Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ҳайвонлар касалликлари


Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида дезинфекция, дезинсекция, дезинвация ва дератизация ишларини бажаришда профилактика ишлари



Download 0,62 Mb.
bet20/35
Sana12.03.2022
Hajmi0,62 Mb.
#491513
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35
Bog'liq
Алиқулов С.Тейлериоз

Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида дезинфекция, дезинсекция, дезинвация ва дератизация ишларини бажаришда профилактика ишлари.
Чорвачилик хўжаликларининг ҳайвонларини юқумли кассалликлар билан касалланмасликмувафақиятини таъминловчи чора тадбирлар дезинфекция, дезинсекция, дезинвация ва дератизация, энг асосий уринлардан бирини тутади. Уларни ўтказишдан мақсад-ҳайвонлар (парранда) атроф-муҳитдаги юқумли касалликларни келтириб чиқарувчиларни қириш ёки зарарсизлантириш иборат.
Дезинфекция-бино ва иншоатларнинг ташқи ва ички мухитидаги микроорганизм тарқатувчиларини йўқотишдир. Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида дезинфекция хоналарига ҳайвонларга хизмат кўрсатувчи буюм ва бошқа ускуналар, коржома, шунингдек хоналарга ёндошган яйлов майдонлари, гўнг ва гўнг шарбати сақланадиган ўралар киради.
Дезинвация-ооцист, кокцидий ва гижжаларни ҳосил қилувчи личинка ва туҳумларни ташқи муҳитдан қириб ташлашдир. Чорвачиликда дезинвацияни дизенфекция билан биргаликда ўтказилади. Ҳайвонларни дегельминталашдан кейин жорий дезинвация қилинади ва на навбатдаги дегельмитлаш яна қайтарилади, шунингдек ҳамма ҳайвонлар соғайгандан ёки хоналардан чиқарилгандан сунг хоналарни якуний дезинвация қилинади.
Дезинвациядан сунг хоналарнинг ҳавоси алмаштирилади, оқланади, оҳур ва суғоргичлар сув билан ювилади, ҳайвон ва парандалар учун ишлатиладиган буюм ва асбоб ускуналар дезинфекцияланади.
Дезинсекция- бу чорвачилик (паррандачилик) фермаларида хайвонларнинг зарарли электропаразитларини (буғим оёқли қурт-қумурсқа ва кана) киришдир.Уларга қарши курашнинг асосий ветеринар-санитария чора-тадбирларидир. Баҳорда профилактика ва доимий, такрорий дезинсекция хоналарда,хўжаликдаги чорва моллари боқиладиган майдонларида ўтказилади. Қурт-қумурсқа ва каналарга қарши курашишда механик (кана ва пашшаларни тутиш), физикавий (ҳарорат), кимёвий (дезинсексияловчи инспектицитлар) ва биологик (микроб ва паррандалар) усулларидан фойдаланилади.
Дератизация- кемирувчи (сичқон, каламуш) ва ҳар ҳил зарарли касалликларни тарқатувчиларни қириб ташлашдир.
Зарарли кемирувчилар билан курашишнинг профилактик чора тадбирлари шундан иборатки, яъни уларга шундай шароит яратиш керакки, улар емларга, яшаш жойларига ва кўпайядиган етиб боришдан маҳрум бўлсин. Чорвачилик фермалари ва майдонларида кемирувчиларга қарши курашнинг чора тадбирларининг асоси-тоззалик ва санитария талабларига ўз вақтида риоя қилишдир.
Кемирувчиларни қириш ҳар ҳил йул билан олиб борилади: механик (қопқонлар, тузоқлар), кимёвий (денгиз пиёзи, маргумуш, каламушларни ўлдирадиган заҳар), биологик (итлар, мушуклар) ва бактериологик (кемирувчиларни қирадиган бактериал чиқарувчи экинлар). кемирувчиларга қарши курашишда ҳозирги кунда қўлланиладиган кучли таъсир қилувчи иккита препарат тавсия этилади: фентолацин ва пенолацин. Улар кемирувчилар организмига қон қуйилишини бузилишига олиб келади, натижада қон кетиши кучаяди ва кемирувчилар ҳалок бўлади.
Чорвачилик объектларини ва майдон атрофларини дезинфекциялаш ва дезинсекциялашда дезинфекцияловчи ДУК-26 ЛСД-2, аэрозолли генератор АГ-УГ-2, чанглантирувчи-пуркатувчи машина ва бошқа турдаги мосламалардан фойдаланилади.дезинфекция ва дезинвация, дезинсекция ва дератизация ишларини олиб боришда шаҳсий профилактика шартларига катьий риоя қилиш зарур.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish