Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети шералиев Абдусаид Шералиевич



Download 13,58 Mb.
bet71/109
Sana10.07.2022
Hajmi13,58 Mb.
#773211
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   109
Bog'liq
Бактнриология китоб

Асеtobacter туркуми
Бу туркум вакиллари ҳужайраси эллипссимон, тўғри ёки қисман эгилган, ўлчами 0,6- 0,8х1,0 -4,0 мкм, биттадан, иккитадан ёки занжир ҳосил қилиб жойлашади.
Ҳужайралари ҳаракатсиз ёки ҳаракатли, хивчин ҳосил қилади, аэроб, пигмент ҳосил қилмайди, айримлари бинафша рангли пигмент ҳосил қилади. Ўсиши учун 25- 30 0 С ҳарорат ва рН 5,4- 6,3 муҳити зарур.
Бу туркум вакиллари гулларда, меваларда, асаларида, винода, кефирда, боғ тупроқларида, канализация сувларида аниқланган. Ананас меваларида бинафша касаллигини, олма ва нок меваларини чиришига сабаб бўлади. Бу туркумга 4 та тур кириб, улардан - Acetobacter aceti- олма меваси пўстлоғини чиритади, Acetobacter ilquefaciens Ley- ананас мевасини бинафша касаллигини келтириб чиқаради.

Рseudomanadaceae Winslow, Broadhurst, Buchanan Krumwiede, Rogers end Smith оиласига кирувчи бактериялар қўзғатадиган касалликлар ва уларга қарши кураш чоралари
Оила вакиллари ҳужайраси шакли тўғри ва эгилган таёқчасимон, спора ҳосил қилмайди, грамм манфий, ҳужайрасининг икки учида ҳаракатланувчи хивчинларни ҳосил қилади. Оила вакиллари аэроб, 4-430 С ҳароратда ўсади. Биохимик хусусиятларидан қандни парчалаши натижасида кислота ҳосил қилади, газ ҳосил қилмайди.
Бу оилага мансуб 93 та турдаги бактериялардан 23 таси фитопатоген ҳисобланади. Бу оилага Pseudomonas, Xanthomоnas, Frateuria , Zoogloea туркумларига мансуб фитопатоген бактериялар киради.

Pseudomonas туркуми
Pseudomonas туркумига кирувчи бактерияларнинг айрим вакиллари сапрофитлар бўлиб, тупроқ ва сув ховузларда ҳаёт кечиради ва органик моддаларнинг минераллашишида иштирок этади. Улар орасида ўсимликка нисбатан фитопатоген ва хайвонлар патогенлари ҳам мавжуд. Улар сунъий озиқа муҳитида рангсиз шилимшиқ колония ҳосил қилади. Колониясининг ранги гўштли пептонли ёки кўкиш ва яшил кўринади. Туркум вакиллари таёқча шаклида бўлиб, икки қутбида хивчин ҳосил қилади. Улар ўсимлик тўқималарида тез ривожланиб, чириш, доғланиш, некроз, куйиш ва тўқималарнинг ўсиб кетишига сабаб бўлади. Ps. solanacearum тури ўсимликларнинг ўтказувчи найларини ва паренхима тўқималарини касаллантиради.
Pseudomonas туркуми вакиллари ҳаракатланувчи, спора ҳосил қилмайдиган, таёқчасион, ҳужайрасининг икки учида биттадан ёки тутамдан иборат хивчинлар ҳосил қилади. Туркум вакиллари факултатив паразитлар, сапрофитлар ҳисобланиб, сунъий озиқа муҳитида яхши ўсади. Картошкали агар озиқа муҳити юзасида кўкиш қўнғир рангдаги, ялтироқ ва қирралари текис ёки тўлқинсимон колония ҳосил қилади. Колониясининг ўртаси зичлашган ва қисман кўтарилган бўлади.
Ҳужайра пўсти яхши ифодаланган бўлиб, кўп қаватли, макромолекулали, мунтаззам шаклга эга. Ҳужайра пўстининг таркибини липополисаҳаридлар ташкил қилиб, улар патогенлик, заҳарлилик, иммунитетида асосий рол ўйнайди.
Pseudomonas туркуми вакиллари ўсимлик ҳужайралардаги метоболизм жараёнини ўзгартириб доғланиш, некроз, шишлар, чириш келтириб чиқаради. Бунда улар ҳосил қилган токсинлар, ферментлар ва гормонлар асосий рол ўйнайди. Ўсимликлар инфекцияга қарши кечаси чидамлиликни намоён қилади. Бактерия инфекцияси асосан касалланган ўсимликда ҳаёт кечириб, тупроқ шароитида антогонистлар таъсирида тезда нобуд бўлади.
Pseudomonas туркумининг сапротроф вакиллари тупроқда, ўсимлик ризосферасида ҳаёт кечириб уларнинг ўсишини тезлаштириши, ёки патогенлик қилиб ўсишини тўсиб қўйиши мумкин. Масалан: P.fluorescens буғдой ризосферасида, P.maltophilia карам, рапс, хантал, макажўхори, қанд лавлаги ризосферасида ҳаёт кечиради.
Pseudomonas туркумининг фитопатоген вакиллари хашаротларнинг ичак микофлораси таркибига кириб, инфекциянинг сақланиш ва тарқалиш манбайи ҳисобланади. Кўпинча улар хашаротларни нобуд қилади.
Pseudomonas туркумига қуйидаги фитопатоген турлар киради:
P.tumefaciens - бактериал рак касалллиги.
P.syringae -данак меваларининг бактериал раки.
P.lachrymans- ловиянинг бурчакли бактериози.
P.phoseolicola -бодринг бактериози.
P.tumefaciens -бактериал рак касалликлари.
Pseudomonas aeruginosa (Schroeter 1972) Migula 1900-Одам, хайвон, ўсимлик ва хашаротлар учун шартли патоген.
Pseudomonas syringae pv. persicae (Prunier et al., 1970) Young et al., 1978-Шафтоли дарахтининг бактериози.
Pseudomonas syringae pv. phaseolicola (Burkholder 1926) Young et al., 1978-Фасолнинг бурчакли доғланиши.
Pseudomonas syringae pv. pisi (Sackett 1916) Young et al., 1978-горохнинг бактериал куйиш касаллиги.
Pseudomonas syringae pv. primulae (Ark and Gardner 1936) Young et al., 1978-Примуланинг бактериал доғланиши.
Pseudomonas syringae pv. ribicola (Bohn and Maloit 1946) Young et al., 1978-Смородина бактериози.
Pseudomonas syringae pv. savastanoi (Smith 1908) Young et al., 1978-Маслинанинг туберкулози.
Pseudomonas syringae pv. sesami (Malkoff 1906) Young et al., 1978-Кунжут бактериози.
Pseudomonas syringae pv. striafaciens (Elliott 1927) Young et al., 1978-Арпанинг тарғил бактериози.
Pseudomonas syringae pv. tabaci (Wolf and Foster 1917) Young et al., 1978-Тамакининг бактериал рябухаси.
Pseudomonas syringae pv. tagetis (Hellmers 1955) Young et al.,1978-Барцатцевнинг бактериози.
Pseudomonas syringae pv. theae (Hori 1915) Young et al.,1978-Чой ўсимлиги бактериози.
Pseudomonas syringae pv. tomato (Okaba 1933) Young et al.,1978-Помидорни бактериал доғланиши.
Pseudomonas syringae pv. viburni (Thornberry and Anderson 1931) Young et al.,1978-Калинанинг бактериал доғланиши.
Pseudomonas viridiflava (Burkholder 1930) Dowson 1939-Фасол бактериози.
Pseudomonas amygdali Psallidas and Panagopoulos 1975-Писта дарахти бактериози.
Pseudomonas andropogonis (Smith 1911) Stapp 1928-Тариқ,судан ўти, маккажўхори, йўнғичқа бактериози.
Pseudomonas asplenii (Ark end Tompkins 1946) Savulescu 1947-Костинка баргини доғланиши.
Pseudomonas avenae (Manns 1909)-Сулининг бактериози.
Pseudomonas cattleyae (Pavarino 1911) Savulescu 1947-Орхидейларнинг бактериал доғланиши.
Pseudomonas cissicola (Takimoto 1939) Burkholder 1948-Циссуснинг бактериал доғланиши.
Pseudomonas corrugata Roberts and Scarlett 1981-Помидор пояси пучлиги.
Pseudomonas rubrilineans (Lee,Purdy,Barnum,Martin, 1925) –Шакарқамиш, судан ўти ва маккажўхорининг бактериози.
Pseudomonas rubrisubalbicans (Christopher and Edgerton 1930) Krasilnikov 1949-Шакарқамишнинг бактериози.
Pseudomonas woodsii (E.F.Smith 1911) Stevens 1925-Чиннигулнинг доғланиши.
Pseudomonas syringae pv. eriobotryae (Takimoto 1931) Young et al.,1978-Япон мушмуласининг бактериози.
Pseudomonas syringae pv. glycinea (Coerper 1919) Young et al.,1978-Соянинг бурчакли доғланиши.
Pseudomonas syringae pv. helianthi (Kawamura 1934) Young et al.,1978-Кунгабоқарнинг бактериози.

Pseudomonas syringae pv. joponica (Mukoo 1955) Dye et al.,1980-Бошоқдошлар бактериози.

Pseudomonas syringae pv. lachrymans (Smith end Bryan 1915) Young et al.,1978-Бодрингнинг бурчакли доғланиши.

Pseudomonas syringae pv. lapsa (Ark 1940) Young et al.,1978- Маккажхори ва шакрқамиш барги,поясининг чириши


Download 13,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish