96-савол. Молиявий ҳисобот нималарни ўз ичига олишини тушунтиринг ?
Жавоб: “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунга (16-модда) асосан молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида тузилади.
Молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
- бухгалтерия баланси;
- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
- асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
- пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот;
- хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;
- изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботи соддалаштирилган шаклда тузилади.
Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмунини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди.
97-савол. Товар-моддий бойликлар ҳаракатини текширишда қайси ҳисоб варақалар тафтиш қилинади?
Жавоб: Бюджет ташкилотларида - бош китобнинг 010-019, 060-069, 070-072 хисоб-вараклари буйича. Хужалик субъектларда - бош китобнинг 10. 12. 37. 40. 41 хисоб-вараклари буйича юритилади Товар моддий бойликларни тафтиш килишдан максад унинг сакланишини таъминланганлигини, ундан фойдаланилишини тўғрилигини ва ҳисобини юритишни таъмиланганлигини текширишдан иборат.
Текшириш товар моддий кийматликларни инвентаризация килишдан (санокдан) бошланади. Инвентаризациядан утказишда моддий жавобгар шахсдан ташкари коммиссия составига материаллар буйича хисобчи ва бошкалар киритилади. Инвентаризация бошланишидан олдин моддий жавобгар шахс томонидан жавобгарлигида булган моддий товар кийматликларни кирим чиким тугрисида хисобот тузилиб ва бухгалтерияга бир нусхаси такдим этилади.
98-савол. Аналитик ва синтетик ҳисоби ва уларни фарқини гапириб беринг?
Жавоб: Бухгалтерия хисоби регистрлари, бюджет ташкилотларида юритиладиган хисоб регистрларининг ахамияти ва уларни юритиш тартиби.
Бухгалтерия хисобининг регистрлари булиб икки ёклама ёзиш усулларига мувофик юритиладиган журналлар, ведомостлар, китоблар ва тасдикланган бланка (шакл)лар хизмат килади.
Куйидаги аналитик хисоб регистрлари кулланилади:
1) Депозит хисоб-вараклар ва хисоб-китоблар китоби (карточкаси);
2) маблаглар ва харажатларни хисобга олиш китоби (карточкаси);
3) материалларни, озик-овкат махсулотларини ва асосий воситаларни хисобга олиш китоби (карточкаси);
4) махсус маблагларни хисобга олиш китоби;
5) куйи ташкилотларни молиялаш (маблаг билан таъминлаш)тириш буйича хисоб-китобларни хисобга олиш китоби;
6) касса китоби.
Асосий воситаларни аналитик хисоби ОС-6, ОС-8, ОС-9, ОС-10 инвентар карточкаларда, синтетик хисоби эса айланма кайдномаларда юритилади.
Кам бахоли ва тез эскирувчи буюмларнинг аналитик хисоби буюмларнинг номлари, бахоси, микдори ва киймати хам материал жавобгар шахслар буйича 296-шаклдаги карточкалар (296-шахлдаги китоб)да юритилади.
Махаллий бюджетдан бюджет маблаглари олувчиларнинг жорий харажатларини молиялаштириш чиким жадвалисиз, тулов топшириклари ёзиб бюджетдан маблаг утказиш йули билан амалга оширилади. Бюджет ташкилотларида молиялаштиришни (синтетик хисоби) кайд килиш учун молия вазирлиги томонидан тасдикланган 294-шакл китоби юритилади. Бу китобда молиялаштириш харажат гурухлари ва моддалари буйича алохида акс эттирилади. Молиялаштиришнинг аналитик хисоби банк кучирмалари ва тулов топширикномаларидаги ёзувларни китобга тушириш оркали амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |