ФУҚАРО МУДОФААСИ
Фуқаро мудофааси умумдавлат мудофаа ишларининг ажралмас, таркибий қисмидир. Мудофаа ишлари тинчлик даврида ва уруш вақтида аҳолини ва мамлакат ҳалқ ҳўжалигини оммавий талофот берувчи қуролдан ҳимоя қилиш билан бир қаторда душманнинг бошқа ҳужум воситаларидан сақлаш ҳамда фожиали, катта сув тошқини рўй берган ва зарар кўрган зоналарда, қутқариш ҳамда кечиктириб бўлмайдиган қайта тиклаш ишларини олиб боришдан иборатдир.
Оммавий қирғин қуроллари учга булинади.
Ядро қуроли энг кучли зарба берувчи қуролдир. Унинг зарба берувчи омиллари-зарб тулқини, ёруғлик нурланиши, ўтувчи радиация, жойларни радиоактив зарарланиш ва электромагнит импульси.
Зарб тўлқини (сув ости, ер ости, сейисмик силкиниш тўлқини) биноларни, ер устидаги ва остидаги қурилмаларни, сув иншоотларини, портларини, сузувчи воситаларни, техникаларни вайрон қилиш билан бир қаторда одамлар ва ҳайвонларга катта зарба беради.
Ёруғлик нурланиши-катта ёнғин чиқишига сабаб бўлади, терини куйдиради, одамлар ва ҳайвонларнинг кўзларини кўр қилади.
Ўтувчи радиация- портлаш зонасида одамлапр ва ҳайвонларга таъсир қилади, уларда ҳар хил даражадаги нурланиш касаллигига сабаб бўлади.
Химиявий қуроллар деб заҳарловчи моддаларга (ЗМ) айтилади. Ўсимликни химиявий заҳарлаш учун ишлатиладиган моддалар, қурилмалар, ҳам шунга киради. Химиявий қурол ташқи мухитни одамларни, ҳайвонларни, техникани, озиқ-овқатни, ем-ҳашакни, ўсимликларни ялпи заҳарлаш мақсадида, шунингдек, шаҳарлар ҳалқ ҳўжалик объектларини вайрон қилиш ҳамда фуқаро мудофааси (ФМ) кучларининг ҳаракатини қийинлаштириш. мақсадида ишлатилади.
Химиявий қуролнинг зарарловчи асосини заҳарли модда ташкил қилади. Химиявий қуролнинг асосийларидан бири нерв системасини шол қилувчи заҳарли моддадир. Бундай моддани одам ва ҳайвон нафас йўли орқали ёки овқат, ем-ҳашак ва сув истеъмол қилганда организмга кириши терига тушиши мумкин-жуда оғир ҳолатга дучор қилади, ҳатто ўлимга ҳам олиб келади. Заҳарли моддалардан зарар қўрган майдон ниҳоятда катта бўлиши мумкин. Душман томонидан химиявий қурол қўлланилганда зарарланган ва заҳарли модда тарқалган зоналар ҳосил бўлади.
Бундай мураккаб шароитда ГМ си ишлари ўтказиш анча мураккаблашади. Химиявий зарарланган зона ва заҳарланган манба иккиламчи омиллардан ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бундай аҳвол кучли заҳарли моддалар ишлаб чиқарадиган ёки улардан ишлаб чиқаришда фойдаланадиган саноат корхоналарида юз берадиган авариялар натижасида ҳам содир бўлади.
Душман химиявий қурол ишлатган жой химиявий заҳарланган зона (район) дейилади, бундай зона ҳаводан заҳарлаш қувватига эга бўлган ЗМ ёғишидан ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Химиявий қуролнинг миқдори ва характерига қараб зарарланган майдонлар бир ёки бир неча бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |