Ўзбекистон республикаси ‎‎Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Метеостанциялар бўйича иқлимий омиллар



Download 0,92 Mb.
bet5/26
Sana21.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#29738
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Диссертация 1 - копия

Метеостанциялар бўйича иқлимий омиллар
(Бухоро метостанцияси бўйича)
1.2.1-жадвал



Курсаткичлар

Йиллар

Ойлар

Умумий йиллик

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

Ёғинлар миқлори
мм

2011

3,3

30,4

36,6

20,9

5,8

0,3

0,3

-

0,5

1,8

4,5

1,6

97,13

2012

6,8

10,5

6,5

5,7

1,6

2,2

-

0,0

0,0

10,7

29,1

14,3

87,39

2013

17,3

35,5

37,7

5,3

0,0

0,0

0,0

-

-

1,7

9,3

23,1

129,85

2014

28,3

21,9

47,9

9,7

2,1

0,0

-

0,7

-

10,2

1,2

22,1

144,09

2015

19,6

22,8

34,2

14,3

3,4

0,0

-

0,0

-

5,8

12,6

14,6

124,3

Ўртача ҳаво ҳарорати t0

2011

4,3

4,2

11,7

17,7

23,2

28,8

29,7

28,2

21,5

17,1

9,1

3,5

16,58

2012

0,9

2,9

9,6

18,8

24,7

28,8

29,5

28,7

22,1

15,3

4,5

-1,1

15,57

2013

0,2

0,0

8,1

20,7

23,8

28,7

29,9

28,7

21,1

15,5

7,4

0,5

16,78

2014

3,2

5,4

11,1

15,6

23,0

28,6

30,0

27,0

23,5

14,7

9,0

2,1

16,1

2015

0,7

3,2

10,9

18,4

23,1

28,1

29,8

28,5

22,7

15,4

7,8

2,4

15,92

Нисбий намлик

2011

65

75

63

52

42

29

26

28

33

46

60

58

48,08

2012

74

65

50

39

36

31

25

30

32

52

71

77

48,50

2013

77

73

62

44

40

28

27

28

31

43

61

70

48,67

2014

70

66

67

54

33

25

28

33

36

49

60

74

49,6

2015

76

68

63

46

37

30

25

29

32

44

65

75

49,16

Қишлоқ хўжалик экинларининг ўсиш давридаги ўртача ойлик ҳаво ҳарорати 250 С ни, нисбий ҳаво намлиги 51-53 % ни ташкил этади. Ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши ва ҳавонинг қуруқ келиши кўп миқдорда сувнинг буғланишига олиб келади. Вилоятимизда йил давомида сув юзасидан 2000 мм дан ортиқроқ сув буғланиб кетади. Сув буғланишининг 1700 мм миқдори амал даврига тўғри келади. Бу шароитда деҳқончилигимизда фақат сунъий усулда суғоришимизга тўғри келади. Амал давридаги мусбат ҳаво ҳарорати 4700 дан 48000 С гача ўзгариб туради, самарали ҳарорат эса 2600-27000 С ни ташкил қилади.
Вилоятда ёғаётган ўртача йиллик ёғингарчиликнинг асосий миқдори қиш ва баҳор ойларига тўғри келиб, 123-143 мм дан ошмайди. Нисбий ҳаво намлиги қишги тиним даврида паст бўлиб, қор қалинлиги ер юзасида 8-10 кунгача ётади. Натижада амал даврида буғланиши 2,5-4,0 маротаба ёғингарчиликнинг шу даврда кўпайишига олиб келади. Вилоятда шамолнинг эсиб туриши характерлидир. Йил давомида 16-17 кун шамолсиз бўлади. Қуруқ иссиқ шамолларнинг (гармсел) бўлиши асосан июн ойи, ҳосил тўплаш даврида июл ва август ойларида эсиб туради, бундан ташқари кучсиз гармселлар ҳар йил эсиб туради.
1.3. Геоморфологик ва литологик шароитлари.
Геологик шароити - Геологик нуқтаи назардан Бухоро вилояти ҳудуди эгарсимон (мульда) структурада жойлашган ва қалинлиги 400 метрга етадиган континентал ётқизиқлар билан тўлдирилган. Улар ҳамма ерда кенг тарқалган палеоген даврининг денгиз гиллари устида ётади.
Палеоген даври гиллари, пастда жойлашган бўр қумтошлари даври учун сув ўтказмас қатлам вазифасини ўтайди ва қатлам серсувлилиги билан фарқ қилади ва босим таъсирида ер юзига ўзи оқиб чиқади. Таркиби сульфатли, минераллашганлиги 2-3 г/л ни ташкил қилади.
Бўр даври босимли горизонтлари қудуқларнинг дебити бир неча л/с дан (Когон) 110 л/с гача ўзгариб туради. Сувларнинг минераллашганлик даражаси шарқдан ғарбга томон 2-3 дан 8 г/л гача ортиб боради.
Шундай қилиб, гидродинамик белгилари бўйича вертикал кесимда икки қават: биринчиси қуйи (пастки) қават босимли бўр даври ётқизиқлари ва босимсиз палеоген даври гилларидан юқорида жойлашган континентал қатламлар ажратилади.
Юқори неоген-тўртламчи сувли комплексига жойлашган сувлар неоген даври қумтошларига ва тўртламчи давр қумли-гилли-шағалли ётқизиқларига жойлашган. Тўртламчи ва неоген ётқизиқларининг литологик фарқи, стратеграфик нисбати уларни серсувлигида, ер ости сувлари оқими сарфи ва кимёвий таркибида намоён бўлади.
Гидрогеологик шароитлари - Кармина-Конимех вохаси сизот сувлари аллювиал ва аллювиал-пролювиал, шағал-қум-гилли тупроқ қатламларда секин харакат қиладиган ер ости суви оқимларидан иборат. Сизот сувлри чуқурлиги 1,5-3,0 м. Оқим йўналиши шимолий-ғарбга томон. Нишаблиги 0,001-0,004.
Сизот сувлари минераллашганлиги воҳанинг турли қисмларида турлича. Сизот сувларининг тўйинишида ер усти сувлари иштирок этган қисмларида 1-3 г/л; янги суғориладиган ва суғорилмайдиган ерларда ёки Зарафшон дарёси чап қирғоғида, сизот сувлари тоғолди томонидан ер ости суви оқими кўринишида қўшимча озуқа оладиган қисмида қуруқ қолдиқ 6-15 г/л га етади. Кимёвий таркиби сульфатли ва сульфат-хлоридли. Ҳудудда сизот сувлари минераллашганлиги чуқурлик ортиши билан камайиб боради. Қумоқ-тупроқли ва гилли-тупроқли ётқизиқларда қуруқ қолдиқ 2,8-3,4 г/л, шағалли ётқизиқларда 2,5-2,8 г/л.
Бухоро воҳаси сизот сувлари гилли-тупроқли, қумли тупроқли ва майда шағал ва шағалли ётқизиқларга жойлашган. Сизот сувлари юзаси воҳанинг юқори қисмида шағалларда (қисман гилли тупроқларда). Марказий қисмида сувли горизонт қум ва гилли тупроқли шағалга жойлашган. Жанубий ва чекка қисмларида сувли горизонт-қум, майда шағал ва гилли тупроқлардан ташкил топади. Сизот сувлари чуқурлигининг максимум ҳолати (март, апрел) 1-2 м. Бу воҳанинг чап ва ўнг қирғоғи учун характерли. Чуқурлиги 2-3 метрли майдонлар алоҳида йўналишлар бўйича давом этади. Воҳанинг шағалдан ташкил топган юқори қисмида оқиш радиал кўринишда ва нишаблиги 0,0012-0,0014 ни ташкил этади. Воҳанинг марказий қисмида сизот сувлари оқими асимметрик йўналишга эга. Ўнг қирғоқда сизот сувлари рельефга ва ирригацион тармоқларга мос равишда ғарб томонга ҳаракат қилади. Нишаблиги – 0,007.
Ҳавзанинг ягона сув артерияси бўлган Зарафшон дарёси табиий зовур вазифасини ўтайди. Воҳанинг асосий қисмида сизот сувларининг минераллашганлиги 1-3 г/л, магистрал каналлар атрофида 1 г/л гача, пастки қисмида минераллашганлик 3-5 г/л. Воханинг чап қирғоғида минераллашганлик 5-10 г/л ва ундан ортиқ.
Сизот сувларининг кимёвий таркиби воҳанинг юқори қисмида гидрокарбонатли ва гидрокарбонат-сульфатли; марказий қисмида сульфатли ва сульфат-гидрокарбонатли.
Бухоро воҳасининг чекка қисмида ва саҳро-чўлларида кимёвий таркиб сульфат-хлоридли ва хлорид-сульфатли. Сизот сувлари минераллашганлиги 3-5 метр чуқурликда бирмунча юқори ва минераллашганлиги чуқурлик ортиши билан пасайиб боради. Чучук сувларнинг тарқалиши воҳанинг юқори қисмида 30-50 метрларгача, марказий қисмида 15-20 метр ва пастки қисмида 5-10 метрдан иборат.
Қоракўл воҳаси мутлоқ баландликлар бўйича паст ҳолатни эгаллайди ва ер ости сувларини алмашинуви жуда паст. Оқим радиал кўринишда, нишаблиги 0,0004-0,0005. Сизот сувлари чуқурлиги минимум 2-3 м, максимум 1,0-2,0 м.
Тўртламчи давр ётқизиқларига жойлашган сизот сувларининг минераллашганлиги ўзгарувчан. Суғориш майдонларида 5-7 г/л га етади, воҳа чеккасида 10-15 г/л, воҳа чеккасидаги шўрхок (солончак) ерларда 40-50 г/л. Таркиби сулфат-хлоридли ва хлорид натрийли.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish