Ғўзанинг гоммоз касаллиги
Касаллик белгилари. Ўсимликнинг барча ер усти аъзоларини, барг, ёнбаргчалари, поя, гул, кўсак ва толасини касаллантиради. Касалликнинг асосий белгиси, ўсимликнинг зараланган аъзоларида ёғсимон томчиларнинг ҳосил бўлишидан бошланади (3-расм). Баргда дастлаб бурчакли доғлар пайдо бўлади. Барг юзаси шакли ўзгариб, барг бандида қўнғир доғларни ҳосил қилади.
Касаллик пахта толаларига ҳам ўтиши мумкин. Зарарланган толалар ўзаро ёпишиб ёзилмайдиган бўлиб, юмалоқланиб қолади айрим ҳолларда кўсаклар бир томонга қараб қийшайиб, очилиши қийинлашади ёки умуман очилмаслиги ҳам мумкин.
Касаллик қўзғатувчиси–Xanthomonas malvacearum Dowson. бактерияси бўлиб, шакли таёқчасимон, граммусбат бўлиб, озиқа муҳитида сариқ ялтироқ колониялар ҳосил қилади.Желатинни секин суюлтиради, сутни чиритади, секин пептонлаштиради, сахарозани парчалаб кислота ҳосил қилмайди, крахмални парчалайди, нитратларни ҳосил қилмайди, индол ҳосил қилмайди, капсулалар ҳосил қилади. Кўсаклар касаллланганда улар юзасида ёғсимон қорамтир яшил доғлар пайдо бўлиб, у толага ҳам ўтиши мумкин.
Касаллик белгилари дастлаб уруғкуртак баргларида доғлар тарзида пайдо бўлади. Бу доғлар шакли думалоқ, ёғсимон, барг қирраларига яқин жойда пайдо бўлади. Кейинчалик ҳақиқий баргларда бурчакли доғлар тарзида барг томири атрофида пайдо бўлади. Касаллик пояни касаллантирганда у ингичкалашади ва тезда синиб кетади.
Касаллик тарқалиши учун ўсимлик аъзолари устида ҳосил бўлган ёғсимон доғлардаги тўпланган бактерияларнинг cпоралари сув, шамол воситасида ва ҳашаротлар ёрдамида амалга ошади.
X. malvacearum бактерияси Gossypium туркумига мансуб ўсимликларни, айниқса, G.barbadense турини кўп касалллантиради. Касалликка осиё ва хиндихитой ғўзалари –G.arboreum чидамли ҳисобланади.
Бу касаллик ер шарининг барча пахтачиликка ихтисослашган хўжаликларида учрайди. Инфекция манбайи тупроқдаги касалланган ўсимлик қолдиқлари ва улардан тайёрланган уруғлик ҳисобланади. Гоммоз касаллиги туфайли ўсимлик тола узунлиги 8-25% га, пишиқлиги 1,5-2% га, узилувчанлиги 8-20% га пасаяди.
Ғўзанинг гоммоз касаллигини қўзғатувчиси уруғларда ёки ўсимлик қолдиқларида, толаларда қишлайди. Бактерияларнинг ўсимлик ичига баргдаги устицалар ва механик шикастланишдан ҳосил бўлган яралар орқали киради. Соф культурани ривожланиши учун оптимал ҳарорат 25-280С, минимал ҳарорат эса 100С бўлади. Бактериялар зарарланган толаларда 720С ҳароратда 36 соат яшай олади.
Қарши кураш чоралари: азотли ва калийли ўғитлар тупроққа вегетациянинг дастлабки кунларидан бошлаб солиш ўсимликнинг касалликка чидамлилигини оширади, ғўза далаларига бедани алмашлаб экишда фойдаланиш инфекция миқдорини камайтиради, уруғни соғлом ўсимликлардан тайёрлаш, уруғни экишдан олдин Бронотак, Кисан, Химоя, П-4 фунгицидлари билан ишлов бериш, тупроқни чуқур хайдаш, ғўзани қолдиқларини йиғиш тириб олиб даладан чиқариб ташлаш, далаларга қишда яхоб сувини бериш керак. Вегетация давомида кузатилган касалланган ўсимликларни даладан йиғиштириб олиб ташлаш, омборхона, меҳнат қуролланини ўз вақтида дезинфекция қилиш керак (16-расм).
16-расм. Ғўза касалликлари:1, 2 – макроспариоз билан зарарланган барг ва кўсак; 3- гоммоз билан зарарланган уруғ барг; 4- гоммознинг поя кўриниши; 5- чин барг кўриниши; 6- гоммоз билан зарарланган кўсак.
Уруғни формалин билан ишлов бериш учун 40% ли формалинни 1 қисм олиб 90 қисм сув билан аралаштирилади ва 30 мин ивитиб қўйилади. Кейин 3 соат димлаб қўйиш керак.
Чигитни туксизлантириш учун 200 кг сулфат кислотаси 1т уруғга фойдаланилади. Кейин 1 кг уруғга 3 л сув билан ювилади. Ювилган уруғлар 165- 190 0 С ҳароратда 8 минут қуритилади.
Касалликка қарши курашда уруғдан унган касалланган кўчатларни даладан олиб чиқариб ташлаш, ғўза поясини йиғиштириб олиш, калийли ўғитларни қўллаш билан ўсимликларнинг чидамлилигини ошириш, чидамли навларни яратиш (G.hirsutum х G.herbaceum) турларини чатиштириб чидамли навлар яратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |