ёзма топшириқларига кўра ғўза навларини жойлаштириш бўйича белгиланган топшириқларга риоя этилишининг текширишлардан ўтказилиши;



Download 476,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish