Касалликни қўзғатувчиси Pseudomonas atrofaciens (Mc Cull) Stevens., бактерияси ҳисобланади. Уларнинг хусусиятлари қуйидагилар: граммусбат таёқча, агарда колониялар шакли думалоқ, оқ, кейинчалик яшил ранга киради, желатини парчалайди, сутни чиритмайди, лекин пептонлаштиради, сахароза, глюкоза ва галактозаларда кислоталар ҳосил қилади, нитратларни тиклай олмайди, крахмални эса кучсиз парчалайди.
Бу патоген буғдойдан ташқари арпа, сули ва жавдарни касаллантиради.
Касалликни тарқалиши: АҚШ, Канада, Жанубий Африка ва Жанубий Австралияда, Россиянинг жанубий районларида тарқалган.
Касалликнинг ривожланиш хусусияти. Буғдойнинг базал бактериози уруғлар орқали тарқалади. Касаллик қўзғатувчилар ўсимлик қолдиқларида сақланади, улар тупроқда яшай олмайди. Уруғлар кучли зарарланганда улар чирийди ва барча кўчатлар ҳалок бўлади.
Буғдойнинг базал бактериози хаво ҳарорати паст келган ва намлик юқори бўлган йилларда, асосан бошоқ ҳосил бўлиши ва дон пишиш даврида ривожланади. Баҳорги совуқ ҳамда намлик шароити ҳам касалликни ривожлантириши мумкин.
Кураш чоралари.
Алмашлаб экишга риоя қилиш, тупроқни чуқур хайдаш;
Уруғларни экишдан олдин саралаш, пуч уруғларни йўқотиш;
Уруғларни экишдан олдин (2 кг/1 т) дорилаш (формалин, бронотак ).
Тамакининг бактериал доғланиши (рябуха).
Касаллик белгилари. Касаллик баргларда ва уруғ кўсакларида кузатилади. Кўчатларнинг учки барглари ёки барг япроғининг қирраларида ёғсимон, намланган томчилар пайдо бўлади. Кундузи бу доғлар қуриб, қора рангга киради. Дастлаб доғлар сатҳи 1см диаметрни эгаллаб, кейинчалик 2-3см гача юзани қоплайди. Касалланган барглар қуриб, барг бандларида қавариқ ботиқлар пайдо бўлади. Нам ҳаво шароитида бу доғлар атрофи сарғиш хошия билан ўралади. Касаллик 15-180С ҳароратда, юқори намликда бошланса, 22-250С да, ёмғирдан кейин кенг тарқалади. Инфекция уруғни янчиб олишда уруғ юзасига тушади.
Касаллик туфайли тамакининг кўчатлар сони кескин камайиши, тaмаки маҳсулотининг сифатини кескин ёмонлашишига сабаб бўлади.
Касалликни Pseudomonas tabacum (Wolf et Foster) Stevens. бактерияси келтириб чиқаради. Касаллик қўзғатувчилари бодринг, бақлажон каби ўсимликларни касаллантиради. Уруғ, ўсимлик қолдиқлари, тупроқ инфекция манбайи бўлиб хизмат қилади. Касалликнинг зарари баҳорда ёғингарчилик кўп бўлган йилларда аниқ сезилади. Натижада 20-30% барг юзаси зарарланиб, барг массаси 20% га камаяди.
Касалликларга қарши курашиш учун кўчатхоналардаги тупроқга кимёвий ёки термик ишлов бериш;
Касаллик кучли тарқалган далаларда 0,4% ли цинеб препарати билан (2,4 кг/га) миқдорда ишлов бериш;
Тупроққа калийли ўғитларни қўллаш, тупроқни чуқур хайдаш ва кўчатларни тупроққа эрта экиш касалликнинг зарарини камайтиради;
Уруғларни формалин билан зарарсизлантириш учун 1 хисса формалинни 50 хисса сув билан аралаштириб, уруғларни 10 минут ишлов берилгандан кейин 15 минут тоза сувда ювиб қуритилади;
Иссиқхоналардаги жиҳозларни 1:25 миқдордаги формалиннинг сувдаги эритмаси билан ишлов бериш;
Кўчатларни ҳар 5 - 6 кунда 0,5 % ли бордо суюқлиги билан ишлов бериш;
Касалланган кўчатларни далага ўтқазишдан олдин ажратиб ташлаш;
Ўсимлик қолдиқларини чириши учун ерни кузги шудгор қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |