Зарарланган ҳайвонларни даволаш. Бактериологик қурол таъсирида захарланган ҳайвонларни ҳимоя қилишда вакцинлаш (дорилар укол қилинади, эмланади) ва ҳашаротлар, каналар, кемирувчиларга қарши кураш тадбирлари катта роль ўйнайди. Ҳайвонларни ўз вақтида ўта ҳавфли юқумли касалликларга қарши специфик вакциналар билан даволаш (эмлаш), шу касалликларнинг пайдо бўлишини ва тарқалишини олдини олиши мумкин.
Бундай эмлаш касалликларнинг олдини олиш усули иложи борича, душман бактериологик қурол ишлатиши эҳтимоли бор бўлган районларда ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Бироқ бу тадбирларни олдиндан ўтказиш баъзи бир қийинчиликлар туғдиради, чунки душман томонидан қайси касаллик тарқатувчи бактериялар қулланилишини олдиндан билиш мумкин эмас. Бундан ташқари баъзи бир юқумли касалликларга қарши специфик вакциналар ва (манқа (соп), чучқаларда учрайдиган африка ўлати) ва зардоблар ҳозирча амалда йўқ.
Ҳашаротлар юқумли касалликларни тарқатувчилар бўлгани учун махсус химиявий моддалар-инсектицидлар, каналар эса акарицидлар (хлорофос, трихлометафос-3, полихлорпинен, циодрин ва бошқалар) ёрдамида йўқотилади. Кемирувчиларни йўқ қилиш мақсадида хар ҳил заҳарли озиқ моддалари (сувлар) бўлган тузоқлар ишлатилади. Шу мақсадга зоокумарин, крысид, рациндин, рух фосфиди (фосфид цинка) фойдаланилади.
Нурланиш касаллиги билан зарарланган ҳайвонларни даволаш учун махсус препарат (протекторлар) қўлланилади. Радиация ўз навбатида тирик тўқима молекулаларини ионлаштириб, организмнинг ҳаётий ҳавфини бузади. Шунинг учун ҳам организмнинг радиацияга турғунлигини оширувчи протекторлар ҳайвонларнинг тўқималарига, тери остига юборилади венага эса қуйилади ёки нурланишдан 1-4 соат олдин ҳайвонга берилади. Ҳайвонларни РМ лар билан заҳарланган териториялардан олиб ўтиш даврида бу препаратлардан фойдаланиш мумкин эмас шундай препаратларга (профилактик таъсири бўлган) цистеин, цистамин (РС-1), мексамин, цистафос ва АЭТ препарати мисол бўла олади.
Бактериологик (биологик) зарарлашин манбаларини тугатишда ўтказиладиган асосий тадбирлар. Бактериологик зарарланиш манбаларини тугатишдан қилинадиган тадбирлар, қўзғатувчининг турига ва қулланиш усулига боғлиқ. Қилинадиган ишларга об-ҳаво шароити, йилнинг фасли, ташкилотлар ва бўлинмаларнинг тайёргарлик даражаси, ишчи кучи ҳамда воситалари катта таъсир кўрсатади. Зарарланган манбаларда қилинадиган тадбирлар икки босқичда ўтказилади.
Биринчи босқич- касаллик қўзғатувчиларнинг турини аниқлашга ўтказилади. Бунинг учун умумий, эпидемияга ва эпизоотикага қарши тадбирлар амалга оширилади: карантин қилинади, зарарланиш зонасининг катта-кичиклиги аниқланади, юқумли касаллик тарқатувчи микроблар турини аниқлаш учун олинган намуналар лабораторияга юборилади (агар дала лабораторияси бўлса, тажрибани экспресс методлардан фойдаланилган холда ўша жойнинг ўзида ўтказиш мумкин.
Карантин эпидемияга ва эпизоотияга (касаллик тарқатувчи ҳайвонларга) қарши, зарарланишнинг бутун зонасини, ундаги юқумли касалликларни тугатиш ва ажратиб қуйииш учун қатъий чоралар кўриш системасидир. Карантин қилинган майдонлар атрофидаги ҳамма йулларга ва айланиб утиш йўлини кўрсатувчи, огоҳлантирувчи белгилар қўйилади. Карантин зонасига кириш ва чиқиш ҳамда ердан нарсаларни зарарсизлантирмай туриб олиб чиқиш таъқиқланади. Шу зоналар орқали одамлар, моллар ва транспорт қатнови ман этилади.
Иккинчи босқич– қузгатувчининг тури аниқлангандан сунг бошланади. Карантин давом этиши мумкин ёки кузатиш тартиби билан ўзгартирилади.
Кузатиш-юқумли касалликлар хавфи бор хужаликларда урнатиладиган тартиб булиб, бунда алохида ажратиб куйиш ишлари амалга оширилади. Кузатиш шикастланиш манбаларида медицина ва ветеринария тадбирларини кучайтириш, зоналарга кириш вва ундан чиқиш ҳамда у ердан турли нарсалар-моллар, ем-ҳашак олиб чиқишни чегаралаш, касалликда гумон қилинган мол ва одамларни ажратиб қўйиш, эмлаш ва дезинфекция қилишни қўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |