Бодринг ва қовуннинг бактериози
Бодрингнинг бактериал бурчакли доғланиши касаллиги камроқ тарқалган бўлиб, касаллик белгилари баргларда жигар ранг бурчакли доғлар, атрофи сарғиш яшил ҳошия билан ўралган бўлади. Гулнинг косачабарг ва уруғ кўсакчаларида тўқ рангга бўялган доғлар пайдо бўлади.
Касалликни Pseudomonas angulate (Wolf et Foster) Stevens. бактерияси қўзғатади. Инфекция уруғлар орқали ўтади, уруғларнинг зарарланиши барг қисмларининг уруғларга тегиши билан ўтади, уруғларни сақлаш давомида касаллик миқдори камаяди. Масалан, 67% га касалланган уруғларнинг зарарланиш даражаси икки йилдан кейин 2 % ташкил қилади. Бактериялар ўсимлик қолдиқларида сақланади.
Бодрингнинг бактериал бурчакли доғланиш ёғингарчилик кўп бўлган йилларда, кенг тарқалади. Бактериялар ўсимликка баргдаги устицалар ва сув томчилари орқали тарқалади. Зарарланиш нам об-ҳаво ва 18 – 150С ҳароратда яхши ўтади. Касаллик қўзғатувчилар ўсимликка кириб келиши зарарланган тўқималар орқали ҳам рўй беради.
Бактериоз касаллиги бодрингда бурчакли доғланиш, ҳўл чириш ва ўтказувчи найлар бактериозини келтириб чиқаради. Бодрингда бурчакли доғланиш касаллиги уруғкуртак баргларининг дастлаб қирраларида кейинчалик бутун барг юзасида жигар рангдаги ёғли томчилар тарзида намоён бўлади. Кейинчалик бу доғлар ўрни қуриб, тешилиб қолади. Барг банди ва пояда ҳосил бўлган доғлар баргнинг тушиб кетишига ёки пояни ўсишдан тўхташига сабаб бўлади (13-расм).
13-расм. Бодринг бактериози. (Pse. lachrymans).
Касаллик уруғдан унган кўчатларда жигар ранг яралар шаклида намоён бўлади. Уруғпалла баргларининг бутунлай зарарланиши ўсимликни тўлиқ нобуд қилади, ўсимликнинг айрим қисмлари зарарланган тақдирда, улар соғломларига нисбатан ривожланишидан орқада қолади ва кам ҳосил беради. Бундай ўсимлик баргларда бурчакли жигар ранг доғлар пайдо бўлади. Нам ҳавода соғлом баргларларнинг орқа томонида томчи суюқлик ҳосил бўлиб, унинг ўрнида ялтироқ парда ҳосил қилади. Меваларда думалоқ кичик яралар ҳосил бўлиб, меванинг этли қисмига кириб боради.
Касаллик қўзғатувчи Pse. syringae pv.lachrymans Young et al. Pse. lachrymans (Smith et Br.)Stapp. турларидир. Улар ҳаракатчан таёқча шаклида бўлиб, агарли озиқа муҳитида қирраси ғадир - будир юзали, оқ рангли колониялар ҳосил қилади, желатинани суюлтиради, сутни увитмайди, сахароза ва глюкозада кислота ҳосил қилади, нитратларни тиклай олмайди, индол ҳосил қилади.
Бактерия тупроқда узоқ муддат сақланиб, 25-27O C ҳароратда яхши ривожланади. Касалланган ўсимликлар кўчатлари қуриб қолади, мева ҳосил қилмайди ва махсулот сифати кескин ёмонлашади.
Бодринг бактериози касаллиги очиқ далаларда ҳамда иссиқхоналарда кенг тарқалган ва ҳосилдорликка катта зарар келтиради. Бу касалликдан Европа мамалакатлари иқтисодиёти кучли зарар кўради. Бу касаллик фақатгина бодрингни зарарлайди, бошқа қовоқдош экинларга касаллантирмайди. Қовоқдошлар оиласининг ёввойи вакиллари бу касалликка чидамлиликни намоён қилади ва касалланмайди.
Касаллик уруғлар орқали тарқалади ва инфекция уруғ ичида сақланади. Уруғларнинг зарарланиши уларни мевадан ажратиш вақтида рўй беради. Зарарланган уруғлардан унган кўчатларнинг уруғпалла баргларида ярачалар пайдо бўлади. Касаллик 30-35% кўчатларни касаллантиради. Инфекция касалланган ўсимлик қолдиғида сақланади. Ҳаво қуруқ бўлган йилларда касалликнинг зарари камаяди.
Иссиқхоналарда ҳарорат 19-240С бўлганда, нам шароитда кенг тарқалади. Касалликни ривожланиши ёмғирли ва илиқ ёз кунларида ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |