|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
|
ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
|
|
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ БУХОРО ФИЛИАЛИ
|
Қўл ёзма ҳуқуқида
|
УДК 631
|
.
|
|
Хабибов Ойбек Джурахонович
|
“Бухоро вилояти шароитида шўрланган ва шўрланишга мойил тупроқларда ғўза қатор орасини кўчма-эгилувчан қувурлари билан суғориш ”
|
|
5А450201 - гидромелиорация мутахассислиги бўйича
|
Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган
ДИССЕРТАЦИЯ
|
|
|
Илмий раҳбар: т.ф.н. доц.И.Ж.Худайев
|
Бухоро-2017
|
Мундарижа
|
|
|
Кириш
|
|
I-БОБ
|
Илмий адабиётлар шарҳи
|
|
|
Тадқиқот олиб бориладиган жойининг табиий ва хўжалик шароитлари.
|
|
1.1
|
Тадқиқотлар олиб бориладиган жойниннг географик ўрни, рельефи ва ер фонди
|
|
1.2
|
Вилоятнинг иқлим шароитлари
|
|
1.3
|
Геоморфологик ва литологик шароитлари.
|
|
1.4
|
Гидрогеологик шароити.
|
|
1.5
|
Тупроқ мелиоратив ҳолати
|
|
|
Коллектор-зовур тармоқлари ва улардаги сувларнинг минераллашганлик даражаси.
|
|
|
Бухоро вилоятида суғориш тармоқларининг холати
|
|
II-БОБ
|
Тадқиқот ўтказиш услуби, тажриба тизими, шароитлари, ўтказилган агротехник тадбирлар таснифи
|
|
2.1
|
Тадқиқотнинг услуби ва шароитлари.
|
|
2.2
|
Тупроқнинг сув-физик хоссалари.
|
|
2.3
|
Тупроқнинг агрокимёвий хоссалари.
|
|
2.4
|
Ғўза даласида ўтказилган фенологик кузатишлар, биометрик ўлчашлар
|
|
2.5
|
Тажриба даласида бажарилган агротехник тадбирлар
|
|
2.6
|
Ғўзанинг “Бухоро-6” навини биологик таснифи
|
|
|
Суғориш техникаси ва технологиялари тўғрисида маълумот
|
|
III-БОБ
|
Тажриба натижалари
|
|
3.1
|
Ғўзани эгилувчан қувурлар билан суғоришда тупроқнинг сув физик хоссаларига таъсири
|
|
3.2
|
Тупроқнинг чекланган дала нам сиғими
|
|
3.3
|
Тажриба даласи тупроғининг суғоришдан олдинги намлиги
|
|
3.4
|
Ғўзанинг суғориш тартиби
|
|
3.5
|
Эгилувчан қувурлар билан суғоришнинг ғўзани ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири
|
|
3.6
|
Эгилувчан қувурлар билан суғоришнинг тупроқ туз режимига таъсири
|
|
3.7
|
Бухоро-6 ғўза навида суғориш усулларининг иқтисодий самарадорлигига таъсири
|
|
|
Хулоса
|
|
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
|
|
Аннотация
Бугунги кунда сув рсурсларининг танқислиги йилдан-йилга сезиларли даражада ортиб бормоқда. Жумладан, Бухоро вилоятида ҳам сув танқислиги натижасида қишлоқ хўжалиги экинларидан олинадиган ҳосилдорлик сезиларли даражада камайишига олиб келади. Бажарилган диссертация ишида Бухоро вилоятининг қумоқ, сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги 1,5-2,0 метр бўлган шўрланишга мойил тупроқлари шароитида пахта «Бухоро-6» навини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-75-65 % да, маъдан ўғитларнинг йиллик -Азот-200, Фосфор-140, Калий- 80 кг/га меъёрда ўқариқлар ўрнига кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиб суғориш ишлари олиб борилган ва тупроқнинг ҳажмий оғирлиги кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиб суғорилган далада назорат вариантига нисбатан барча қатламларда 0,1 г/см3 гача камайганлиги, суғориш меъёри эса анъанавий суғориш усулига нисбатан 217,7 м3/га га иқтисод қилинишига эришилган. Бажарилган тадқиқотлар давомида кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиб суғорилган далада ҳосилдорлик 39,2-43 ц/га, анъанавий суғорилган далада эса пахта ҳосили 41,7-45,2 ц/га ни ташкил қилиб, нисбатан 2,5-2,2 ц/га қўшимча ҳосил олинган.
Кириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 февралдаги 39-сонли “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Давлат дастурининг сўзсиз бажарилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. [1]
Бизга маълумки, Бухоро вилоятида 275,1 минг гектар суғориладиган майдон бўлиб, шундан 107,8 минг гектар пахта, 65,6 гектарида ғалла, 21,0 минг гектаридан ортиқроқ майдонда боғ-токзор, 33,5 минг гектар бошқа экинлар ва 45,4 гектари аҳоли томорқаларидан иборат.
Вилоятдаги мавжуд суғориладиган майдонларнинг 237,7 минг гектари, ёки 87 фоиз қисми турли даражадаги шўрланган ерлардан иборат. Шундан, минг 69653 гектари ўрта ва кучли шўрланган майдонларни ташкил қилади. Мелиоратив кадастр маълумотларига кўра, ҳозирда вилоят бўйича 37,4 минг гектар ( 13,6 %) яхши, 211,4 минг гектар (76,8 %) қониқарли ҳамда 26,3 минг гектар ( 9,6 %) меилоратив нуқтаи назардан қониқарсиз майдонларни ташкил қилади.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳатларни туб негизини фермерлик фаолиятини ташкил этиш ривож лантириш уларни ҳар томонлама қўллаб қуватлаш ва уларга кенг имкониятлар яратиб беришни ташкил этади.
Жаҳонда рўй бераётган молиявий-иқтисодий инқирозни инобатга олиб мамлакатимиз раҳбарининг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарида рўй бераётган инқирозни келиб чиқиш сабаблари, мамлакатимизда бу соҳадаги қилинаётган ишлар, молиявий танглик бизда ҳам кам бўлсада рўй бериши мумкинлигидан огоҳ этилган. Шундан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигида экинлардан мўл ҳосил олишнинг истиқболли технологияларини яратиш ва жорий этиш орқали хосилдорликни ошириш, шу орқали республика иқтисодиётида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини улушини кўпайтириш мумкин.
Ҳозирда кузги пахта ҳосилдорлигининг ошишига салбий таъсир қилаётган омиллари бу, вегетация даври давомида юзага келаётган сув тақчиллиги, ҳамда аксарият фермер хўжаликларида ғўзани суғоришда маҳаллий тупроқ ва гидрогеологик шароитларни, уларнинг ўсиши ва ривожланишининг ўтиш фазалари даврида сувга бўлган талабларининг ҳисобга олинмаслигидир.
Бухоро воҳаси ўзининг тупроқ-иқлим шароитиларига кўра Ўзбе кистоннинг бошқа вилоятларидан фарқланади. Бухоро воҳаси Респуб ликанинг шимолида жойлашган бўлиб, ҳудудда саҳронинг кескин континентал иқлими ҳукм суради, ҳаммаси бўлиб 100-140 мм атрофида ёғингарчилик ёғиб, қиши қаттиқ совуқ, қарийиб қорсиз бўлади.Шу боис барча қ/х экинларини суғориш суви орқали суғорилиб ҳосилдорлик олинади. Ана шундай шароитларда ғўзани парваришлаш агротадбирларини ишлаб чиқишда уларнинг суғориш тартиби, ўғитлаш меъёрини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, ҳар бир ғўза нави ўзининг биологик хусусият ларига, тупроқ ва шўрланиш даражаларига мос равишда сувга бўлган талаби ҳар хил бўлади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Бухоро воҳасининг қадимдан суғорилиб келинаётган қумоқ тупроқлари шароитида «Бухоро-6» навини кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиб мақбул сув меъёри, суғориш тартиблари, маъдан ўғитлар миқдори, тупроқнинг агрофизик хоссалари, мелиоратив ҳолати, ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш, воҳа шароитидаги пахтачилик соҳасининг энг муҳим долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |