Вилояттупроғининг шўрланиш даражаси
(1 ноябр ҳолатида)
1.5.2. жадвал
Йиллар
|
Умумий суғорилади
ган майдон (гек)
|
Шу жумладан
|
шўрланма
ган
(гек)
|
%
|
кам шўрланган
(гек)
|
%
|
ўрта шўрлан
ган (гек)
|
%
|
кучли шўрлан
ган (гек)
|
%
|
2002
|
274201
|
16246
|
5,9
|
140818
|
51,4
|
85556
|
31,2
|
31581
|
11,5
|
2003
|
274201
|
25310
|
9,2
|
148478
|
54,2
|
77273
|
28,2
|
23140
|
8,4
|
2004
|
273750
|
22896
|
8,4
|
151187
|
55,2
|
76898
|
28,1
|
22769
|
8,3
|
2005
|
274638
|
26250
|
9,6
|
156241
|
56,8
|
74351
|
27,1
|
17796
|
6,5
|
2006
|
274638
|
26575
|
10,0
|
159618
|
58,0
|
72504
|
26,0
|
15941
|
4,0
|
2007
|
274903
|
28918
|
10,5
|
157667
|
57,3
|
75709
|
27,6
|
12609
|
4,6
|
2008
|
274903
|
30595
|
11,1
|
154371
|
56,2
|
76170
|
27,7
|
13767
|
5,0
|
2009
|
274903
|
34518
|
12,5
|
155439
|
56,5
|
72395
|
26,3
|
12551
|
4,5
|
2010
|
274903
|
35937
|
13,1
|
159438
|
58,0
|
69235
|
25,2
|
10293
|
3,7
|
2011
|
274903
|
36702
|
13,4
|
164403
|
59,8
|
64520
|
23,5
|
9278
|
3,4
|
2012
|
275111
|
37239
|
13,5
|
166739
|
60,7
|
63013
|
22,9
|
8109
|
2,9
|
2013
|
275111
|
37334
|
13,6
|
168124
|
61,1
|
62111
|
22,6
|
7542
|
2,7
|
2014
|
275030
|
37998
|
13,8
|
170110
|
61,9
|
60054
|
21,8
|
6878
|
2,5
|
Кўриниб турганидек ўтган 2002-2014 йилларнинг кузидаги кам шўрланган ерларнинг ҳолати 2014 йил кузидаги ҳолат билан 17 фоизга фарқ қилади. Вилоят шароитида шўрланишнинг қайта тикланиши гидрологик йилга тўғридан-тўғри боғлиқ. Йил серсув келса, баҳорда ёғингарчилик кўп бўлса, шу йилда тупроқ таркибидаги тузлар заҳираси анча камаяди ва аксинча.
Бухоро вилоятининг суғориладиган ерлари асосан иқлим бўйича қурғоқчил, рельефи бўйича текислик минтақасида ва гидрогеологик жихатидан III-гидрогеологик яъни, сизот сувларини буғланиш минтақасида жойлашганлиги учун табиий равишда доимо шўрланишга мойил ерлар хисобланади. Шунинг учун ҳам вилоят худудидаги барча тупроқ турлари турли даражада шўрланган.
Шўрланган тупроқ шароитида қишлоқ хўжалик экинларидан мўл, сифатли ва кафолатланган хосил етиштириш кўп жихатдан тупроқ таркибидаги туз-сув режимларини тартибга келтиришга боғлиқ.
Бухоро вилоятининг суғориладиган ерлари сахро минтақасига хос бўлиб, қадимдан суғориладиган ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи-сахро ва ўтлоқ-тақирли, ўтлоқи-ботқоқ тупроқлар кенг тарқалган. Юқорида келтирилган тупроқ турларининг майдони 1.5.3. жадвалда келтирилган.
Бухоро вилоятининг суғориб экиладиган ерларининг
тупроқ турлари ва майдони
1.5.3- жадвал
Тупроқ тури
|
Майдони, минг га
|
%
|
1. Ўтлоқи-аллювиал, пойма-аллювиал тупроқлар
|
205,5
|
87,7
|
2. Тақир-ўтлоқи тупроқлар
|
49,3
|
8,0
|
3. Сур тусли қўнғир тупроқлар
|
11,2
|
4,1
|
4. Ўтлоқи-қумоқ тупроқлар
|
0,1
|
0,2
|
Келтирилган жадвал маълумотларини кўрсатишича вилоятнинг суғориладиган ерларини 87,7% ўтлоқи-аллювиал ва пойма-аллювиал тупроқлари ташкил этадиб, ушбу тупроқ турлари вилоятнинг Вобкент, Бухоро, Пешку, Қоракўл, Олот туманларида кенг тарқалган. Бу тупроқлар қадимдан суғориладиган, маданийлашган, унумдор тупроқлар бўлиб, хайдалма қатлам (0-40 см) таркибидаги гумус миқдори 0,86-1,6 % ни, умумий азот 0,06-0,12 % ни, умумий фосфор 0,11-0,18 % ни ташкил қилади.
Тақир-ўтлоқи тупроқлар тарқалиш майдони бўйича ўтлоқи аллювиал тупроқлардан кейин иккинчи ўринда туриб, бу тупроқлар майдони 49,3 минг гектарни ташкил қилади. Бу тупроқлар вилоятнинг рельеф бўйича юқори қисмларини ўз ичига олади, шунингдек бу тупроқлар таркибида гумус миқдори 0,5 - 0,8 % ни ташкил қилиб, умумий азот 0,04-0,8 % фосфор эса 0,8-0,14 % ни ташкил этади.
Вилоят тупроқларининг механик таркиби хар хил бўлиб, тупроқ турлари бўйича 36,2-74,0 % ўрта механик таркибли (Бухоро, Пешку, Ромитон, Ғиждувон, Қоровулбозор туманлари).
Механик таркиби оғир тупроқлар нисбатан кўпроқ Когон ва Вобкент туманларида, енгил механик таркибли тупроқлар эса Шофиркон, Жондор ва Қоракўл туманларида тарқалган.
Вилоят тупроқлари яхши сув-физик хоссаларга эга бўлиб, қишлоқ хўжалиги экинларига механик ишлов бериш, сув ўтказувчанлиги, намликни сақлаш хусусиятлари жуда қулайдир.
Суғориладиган тупроқларни харакатчан фосфор билан таъминланганлик даражаси бўйича 5,7 % майдон жуда кучсиз, 39,5 % ўртача, 3,4 % юқори ва 0,5 % майдон жуда юқори таъминланган.
Харакатчан калий бўйича эса 1,1 % майдон жуда кучсиз, 49,2 % кучсиз, 40,2 % ўртача, 8,6 % кучли ва 0,9 % майдон юқори таъминланган. Ушбу маълумотлардан маълумки, суғориладиган ерларда етиштириладиган барча қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл, сифатли ва кафолатланган хосил олиш учун минерал ўғитларни қўллаш талаб қилинади.
Умуман “Ўздаверлойиха” институтининг вилоят тупроқлари сифати таснифномаси бўйича 43,7 % яхши ерлар, 32,6 % ўртача ерлар, 23,2 % ерлар ўртачадан паст ерлар ва 0,5 % энг яхши ерлар тоифасига киритилган.
Маълумки, тупроқлар таркибида тузлар доимо ўзгарувчан бўлиб, коллектор-зовур тармоқлари мавжуд жойларда шўр ва экинларни суғориш, қатор ораларига ишлов беришлар тузларни камайишга олиб келади, аксинча коллектор-зовур тармоқларининг талаб даражасида ишламаслиги, минераллашган сизот сувларини ер юзига яқин жойлашиши, шўрни ювмаслик, экинларни қатор ораларига ва умуман ерга ишлов бермаслик туз тўпланишига олиб келади. Натижада мавсум ёки бир йил давомида тузларнинг ижобий ёки салбий томонга ўзгариши кузатилади.
Бухоро вилояти суғориладиган ерларининг сифат даражаси. Сифат даражасини кўрсатувчи асосий омил унинг унумдорлигидир. Тупроқ унумдорлиги бонитет бали билан белгиланиб, бонитет балларини аниқлашда тупроқни тип ва типчалари, ернинг суғорилиб дехқончилик қилинадиган даврининг бошланиши маданийлашганлиги, табиий харорат билан таъминланганлиги, механик таркиби, тупроқ хосил қилувчи жинсларнинг тузилиши, сув ўтказувчанлиги, шўрланиш даражаси, тошлоқлиги, гипслашганлиги хисобга олинади.
Юқоридаги омиллар хисобга олинган холда тупроқлар V та кадастр зонага ва X та синфга бўлиниб 100 баллик шкала бўйича бахоланади.
Бухоро вилоятининг суғориладиган ерларини сифат даражаси 1991, 1998 ва 2004 йилларда аниқланган. Унда V та кадастр зонага ва X та синфга хос тупроқлар мавжуд. 2004 йилда аниқланган маълумотлар бўйича (1.5.4 жадвал):
I. кадастр зонаси яъни бонитет балли 0-20 гача (I-II-синф) бўлган ер майдонлари 1038 гектарни яъни жами аниқланган майдонга нисбатан 0,44% ни ташкил қилади. Бу ерлар вилоятнинг Қоракўл, Пешку ва Шофиркон туманларида учрайди, уларнинг табиий унумдорлиги жуда паст, кучли шўрланган тупроқлар хисобланади.
II. кадастр зонаси бонитет балли 21-40 (III-IV-синф) гача бўлган ерлар мйдони 73710 га. Бу умумий аниқланган майдонга нисбатан 31,7% дан иборат. Бу ерлар вилоятнинг барча туманларида кенг тарқалган.
Вилоятнинг III-кадастр зонаси бонитет балли 41-60 (V-VI-синфлар) бўлган суғориладиган ер майдони 97364 гектарни ёки умумий суғориладиган майдонга нисбатан 41,9% ни ташкил қилади. Ушбу тоифадаги тупроқлар хам вилоятнинг барча туманларида мавжуд.
IV. кадастр зонаси, VII-VIII синф балл бонитети 61-80 бўлган ер майдонлари 60299 гектар, суғориладиган майдонга нисбатан 25,9% бўлиб, 61-70 балли ерлар барча туманларда, 71-80 балли ерлар эса Когон, Қоровулбозор туманларидан бошқа туманларда учрайди.
V. кадастр зонаси IX синф балл бонитети 81-90 бўлган ер майдони (83 га) фақат Вобкент туманида бўлиб, қолган туманларда ундай ерлар учрамайди.
V. кадастр зонаси X. синф 91-100 балли ерлар вилоятда умуман учрамайди.
Вилоят туманларининг ўртача бонитет баллари 2004 йил бўйича 46-57 баллдан иборат, ўртача вилоят балли эса 50 ни ташкил қилади. Туманлар ичида энг паст балл бонитети Қоровулбозор-41, Бухоро т.-46, Когон, Шофиркон-47, Пешку, Ромитон-48 ва Жондор-49 балл бўлиб, улар вилоят балл кўрсаткичидан 1-9 балл камдир. Ғиждувон-(57 балл), Бухоро-(54 балл) ва Вобкент (52 балл) туманларининг балл бонитетлари вилоятнинг ўртача курсаткичларидан ошиқдир.
Вилоятнинг ўртача балл бонитети 50 балл бўлиб, бу кўрсатгич эса Республика бўйича ўртача (58) баллдан 8 балл пастдир.
Тупроқ балл бонитетларини кўп йиллик ўзгаришини тахлил қилиш учун хар бир туман бўйича 1991 йилги кўрсатгич 2004 йилги кўрсатгичга қиёсланади. Бунда барча туманларда тупроқнинг бонитет балли 14 йил давомида 6-15 баллгача камайганлиги маълум бўлди. Юқорида келтирилган муддат ичида вилоят бўйича бонитет балли 58 (1991 й) дан 50 (2004 й)га яъни 8 баллга камайган.
Туманлар ичида энг кўп бонитет баллининг камайиши Вобкент туманида-15 балл, Пешку ва Ромитон туманларида 13 балл, Қоракўл туманида-12 балл, Жондор, Ғиждувон, Олот туманларида 9-10 балл қайд қилинди. Нисбатан камроқ камайишлар Шофиркон-7 балл, Бухоро-6 балл туманларида кузатилди.
Бонитет балларининг камайиш сабаблари:
тупроқнинг шўрланиш даражалари ва майдонларининг кўпайиши;
сизот сувлар сатхининг кўтарилиши натижасида ерларнинг захланиши ва ботқоқланиши;
суғориладиган ерлар ичида унумдорлиги жуда паст шўрхок, тошлоқ, гипсли, карбанатли тупроқларнинг мавжудлиги;
шамол эрозиясининг кучайиши;
ғўза ва кузги ғалла донли экинларни ўзаро навбатлаб экиш оқибатида тупроқ унумдорлигини бир томонлама камайиши;
узоқ йиллар давомида бир хил чуқурликда шудгорлаш оқибатида тупроқ қатламларининг зичланиши;
суғориш техникаси ва технологиясининг такомиллашмаганлиги оқибатида тупроқнинг юза қатламидаги озиқа моддаларини ювилиб кетиши. (тик ва ётиқ йўналиш бўйича)
суғориладиган ерлар текисланмаганлиги туфайли тупроқ унумдорлигини турлича бўлишлиги;
экинларни илмий асосланган суғориш тартиблари (суғориш сони, муддатлари, меъёрлари) етарлича ишлаб чиқилмаганлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |