Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети шералиев Абдусаид Шералиевич
Бактнриология китоб
Бактериология фани бўйича ўқув қўлланмаси “Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси ва фитопатологияси” кафедрасининг умумий йиғилишида (2014 йил, мажлис баёни № 5 ), “Селекция, уруғчилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш” факультетининг ўқув-услубий кенгашида (2014 йил №5 баённома) ҳамда ТошДАУ ўқув-услубий кенгашида (2014 йил 17 апрелдаги №3 мажлис баёни) кўриб чиқилди ва чоп этишга тавсия этилди. К ИРИШ Республикамиз қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш дастурида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов (1998й) таъкидлаганидек: - “Қишлоқ хўжалигидаги барча агротехника ва агрокимё чора-тадбирларини илм фан тавсияномаларига ва илғор тажрибаларга мувофиқ ўтказиш, бегона ўтларга, зараркунандаларга ҳамда ўсимлик касалликларига қарши кураш чораларини жорий қилишда, чидамли навларни яратишдаги муаммоларни ечишда мутлақо янгича ёндошув бўлиши кераклигини тақозо қилади”. Республика қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни амалга оширишда ўсимликларнинг касалликларига чидамли навларни яратиш, уларни қишлоқ хўжалигига жорий қилиш асосида экинларнинг касалланишини олдини олиш ва ҳосилини нобуд бўлишига йўл қўймаслик, уларга қарши кураш чораларини ўз вақтида ўтказиш энг долзарб масаладир. Қишлоқ хўжалигининг илғор технологиялар асосида ривожланиши, фитопатология фани ютуқларининг такомиллашиб боришини, ўсимликларда учрайдиган касалликларни мукаммал ўрганишни ва касалликларга чидамлилигини орттиришни, деҳқончилик маданиятини ошириш учун қишлоқ хўжалигига интенсив технологияларни жорий қилишни тақозо қилмоқда. Мавжуд маълумотларга асосан, буғдойда 148 та (М.В. Горленко), қанд лавлагида 15 та (С.Ф.Морочковсий), маккажўхорида 103 та (Ф.Е.Немлиенко), эманда 280 та, қарағайда 181 та (Н.А. Черемисинов), ғўзада 100 та турдаги касалликлар ва 214 та ҳашаротлар борлиги аниқланган. Бу касалликларга қарши курашдан кўра касалликларнинг олдини олиш, улар келтирадиган зарарни кескин камайтиради. Қишлоқ хўжалик экинларида учрайдиган бактериал касалликларнинг турларини, зарарини аниқлаш, касалликларнинг диагностик белгилари асосидаги билимларга суянган ҳолда, ўсимликларнинг касалликларга чидамсизлик хусусиятларини ҳосил бўлиш қонуниятлари билан таништириш, касаллик қўзғатувчиларининг биологик хусусиятларини намоён бўлишини ўрганиш асосида уларга қарши кураш чораларини амалга ошириш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга. Ўсимликларнинг касалликларини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар турлар таркибини, биологиясини, тараққиёти ва тарқалиш қонуниятларини, патологик жараённинг вужудга келишини билиш, ўсимликларни ҳимоя қилишда илмий фундамент ҳисобланади. Турли микроорганизмлар келтириб чиқарадиган касалликларга қарши кураш чораларини тўғри ишлаб чиқиш атроф муҳитни муҳофаза қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалик экинларини микрофитофаглардан муҳофаза қилишдан асосий мақсад, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашдир. Чунки, микроорганизмлар келтириб чиқарадиган касалликлар қишлоқ хўжалигига катта зарар келтирмоқда ва келтиради. Фитопатоген микроорганизмларнинг 40 000 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, улар турли систематик бирликларга мансуб, паразитлик, патогенлик ва ихтисослашиш хусусиятларига эга. Қишлоқ хўжалик экинларида касаллик қўзғатувчи микроорганизмлардан замбуруғлар, бактериялар, микоплазмалар ва вирус ва вироидлар тузилиши жуда содда бўлсада, хўжайин ўсимлик билан муносабатига кўра ўзига хос мураккаб жараёнларни амалга ошириш хусусиятларга эга. Ҳақиқий паразитлар ҳаётий цикли тирик ўсимликларда ўтади. Факультатив паразитлар эса тирик ўсимликларда паразитлик қилиши ва сапротроф усулда тупроқда ҳаёт кечириши мумкин. Бу гуруҳлар орасида бир-бирига ўтиши хусусиятига эга бўлган гуруҳлар ҳам мавжуд. Фитопатоген бактериялар бир йиллик, кўп йиллик, ўтсимон, дарахтсимон ўсимликларни вегетация даврида ер усти ва ер ости органларини, уларнинг донини, мевасини касаллантириши, сабзавот, полиз экинларини сақлаш даврида чиришига сабаб бўлади. Касалликларини қўзғатувчи патоген микроорганизмлар ва ўсимлик орасидаги муносабат мураккаб жараёндир. Бунда ўсимликнинг метаболизми, унинг ўсиши, ривожланиши, морфологик белгилари ва ҳосилдорлиги кескин ўзгаради. Патоген организмлар ўсимлик аъзолари ичига кириб, протоплазманинг ўтказиш қобилиятини сустлаштириши (ҳужайрага заҳарли метаболитларнинг кириши), ҳужайра органоидларини (ядро, митохондрий) тузилиши ва ўлчамини ўзгартиради, кўпгина биохимик жараёнларга турли босқичларда нафас олишига, углеводлар, оқсил, аминокислота ва витаминларнинг алмашиниши, сув режими ва фотосинтетик фаолллигига таъсир кўрсатади. Бактериал касалликларга қарши кураш чоралари иккита гуруҳга бўлинади: биринчи гуруҳга ўсимликнинг чидамлилик хусусиятини барча агротехник тадбирларни қўллаб, уни ошириш ва бактериозга қарши чидамли навлардан фойдаланиш. Касалликка қарши курашда чидамли навларни яратиш радикал (асосий) йўл ҳисобланади. Лекин бир ҳудуд бир минтақада чидамли бўлган навлар, бошқа бир минтақада чидамсизликни намоён қилади. Бу тадбирлар орасида ўсимликни ўстириш учун қулай шароит яратиш, юксак агротехник тадбирларга амал қилиш муҳим тадбир ҳисобланади. Ўсимлик қолдиқларини йўқ қилиш, уруғларни қуритиш ва 14-15,5% намликда уруғларни сақлаш, омборхоналарни дезинфекциялаш, тупроқни чуқур ҳайдаш ва алмашлаб экишда экин турини тўғри танлаш муҳимдир. Касалликка қарши курашдаги иккинчи йўналиш инфекция манбайини йўқотиш ҳисобланади. Бунда инфекциянинг асосий манбайи ҳисобланган уруғни экишдан олдин дорилаш муҳим тадбирдир. Дорилаш экишдан олдин ёки экиш олдидан ўтказилади. Дорилашда фойдаланиладиган фунгицидлар касалликнинг манбайини йўқ қилишга ёки айрим касалликларга танлаб таъсир қилишга қаратилган бўлиш керак. Касалликка қарши курашда ўсимлик чидамлилигини оширишга ёрдам берадиган моддалардан фойдаланиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, ўсимликлардаги чириш касаллигига қарши сўндирилган оҳак (5 кг/т) ва мис, бор, рух микроэлементларидан фойдаланиш яхши самара беради. Бактериал касалликларга қарши замонавий кураш чораларини ишлаб чиқаришда антибиотиклардан фойдаланиш ҳам самарали, ҳам муваффақиятли йўл ҳисобланади. Бунинг учун касаллик қўзғатувчиларнинг биологиясини билиш, касаллик чораларини белгилашда комплекс тадбирларни: агротехник, кимёвий, биологик чораларни бирга қўллаш яхши самара беради. Кўрсатилган касалликларнинг инфекция манбайини тарқалишида ва сақланишида тупроқ, бегона ўтлар, ҳашаротлар ҳам асосий манба ҳисобланади. Касалликка қарши курашда кўрсатилган тадбирлар билан биргаликда карантин тадбирларини ўтказиш ҳам яхши самара беради. Касалликларга қарши курашдан кўра, уларнинг олдини олиш муҳимдир. Бунинг учун касаллик келтириб чиқарадиган кўзғатувчиларни тўғри аниқлаш, касаллик белгиларининг намоён бўлиши, инфекция манбаларини билиб, уларга қарши кураш чораларини тўғри белгилаш касалликнинг зарарини кескин камайтиради. Ҳозирги вақтда ўсимликлар касалликларига қарши агротехник, биологик, физикавий, кимёвий кураш чоралари кенг қўлланилмоқда. Бу кураш чораларини тўғри белгилашда малакали мутахассисларнинг билим савияси ва кўникмаси муҳим аҳамиятга эга. Малакали мутахассислар зарарли микроорганизмлар тўғрисида тўлиқ тушунчага эга бўлиши, уларнинг тарқалишини олдиндан башорат қилишга, зарарини аниқлай билишга, кураш чораларини тўғри белгилашга имкон беради. Қишлоқ хўжалик ўсимликларининг касалликлари экологик шароитга боғлиқ равишда экинларга турли муддатларда турлича зарар етказади. Баъзан етиштирилган маҳсулотнинг сифати кескин ёмонлашиб, миқдори камайиб кетади. Ҳозирги вақтда ҳар бир фермер, қишлоқ хўжалик мутахассиси экинлар касалликларини тўғри аниқлаб, замонавий кураш чораларини қўллаш асосида ҳосилдорликни сақлаб қолмоқда. Шунинг учун умумий фитопатология ва қишлоқ хўжалик фитопатологиясига оид билимларга эга бўлган мутахассислар тайёрлаш таълим тизимида муҳим ўрин эгаллайди. Қўлланманинг биринчи қисмида фаннинг мақсади ва вазифалари, касаллик келтириб чиқарувчи бактерияларнинг морфологияси, систематикаси, биологияси ва уларнинг кўпайиши тўғрисида тушунча берилган. Қўлланманинг иккинчи қисмида микроорганизмлар келтириб чиқарадиган касалликларнинг ташқи ва ички белгилари, тарқалиши, касаллик қўзғатувчи турларнинг инфекция манбайи ва қарши кураш чоралари баён этилган. Муаллиф ўқув қўлланмани тайёрлашда Билай В.И., Головин П.Н., Дементьева М.И., Каримов М.А., Пересипкин В.Ф., Хохряков М.К., М.В. Горленко каби олимларнинг бактериология, микология ва фитопатология соҳасида тўплаган илмий маълумотларига асосланиб, маҳаллий шароит хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзининг кўп йиллик педагогик тажрибалари асосида умумлаштирди. Кейинги йилларда матбуотда ўсимлик касалликларига қарши кураш борасида кўп фундаментал ишлар чоп этилган бўлсада, улар мутахассислари томонидан хориж тилларида ёзилган бўлганлигидан, маҳаллий мутахассисларга етиб боришида ва кадрлар тайёрлашда уларнинг адабиётлар билан таъминланишида ўзига хос қийинчиликларни туғдирмоқда. Бу камчиликларни бартараф қилишда “Бактериология” фанидан ўқув қўлланмасини чоп этилиши малакали кадрлар тайёрлашда муҳим қадам бўлади. Муаллифлар умид билдирадики, ушбу ўқув қўлланма қишлоқ хўжалиги, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар, агрономлар, фермерлар, тадқиқотчилар, магистрлар, талабалар учун фойдали бўлиб, уни келажакда яхшилаш учун муштарийларнинг фикр, мулоҳазаларини мамнуният билан қабул қилади. Download 13,58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |