Ўзбекистон республикаси ‎‎Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


ТАДҚИҚОТЛАР ОЛИБ БОРИЛАДИГАН ЖОЙИНИНГ ТАБИИЙ ВА ХЎЖАЛИК ШАРОИТЛАРИ



Download 0,92 Mb.
bet3/26
Sana21.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#29738
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Диссертация 1 - копия

ТАДҚИҚОТЛАР ОЛИБ БОРИЛАДИГАН ЖОЙИНИНГ ТАБИИЙ ВА ХЎЖАЛИК ШАРОИТЛАРИ


1.1.Тадқиқотлар олиб бориладиган жойниннг географик ўрни, рельефи ва ер фонди
Бухоро вилояти Ўзбекистон Республикасининг жанубий ғарбида жойлашган бўлиб, 380-440 ғарбий (меридиан), 640-690 шимолий (параллел) кенгликлар кесишган оралиқдаги ҳудудни эгаллаган.Ер майдони 39400 км2. Бухоро вилояти Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган, шимолий-ғарбий томондан Туркманистон Республикаси, жанубий шарқдан Қашқадарё вилояти, шимолий - ғарбдан Навоий вилояти, шимолий-шарқдан Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси билан чегараланган бўлиб, “Зарафшон” дарёсининг қуриган ўзанини қуйи ва ўрта қисмида жойлашган ва унинг ер майдонининг асосий қисми тақир ва яйловлардан иборатдир.
Бухоро вилояти Ўзбекистон Республикасининг табиий жўғрофик жойлашуви харитаси бўйича икки катта саҳро: Марказий Осиёнинг Қизилқум ва Қорақум саҳроларининг ўртасида жойлашган бўлиб, субтропик саҳро минтақасига киради.
Суғориладиган текисликлар минтақаси Жанубий Қизилқум саҳросида жойлашган бўлиб, Зарафшон дарёсининг қирғоқларидаги ерлар билан биргаликда Бухоро ва Қоракўл воҳасигача чўзилади.
Вилоят суғориладиган ер майдонларининг гидрогеологик мелиоратив шароити ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, республиканинг жанубий вилоятлари сингари бир мунча мураккаб ҳисобланади. Суғориладиган текисликлар минтақаси Жанубий Қизилқум саҳросида жойлашган бўлиб, Зарафшон дарёсининг қирғоқларидаги ерлар билан биргаликда Бухоро ва Қоракўл воҳасига чўзилади.
Суғориладиган экин майдонлари асосан 3 та воҳадан иборат бўлиб, улар ўзига хос табиий хусусиятларга эгадир. Саҳро минтақасининг тупроғи асосан қадимдан суғорилиб келинаётган ўтлоқи-аллювиал, ўтлоқи-тақир ва ўтлоқи-саҳро тупроқларини ташкил қилади. Бу тупроқларнинг механик таркиби, енгил тупроқ қавати билан биргаликда қум, қумоқ ва оғир соғ тупроқлар таркибидан иборат. Бухоро вилоятининг суғориладиган ер майдонларининг 36,2-74,0 % қисми асосан ўрта соғ тупроқдан иборат бўлиб, қолган қисми енгил соғ тупроқли ва қумоқ ерлардир. Механик таркиби жиҳатидан оғир тупроқни ташкил қиладиган ҳудудларга асосан Когон, Вобкент Бухоро туманлари кириб 8,0-28,8 % дан, қолган тупроқлар эса 3,0-12,5% ни ташкил этади. Енгил соғ тупроқли ерлар асосан Жондор ва Шофиркон туманларида жойлашган.
Бухоро воҳасидаги тупроқларнинг механик таркиби, ер ости сизот сувларининг қай даражада жойлашганлигига қараб, юқоридан пастга томон оғирлашади. Қоракўл воҳасида тупроқнинг кўп қисми енгил соғ тупроқли қатламлар бўлиб, 25 фоизи суғориладиган ер майдонинг 0-100, 0-150 см қатламлари тузилиши ўхшаш қатламлардан иборат. Кулранг тусли тупроқлар бир хил тузилишли қатламлардан бўлиб, саҳро қисмида жойлашган тупроқлар эса бир неча қаватлардан иборат. Умуман хулоса қилиб айтганда, вилоятимиз тупроқларининг механик таркиби катта ва ўрта фракцияли гардлар (чанг) билан алмашиниб туриши сабабли сув-физик хусусиятлари яхши ҳолатда бўлади ва натижада ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишида қулай шароит яратилади.
Ер ости сизот сувлари яқин (0,5-3,0 метр) бўлган тупроқлар доимий равишда нам бўлиб туриши, тупроқнинг юза қатламидан шўр парчаларининг пайдо бўлишига олиб келади. Шўр парчалари ўтлоқи тупроқларда фаслларга қараб динамик равишда ўзгариб туради: баҳорда ёғин-сочинлардан ва шўр ювиш тадбирларидан сўнг шўрланиш даражаси оз миқдорда бўлса, ёз ойларида эса ҳаво ҳароратининг ошиши ва сув буғланишининг ўсимлик ва тупроқ орқали сарф бўлиши эвазига шўрланиш тупроқнинг юза қисмига кўтарилади. Вилоятимизда умумий суғориладиган ер майдони 275.2 минг гектарни ташкил қилиб, экиладиган ер майдони 246 минг гектардан иборат. Шу суғориладиган ер майдонлари таркибида саҳро минтақасидаги қум ва ўтлоқи-қумоқ тупроқлар-2,4 фоизни, тақир тупроқлар -0,7 фоизни, тақир-ўтлоқи тупроқлар -5,6 фоизни ва ўтлоқи тупроқлар-91,3 фоиздан иборат бўлган тупроқлар ташкил этади.
Суғориладиган ер майдонларидаги тупроқларни асосан лой, оғир ва ўрта соғ тупроқлар-56,9 фоизни, енгил соғ тупроқлар-35,6 фоизни, қум ва қумлоқ тупроқлар-7,5 фоизини ташкил қилади. Ўтлоқи аллювиал тупроқларнинг доимий равишда нам бўлиб туриши, шу тупроқларнинг шўрланишига олиб келади. Агрокимёвий нуқтаи назардан таҳлил қилганимизда ўтлоқи, қадимдан ва янгидан суғориб келинаётган ерларда чиринди (гумус) миқдори кам эканлигини кўрсатади. Ҳайдов қатламида чиринди миқдори-0,8-1,4 фоиз, азот-0,06-0,12 фоиз, умумий фосфор – 0,1-0,18 фоизни ташкил қилади.
Суғориладиган майдонлари асосан 3 та воҳадан иборат бўлиб, улар ўзига хос табиий хусусиятларга эгадир. Саҳро минтақасининг тупроғи асосан қадимдан суғорилиб келинаётган ўтлоқи-аллювиал, ўтлоқи-тақир ва ўтлоқи-саҳро тупроқларини ташкил қилади. Вилоят маркази Бухоро шаҳри ҳисобланади. Бухоро вилояти учун асосий сув манбаи “Амударё” ҳавзаси ҳисобланиб, суғориладиган ерларни сувга бўлган эҳтиёжини қондирувчи асосий сув йўллари эса “Аму-Бухоро” машина каналининг I-II навбати ва “Аму-Қоракўл” каналидир.
Шулар билан бир қаторда “Қуйи-Мозор”, “Тўдакўл” ва “Шўркўл” сув омборлари ҳам вилоят учун қўшимча сув олиш манбалари ҳисобланади. Шунингдек, йилнинг асосан баҳор ойларида “Зарафшон” дарёсидан келадиган сувлар ҳам вилоятни сувга бўлган эҳтиёжни қондиришда ишлатилмоқда.
Рельефи - Бухоро-Қоракўл хавзаси Зарафшон дарёсининг қадимги ва хозирги замон делтасига ва унинг атрофидаги ерларга жойлашган суғориладиган ерлар, Кармана-Конимех, Бухоро ва Қоракўл каби ўзига хос вохаларда жойлашган ва қадимдан суғориладиган ерлар майдонига тўғри келади. Кармана-Конимех вохаси тоғ олди минтақасига Зарафшон дарёсининг юқори оқимида жойлашган ва Зарафшон дарёси сизот сувлари учун зовур вазифасини бажаради; Бухоро вохаси эса хавзанинг марказий қисмида жойлашган, Зарафшон дарёсининг субъаэрал делтасини ташкил қилади. Бу ерда дарёнинг эрозион кесими 3,0-8,0 метрни ташкил қилади. Воханинг чап қирғоғини ўраб турган сахро ерларининг чап қирғоқдаги рельефи Қуйи-Мозор, Хўжа-Каб, Кунжа-Кўл каби қадимий эрозион чуқурликлар билан ўралган. Биринчи чуқурликдан Зарафшон дарёси ва Аму-Бухоро канали сувларини тўплайдиган сув омбори сифатида фойдаланилади.
Қоракўл вохаси дарёнинг қуйи делтасида ва паст гипсометрик баландликларда жойлашган. Кармана-Конимех вохаси шимолда Нурота тоғлари ва жанубда Зирабулоқ тоғлари оралиғида жойлашган ва Бухоро вохасидан Хазар сиқиғлиги билан ажралиб туради, Қоракўл вохаси эса Бухоро вохасидан Қизилқум платосимон баландликлари билан чегараланган.
Бухоро вилояти ҳудуди рельефи шимоли-шарқдан жанубий-ғарб томон кўтарилиб бориши билан характерланади. Мутлоқ баландликлар 400-180 м оралиғида ўзгариб туради. Энг юқори мутлақ баландлик Кармана-Конимех воҳасида кузатилади. Бухоро ва Қоракўл воҳалари текисланган бир хил юзани ташкил қилади. Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари Бухоро воҳасининг энг баланд (кўтарилган) қисмида жойлашган.
Бухоро вилояти майдони 4 млн 200 минг гектар, шундан суғориладиган ер майдонлари 275200 гектар, шулардан 21329 гектар (0,3%) боғлар, 2674186 гектар (64%) яйловлар, 205616 гектар (4,9%) ўрмонзорлар ва 978348 гектар (23,3%) бошқа ер майдонлари ташкил қилади, қолган 7,5 фоиз ер майдонларини ташландиқ (залеж) ерлар ташкил қилади. Суғориладиган ер майдонлар Бухоро туманида 30317, Вобкент туманида 21536, Жондор туманида 33066, Когон туманида 18845, Олот туманида 21475, Пешкў туманида 22756, Ромитан туманида 27241, Шофиркон туманида 28402, Қоракўл туманида 25065, Қоровулбозор туманида 19334, ва Ғиждувон туманида 27074, гектарни ташкил қилади.
Булардан ташқари, вилоятнинг гидрографик тармоқлари кўп миқдордаги суғориш иншоотлари, зовур ва унинг тармоқларидан ташкил топган. Вилоятдаги мелиоратив тармоқларнинг асосийлари: “Марказий-Бухоро”, “Шимолий”, “Параллел-Денгизкўл”, “Тошқудуқ” , “Парсанкўл” ва “Оғитма” ташламаларидан иборат.

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish