1. Сутни озиқавий қиймати



Download 35,77 Kb.
bet1/7
Sana29.04.2022
Hajmi35,77 Kb.
#592413
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-ma\'ruza


1. Сутни озиқавий қиймати
Овқатга ишлатиш учун асосан сигир сутидан фойдаланилади. Ахоли томонидан истеъмол қилинадиган сутнинг 95%га яқинини сигир сути ташкил этади. Шу муносабат билан асосан, сутнинг шу тури ҳақида сўз юритамиз.
Сут тўғрисида, хозирги кунга қадар туплаб келинган катта ҳажмдаги илмий ва амалий билимлар одамзот учун бебаҳо қимматга эга бўлган шу бойликни муносиб равишда қадрлашга имкон беради.
Сутни ўсимликларнинг яшил барги, ипак қуртнинг пилласи билан бир қаторда ҳақли равишда ер юзидаги етти мўжизанинг бири деса бўлади. Она қонининг таркибий қисмларидан эндигина бунёдга келган ҳаётни тиклаб бериш учун зарур бўлган янги бир нарса ҳосил бўлади. Янги туғилган бола учун у бирмунча вақт давомнда бирдан бир зарур озиқ-овқат вазифасини ўтайди.
Шунинг учун ҳам сутнинг физиологик вазифаси тирик организмнинг барча эҳтиёжларини қондириб туришдан иборат. Шу муносабат билан табиат сут тўғрисида алоҳида ғамхўрлик кўрсатганки, бу – тасодифий эмас. У сутни биологик актив моддалар билан сероб қилган, сероб қилганда ҳам буларни унга энг фойдали нисбатларда ато этган.
Замонавий илмий маълумотларга кўра сутда 200 дан ортиқ жуда қимматли ҳар хил таркибий қисмлар жамул-жам, қулай тарзда мувозанатлашган 20 та аминокислота, 147 тадан ортиқроқ ёғ кислоталари, сут қанди, яъни лактоза, турли хил минерал моддалар, микроэлементлар, ҳозир маълум бўлган витаминларнинг барча турлари, пигментлар, фосфатидлар, стеринлар, ферментлар, гормонлар ва нормал ҳаёт фаолиятни сақлаб бориш учун органиэмга зарур бўлган бошқа моддалар шулар жумласидандир.
Сутда углеводлар, ёғлар, оқсиллар ва минерал тузлар ҳаммасидан кўра кўпроқ бўлади.
Витаминлар, ферментлар, микроэлементлар, гормонлар, иммун таналар ва шу каби ниҳоят кам миқдорда бўладиган бошқа моддалар юксак даражада биологик активликка эга бўлиб, инсон учун озиқ-овқат сифатида ғоят катта рол ўйнайди.
Сут таркиби ўзгариб туради. Бу талайгина омилларга: мол соғлиғининг аҳволи, уни боқиш ва асраш шароитлари, сигнрларнинг зоти ва индивидуал хусусиятлари, ёши ва ташқи муҳит шароитлари, сут соғиб олиш усули, унинг сифати устидан назорат қилишнинг қандай ташкил этилганига боғлиқ.
Сутни қайта ишловчи корхоналарига олиб келинадиган сут сифатини ўрганиш натижасида сутдаги ёғ миқдори ўртача 3,55% бўлиб чиққани ҳолда айрим республикалар бўйича бу миқдор ўзгариб, 3,36-3,8% ни ташкил этиши аниқланди. Сутдаги умумий оқсил миқдори айрим республикалар бўйича ҳам 2,96% дан 3,3% ни ташкил этди. Асосий оқсил (казеин) миқдори 2,09...2,79%, зардоб оқсиллари миқдори 0,42...0,51%, нооқсил азотли моддалар миқдори 0,17...0,38% атрофида ўзгариб турди. Лактоза миқдори 4,40% дан 4,80% гача бўлиб, ўртача 4,62% ни ташкил этди. К. В. Маркова маълумотларига қараганда мамлакатда боқиладиган асосий зотдор сигирлар сутидаги лактоза миқдори, 4,5...5% ни ташкил этади. Унинг 4,5% дан кам миқдори етарли эмас деб ҳисобланади. Текшириш ўтказилган давр ичида сутдаги умумий қуруқ моддалар миқдори айрим республикалар бўйича 11,6% дан 12,66% гача ўзгариб тургани холда ўртача 11,93% ни ташкил этди.
Олинган маълумотлар сутнинг кимёвий таркиби энг юқори кўрсаткичлар билан таърифланадиган зоналарни танлаб олишга имкон берди. Буларга Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Россиянинг Ғарбий Сибир тумани киради.



Download 35,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish