Бактериология фанининг бошқа фанлар билан алоқаси
Бактериология фани тарихий тараққиётида қўйидаги умумбиологик ва қишлоқ хўжалик фанлари билан узвий боғланган. Патоген микроорганизмлар қаторига замбуруғлар, бактериялар, вируслар ва немотодалар кирганлигидан бактериология фани микология, вирусология ва немотодология фанлари билан узвий боғланган.
Касалланган ўсимлик ҳўжайра ва тўқималарида рўй берадиган физиологик ва биокимёвий жараёнларни мукаммал ўрганиш мақсадида физиология ва биокимё фани ютуқларига асосланади.
Қишлоқ хўжалигига янги экинларнинг экилиши, уларни иқлимлаштирилган ҳудудларининг кенгайиши, уларни етиштириш билан шуғулланадиган ўсимликшунослик фани ютуқларига асосланишини тақозо қилади.
Ўсимликлар навлари тўғрисида фитопатологлар тўплаган маълумотлар селекционер ва генетикларнинг касалликларга чидамли навларини яратишда муҳим аҳамиятга эга.
Деҳқончилик, тупроқшунослик, агрокимё фанлари тавсия қиладиган экинларни экиш муддати, тупроққа ишлов бериш, ўғит қўллаш ва алмашлаб экишга амал қилиш фитопатологлар назоратида бўлиши керак.
Ўсимликларни ҳашаротлардан ҳимоя қилишда бактериологларнинг энтомологлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишини тақозо қилади. Ўсимликларнинг касалликларига қарши курашда қўлланиладиган кимёвий моддалар – фунгицидлар ва уларга ишлов бериш машиналаридан фойдаланишда фитопатология фанини органик ва анорганик кимё ҳамда механизация фанлари билан боғлайди.
Қишлоқ хўжалик экинларига қарши курашда қўлланиладиган кимёвий, агротехник ва биологик кураш чораларининг иқтисодий, биологик самарадорлиги иқтисодиёт ва математика фанлари усуллари билан ҳисоблаб чиқилади.
Бу фан ҳам, бошқа фанлар қатори бир неча–микробиология, ботаника, ўсимликлар физиологияси ва биокимёси, агрономия, кимё, тупроқшунослик, агрокимё, мева-сабзавотчилик, уруғчилик, зоология, математика ва бошқа фанлар билан боғлиқ.
Ушбу фанларнинг билими ёрдамида ўсимлик касалликлари, уларнинг сабаблари, кечаётган жараёнларни ўргатади. Бу эса ўз навбатида касаллик қўзғатувчиларнинг йўқотишга имкон беради ва қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ошириш ва сифатини яхшилаш учун хизмат қилади.
Охирги йилларда касалликларни олдиндан башорат қилиш учун математик моделлар, об-ҳавонинг узоқ муддатга мўлжаллланган прогнози асосида қандай касаллик қўзғатувчи бактериялар зарари кўпайиши мумкинлигини айтиш мумкин. Бундан ташқари, кўпгина иқтисодий ва математик тадқиқот усуллари ўсимликларни ҳимоя қилиш самарадорлигини баҳолашда ишлатилади.
Ўсимликларни касалликлардан ҳимоя қилишда, юқори самарадорликка эришиш учун, касалланган ўсимликда кечаётган жараёнларни чуқур ўрганиш, касаллик қўзғатувчиларнинг биологик хусусиятини, атроф – муҳитга таъсирини, инфекциянинг тарқалиши ва сақланиш манбааларини билиш керак.
Бироқ, фитопатоген бактериялар орасида халқ хўжалигига самарали фойда келтирадиган турлари мавжуд бўлиб, улар ҳосил қилган ферментлар, биологик фаол моддалар турли соҳаларда кенг фойдаланилмоқда.
Озиқ - овқат, кимё, нефть, газ, шифобахш сувлар, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт соҳаларида самарали фойдаланиладиган моддалар, токсинлар, антибиотиклар, экзополисахаридлар, бактериялар саноатининг асосий хом ашё ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |