Ўзбекистон республикаси ‎‎Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Коллектор-зовур тармоқлари ва улардаги сувларнинг минераллашганлик даражаси



Download 0,92 Mb.
bet9/26
Sana21.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#29738
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
Диссертация 1 - копия

1.6. Коллектор-зовур тармоқлари ва улардаги сувларнинг минераллашганлик даражаси.
Вилоятдаги мавжуд мелиоратив тармоқларнинг умумий узунлиги 8217,5 км (230,27 минг га) бўлиб, шундан очиқ коллекторлар 77216,4 км (214,77 минг га ) ни, ёпиқ ётиқ зовурлар эса 1001,4 км ( 15,5 минг га) ни ташкил этади. Шунингдек ер ости босимли сувлар сатҳи юқори бўлган майдондарда 612 дона ( 42,4 минг га ) дона мелиоратив тик қудуқлар ҳам мавжуд.
Туманлар бўйича энг кўп коллектор-зовур тармоқлари Қоракўл-51,71 Олот туманларида 55,66 п.м/га, Жондор-40,28, Когон туманларида 43,36 п.м/га ни ташкил этади.
Нисбатан кам коллектор-зовур тармоқлари Вобкент-17,1 п.м/ни, Ғиждувон-22,6 п.м/ни, Шофиркон туманларида -23,1 п.м/ни ташкил қилади.
Бухоро вилоятининг суғориладиган ерларида коллектор-зовур тармоқларини иш фаолиятини ўрганиш учун туманлар бўйича 2010-2014 йиллар давомидаги умумий зовурлар сув оқими, 1 гектар майдондан чиқариладиган оқим, зовур оқим модули ва зовурлар сув оқимини экинларни суғориш ва шўр ювиш учун олинган сув сарфига нисбатан улишлари тахлил қилинган.
Юқорида айтиб ўтганимиздек Бухоро воҳасини сув билан таъминлаш Амударёдан Аму-Бухоро ва Аму-Қоракўл каналлари орқали бажарилади. Жами Бухоро вилояти туманлари чегарасида 2010 йилда –4392 млн м3; 2011 йилда –3827,1 млн м3; 2012 йилда – 3968,9 млн м3 2013 йилда – 4020,7 млн м3 сув олинган бўлиб, шундан суғориладиган давр май ойидан декабргача 60-70%, суғорилмайдиган давр январ ойидан апрелгача 30-40% сув ишлатилган. Бухоро вилояти бўйича 2010-2015 йилларда сизот сувларининг коллектор-зовурлар орқали сарфи 2010 йилда 2453,68 млн.м3, 2011 йилда 1959,40 млн.м3, 2012 йилда 2348,05 млн.м3, 2013 йилда эса 2304,48 млн.м3 ташкил қилди. Бу эса вилоят чегарасига олинадиган суғоришга ишлатиладиган сувларнинг 45-50% ни ташкил қилади.
Коллектор-зовур тармоқларининг сув оқими лойихавий сув оқимига (олинган сувга нисбатан 25-30%) нисбатан кўпроқ эканлиги кузатилди. Масалан, вилоят бўйича ўртача зовур оқими олинган сувга нисбатан 2010 йилда 56 %, 2011 йилда 51%, 2012, 2013 йилларда эса 59-57 % ни ташкил этган ёки шу йилларда хар бир гектар майдондан 6530-7680 м3 сув коллектор-зовурлар орқали чиқарилган.
Туманлар бўйича энг кўп коллектор-зовур тармоқлари орқали чиқиб кетаётган сув Шофиркон туманида 55,7%, Когон туманида 53,1%, Бухоро туманида 52,1%, Жондор туманида 51,3% бўлган. Бу кўрсатгичлар ўртача вилоят кўрсатгичига (44,3%) нисбатан 7,0-11,4% кўп демакдир.
Зовур оқимларининг лойихавий миқдоридан кўпайиши уларнинг тик йўналишдаги қиялиги ва ўзани бўйича қабул қилинган нишабликни бузилишига олиб келади. Натижада коллектор-зовур тармоқларининг қирғоқлари емирилиб, барча қисми бегона ўтлар билан қопланади, булар ўз навбатида коллектор-зовур тармоқларини иш фаолиятини бузади.
Энг кўп коллектор-зовур тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш ишларини талаб қиладиган туманларга Қоракўл (123,6 км хўжаликлараро, 246,6 км хўжалик ички зовурлари), Олот (66,4 км хўжаликлараро, 208,9 км ички зовурлар), Жондор (93,4 км хўжаликлараро, 175,1 км ички зовурлар) ва Бухоро (63,9 км хўжаликлараро, 143,7 км ички зовурлар) туманлари киради. Тозалаш ва таъмирлаш ишлари нисбатан кам бўлган туманларга Вобкент, Ғиждувон, Пешку туманлари киради. (36,8-76,3 км хўжаликлараро, 28,3-86,8 км ички зовурлар).
Бухоро вилоятидаги мавжуд коллектор-зовур тармоқларини холати ва иш фаолияти бўйича қуйидаги хулосалар қилиш мумкин:

  • мавжуд коллектор-зовур тармоқлари суғориладиган ерларни мелиоратив холатини қулай холда сақлаш учун умумий салмоғи (коллекторлар, хўжалик ички очиқ, ёпиқ ва тик зовурлар) етарлича таъминланган;

  • вилоят бўйича барча коллектор-зовур тармоқлар маълум даражада таъмирлаш ва тозалаш тадбирларини талаб қилади. Тозалаш ва таъмирлаш тадбирлари биринчи навбатда ернинг мелиоратив холати ноқулай холатга тушган Қоракўл ва Қоровулбозор туманларида хамда бошқа туманлардаги хўжаликлараро коллекторларда шунингдек, вилоятда носоз бўлган 82 та тик зовурларда ўтказилиши керак.

  • вилоят бўйича экинларни суғоришга ва шўр ювишга олинган сувларга нисбатан коллектор-зовур тармоқлари орқали чиқиб кетаётган сувлар ўртасида сезиларли фарқ (40-53%) бўлганлиги учун экинларни суғориш ва шўр ювиш тартиблари хамда коллектор зовур тармоқларини сизот сувларининг маъқул критик чуқурлигига таъсирини ўрганиш бўйича махсус илмий тадқиқот ишларини олиб бориш талаб қилинади.

Экинларни суғоришда бошқа сув манбаларидан яъни, зовур ва тик дренаж қудуқлар сувларидан 206,43 млн. м3 фойдаланилади.
Бухоро вилоятида суғориладиган майдонларнинг ер ости сизот сувларининг сатҳи ўртача йиллик жойлашуви 2,46 м -2,50 м ни ташкил қилиб, бу кўрсаткич вилоятнинг юқори туманларида (Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Пешкў) 2,65 – 2,80 м, вилоятнинг марказий туманларида (Бухоро, Ромитан, Когон ) 2,46 – 2,70 м ва қуйи туманларида (Олот, Қоракўл, Жондор) 2,18 - 2,30 м атрофида бўлди. Ер ости суви сатҳининг энг юкори кўтарилган даври август ойига ва энг паст жойлашган даври декабр ойига тўғри келади. Сизот сувларининг бир йиллик ўзгариш амплитудаси 0,04 м.ни ташкил этади. Ер ости сизот сувлари сатҳининг характерли жойлашув даврига келиб, яъни вегетациядан олдин 1 апрел холатида – 2,32 м, 1 июл холатида – 2,47 м ва 1 октябр холатида -2,58 метргача ўзгаради.
Суғориш учун олинган сувнинг минерал таркиби, яъни олинган сувнинг 1 литрида 1,341 грамм қаттиқ қолдиқ шундан хлор ионлари 0,148 грамни ташкил этди. Вилоятда зовур сувларининг минерал таркиби кучсиз ва кучли шўрланганлиги билан характерланади, яъни Қоракўл ва Олот туманларида зовурлар орқали чиқиб кетаётган сувнинг ҳар бир литрида 5,320 гр.гача хар хил тузлар бўлса, Ғиждувон ва Бухоро туманларида бу кўрсаткич 2,820 граммни ташкил этади.
Йил давомида вилоят чегарасига олинган сувлар билан 5,6 млн.тонна хар хил зарарли тузлар суғориладиган майдонлар таркибига қўшилган бўлса, зовурлар орқали шу эса 6,43 млн.тонна зарарли тузлар ҳар йилига юборилади. Коллектор дренажлар орқали чиқиб кетаётган сувлар келиб қўшилган тузларга нисбатан 8,33 млн.тонна кўп бўлиб, суғориладиган ерларнинг фаол катламида шўрлик даражаси паст бўлганлигини кўрсатади.

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish