Ўлик ҳайвонларни йўқотишининг хавфсизлик чоралари.
Ўлик ҳайвонлар маҳсус заводларда қайта ишланиб, қурилмаларда ёқилади ёки биометрик чуқурларда зарарсизлантирилади. Ветеринария-санитария чора-тадбирлари анча самарали усуллардан ҳисобланиб, ўлик ҳайвонларни қайта ишлаш иқтисодий томондан фойдалидир.
Ҳайвонлар ҳўл ва қуруқ усуллар билан утилизация қилинади. Хўл усул билан утилизация қилинганда оддий апаратлардан бири катта типдаги автоклавга ўлик қорамолларнинг бир қанчаси орттирилади.
Замонавий апаратлардан бири «Гартман»дир. Унда ўлик ҳайвонлар айланма ҳаракатдаги патрон ичига 4-5 МПа бўғ билан қайта ишланади. Йўқотишда меҳаник жараён қатнашади (қолган ёғларни сиқиб олиш учун) ва ўлик майдалагичлар (майдалашдан сўнг ғалвирдан ўтказиш) орқали майдаланади. Ўлик мол фақат маҳсус ёқиш ўчоқларида ёки чуқурларда йўқотилади.
Барча вилоят ветеринария-бактериологик лабараторияларида ва ветеринария даволаш жойларида ўлик молларни ёқадиган ўчоқлар бор. Юқоридаги ишларни бажаришда 18 ёшга тўлмаган ўсмирлар ва аёллар меҳнатидан фойдаланиш ман этилади.
Чорвачиликда хавфсизлик чоралари.
Чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш уларнинг соғлигини яхшилаш, ем-ҳашак тайёрлаш ва ветеринария ҳизматини кўрсатиш чорвадорларининг асосий вазифаларидан биридир. Бу масалаларнинг мувафаққиятли ҳал этилиши кенг тарқаладиган касалликларга қарши ўз вақтида профилактика чора тадбирларини ўтқазиш, ҳайвонларни яхши парваришлашга ва боқишга боғлиқдир.
Чорва молларини парваришлаганда элементар ҳавфсизлик чораларига риоя қилинмаса ҳизмат кўрсатувчи чорвадор ва ҳайвонлар жароҳатланишига сабаб бўлади. Шунингдек зоогигиена ва шаҳсий гигиена қойидаларига риоя қилмаслик ёки уни билмаслик кишиларни ва ҳайвонларни касалланишига олиб келади.
Техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси ишларини ташкил этиш, бошқариш ва жавобгарлик хўжалик раҳбарларига, шунингдек тармоқ бўйича хамма амалий ишларни бажариш зоомухандис ва бош ветеринария шифокорига юкланади.
Ҳайвонлар боғлаб боқилганда боғлагич (занжир, арқон) мустаҳкам бўлиши, боғланганда сигир буйнини сиқмаслик керак. Ветеринар кўрсатмаларига кўра сузадиган сигирларнинг шохлари олиб ташланади. Сигир соғилаётганда думи оёғига боғлаб қуйилади. Сут соғувчининг шахсий уриндиқлари қулай ва мустахкам бўлиши лозим.
Буқаларни сигирлар билан бирга ўтлатиш мумкин эмас. Буқалардан уруғ олиш учун маҳсус станоклардан фойдаланилади, бу эса атрофдагилар учун хавфсизлик шароитини яратади.
Эркак чўчқаларга ҳизмат кўрсатишда жуда эхтиёткор бўлиш зарур. Улар махсус чўчқахоналарда ёки алоҳида катакларда боқилади. Эркак чўчқалар сақланадиган катаклар охурлар ва суғоргичлар шундай жойлашган бўлиши керакки, чўчқабоқар емни ва сувни катакка кирмай, йўлакдан солиб кетадиган бўлсин.
Ҳайвонлар махсус ажратилган хоналарда, маълум шахслар томонидан сўйилади. Қушхона ветиляция, илгичлар,столлар, билан жихозланган бўлиши керак. Қушхонада териларга ишлов бериш ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |