Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet23/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Хавфсизлик Кенгаши нафақат БМТ, балки умуман халқаро таш- килотлар тизимида ўзига хос алоҳида мавқега эга. Унинг ўзига хос мавқеи қуйидагиларда намоён бўлади:
биринчидан, унинг зиммасига тинчлик ва хавфсизликни қўллаб- қувватлашдек ўта муҳим масъулият юклатилган. У тинчликка хавф солувчи, осойишталикни бузувчи ёки агрессия акти ҳисобланувчи ҳолатларнинг мавжудлигини белгилайди. Ўз-ўзидан бундай белгилаш ўзининг юридик оқибатларига эга ҳисобланадики, унга кўра, таҳдид ёки агрессия остида қолган давлат манфаатларини таъминлаш мақса- дида бу давлатга БМТнинг кўмаклашиш ҳуқуқи кўзда тутилади;
иккинчидан, Хавфсизлик Кенгаши БМТнинг асосий ижро органи ҳисобланади; агар Бош Ассамблея билан тинчликни қўллаб-қув- ватлашга қаратилган масалани муҳокама этиш натижасида тегишли ҳаракатни амалга ошириш зарурати мавжудлиги ойдинлашса, бундай масала Хавфсизлик Кенгаши зиммасига юкланади;
учинчидан, БМТ ҳатто ўзига аъзо ҳисобланмаган давлатлар ҳам Устав принципларига мувофиқ равишда халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган даражада ҳаракат қилишини таъминлайдики, бунда Хавфсизлик Кенгаши алоҳида ўрин тутади.
Хавфсизлик Кенгаши - чекланган вакиллик органи (БМТ аъзолари умумий сонининг бир фоизидан кам) бўлса-да, аъзо дав- латлар Хавфсизлик Кенгаши ўз вазифаларини бажаришида «уларнинг номидан иш кўриши»га розилик берган. Бошқача айтганда, Хавф- сизлик Кенгаши мустақил равишда амалга оширадиган ҳаракатларга аъзо давлатларнинг ҳаракатлари сифатида қаралади. Хавфсизликка таҳдид мавжудлигини аниқлагач, Хавфсизлик Кенгаши тегишли тавсиялар киритиши мумкин ва ҳуқуқбузарга нисбатан мажбурлаш чоралари тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига ҳам эгадир. БМТ Уставида бундай ҳолларда ноҳарбий ва ҳарбий чораларнинг қўл- ланиши кўзда тутилган. Ҳар икки турга мансуб чораларни давлатлар Хавфсизлик Кенгаши қарорига мувофиқ равишда қўллайди;
тўртинчидан, иқтисодий муносабатларни, темир йўл, денгиз, ҳаво йўллари, почта, телеграф, радио ёки бошқа хил алоқа восита- ларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиш, шунингдек дипломатик муноса- батларни узиш кабилар ноҳарбий чоралар сирасига киради. Бу
рўйхатга узил-кесил деб эмас, балки намуна сифатида қараш жоиздир. Хавфсизлик Кенгаши бир неча бор бундай чораларни санкция сифатида, масалан, Жанубий Африка Республикаси ва Жанубий Родезияга нисбатан қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилган;
бешинчидан, аъзо давлатларнинг ҳаво, денгиз ёки қуруқликдаги кучлари амалга оширадиган намойиш, қамал ва бошқа шу каби операциялар ҳарбий чораларни ташкил этади. БМТ аъзоси бўлган барча давлатлар Хавфсизлик Кенгаши ихтиёрига кўзда тутилган қуролли кучларни етказиб бериши ва уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаши шарт. Бунинг учун махсус битимлар тузилади. Бундай чораларни амалга оширишда Хавфсизлик Кенгашига кўмаклашиш мақсадида доимий аъзо давлатлар вакилларидан иборат Ҳарбий Штаб қўмитаси тузилган.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркиби унинг вазифаси ва вако- латлари кўламидан келиб чиқиб белгиланган. Хавфсизлик Кенгаши 15 аъзодан: бешта доимий (Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция) ва ўнта нодоимий аъзолардан иборат. Нодоимий аъзоларни Бош Ассамблея икки йил муддатга сайлайди ва уларни зудлик билан қайта сайлаш мумкин эмас. Бу аъзоларни сайлашда нафақат адолатли жуғрофий тақсимот, балки тинчликни қўллаб-қувватлаш ва БМТнинг бошқа мақсадларини рўёбга чиқариш борасида давлатлар иштироки даражасидан ҳам келиб чиқилади.
Процедурага тегишли масалалар бўйича қарорлар Хавфсизлик Кенгаши аъзоларнинг кўпчилик - тўққизта овози асосида қабул қилинади. Шунингдек, бошқа масалалар юзасидан ҳам камида тўққиз овоз йиғиладики, бу овозлар сирасида албатта доимий аъзоларнинг овозлари бўлиши шарт.
Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш (ЭКОСОС) БМТ Уставидаги
«Халқаро иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорлик» номли IХ бобда баён этилган вазифалар ижроси учун масъул ҳисобланади. У ҳар йили Бош Ассамблея уч йил муддатга сайлайдиган 54 нафар аъзодан иборат.
ЭКОСОС иқтисодий ва ижтимоий соҳа, маданият, таълим, соғ- лиқни сақлаш каби турли энг муҳим соҳаларда халқаро масалалар бўйича тадқиқотлар ўтказади ва маърузалар тайёрлайди. ЭКОСОС бундай масалаларнинг ҳар бири юзасидан Бош Ассамблеяга, БМТ аъзолари ва ихтисослашган муассасаларига тавсиялар киритиши мумкин. БМТ Уставида инсон ҳуқуқлари соҳасига доир тавсиялар киритиш ҳуқуқи алоҳида белгилаб қўйилган. Бош Ассамблея
сессияларида қабул қилинадиган қарорларнинг ярмидан кўпроғи одатда ЭКОСОС соҳасига тааллуқли бўлади. ЭКОСОС Бош Ассам- блеяга конвенция лойиҳаларини тақдим этиши мумкин.
ЭКОСОС ихтисослашган муассасалар билан ўзаро битимлар тузади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб туради, улардан маърузалар олиш ваколатига эга саналади. БМТ аъзолари билан тузилган битимларга мувофиқ, ЭКОСОС улардан ўз тавсиялари, шунингдек Бош Ассамблеянинг тегишли соҳалар бўйича тавсия- ларининг ижроси тўғрисида маърузалар олиши мумкин. ЭКОСОС бундай маърузалар юзасидан ўз мулоҳазаларини аъзо давлатларга, шунингдек Бош Ассамблеяга тақдим этиши мумкин. Бу назорат фаолияти ЭКОСОСнинг салоҳиятини сезиларли даражада юксал- тириб туради. Хавфсизлик Кенгаши таклифига биноан, ЭКОСОС фаолиятнинг тегишли соҳалари бўйича унга кўмаклашишга мажбур- дир. ЭКОСОСнинг ўзи шуғулланадиган масалалар юзасидан манфа- атдор бўлган ноҳукумат ташкилотлар билан алоқалари алоҳида аҳамият касб этади. Тегишли ҳукумат билан маслаҳатлашувлардан кейингина миллий ноҳукумат ташкилотлар билан алоқа боғлаш мумкин.
Васийлик Кенгаши қарам ҳудудларни бошқариш учун тузилган васийлик тизимини назорат қилиб туриш мақсадида таъсис этилган. 1975 йилдаёқ барча қарам ҳудудлар мустақилликка эришгани туфайли бундай кенгашга бўлган зарурат барҳам топди.
БМТ Котибияти - БМТнинг ўта муҳим органидир. Котибият ходимларини БМТ Бош котиби тайинлайди. Бунда ходимларни иложи борича кенгроқ жуғрофий асослар бўйича танлаб олишга эътибор қаратиш айни муддаодир. Котибият ходимлари халқаро миқёсдаги ходимлар ҳисобланади ва ҳукуматдан топшириқлар олмаслиги керак. Котибиятнинг асосий вазифаси БМТ фаолияти йўлида хизмат кўрсатиш, шу жумладан зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва унинг органлари қарорларининг ҳаётга татбиқ этилишига кўмаклашишдан иборат. Кейинги йилларда Бош котиб вакилларининг
«оловли нуқталар»даги вазиятни ўрганиш борасидаги фаолияти катта аҳамиятга эга бўлмоқда.
БМТ Бош котиби ҳар йили Бош Ассамблеяга БМТ фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади ва унда БМТ фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан ўз тавсияларини баён этади.
Халқаро суд фаолиятининг ҳуқуқий негизини БМТ Уставига унинг узвий қисми сифатида киритилган ушбу Суд статути ташкил этади. Халқаро суд Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгаши
томонидан 9 йил муддатга сайланадиган 15 нафар судьядан иборатдир. Судьяларнинг юксак ахлоқий ва касбий сифатларга эга бўлиши тақозо этилади. Суд таркиби тўлиғича олганда цивилиза- циянинг энг муҳим шакллари ва дунёнинг асосий ҳуқуқий тизимлари вакиллигини таъминлайди.
Муайян ишнинг кўриб чиқилишида Халқаро суд тўлиқ таркибда иштирок этиши мумкин ёхуд низолашаётган томонларнинг илти- мосига биноан, мазкур иш уч ёки ундан ортиқ судьялар таркибидан иборат палатага кўриб чиқиш учун топширилади.
Давлатлар ўртасидаги низоларни кўриб чиқиш баробарида Халқаро суд Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгаши сўрови бўйича консультатив хулосалар ҳам чиқаради. Ўтган йиллар давомида 20 дан ортиқ шундай хулосалар чиқарилган. Улар БМТга аъзолик, шарт- номаларни талқин этиш, Бош Ассамблея ваколатлари, Намибиянинг мақоми ва шу каби бошқа бир қатор масалаларга тааллуқлидир.
БМТ ва унинг мансабдор шахслари Ташкилот мақсадларига эришиш учун зарур бўлган ҳамда ўзларининг Ташкилот фаолияти билан боғлиқ вазифаларини мустақил бажаришлари учун зарур ҳисобланган имтиёзлар ва иммунитетлардан фойдаланади. БМТ ҳузурида давлатлар доимий ваколатхоналари ва уларнинг ходимлари тўлиқ дипломатик имтиёзлар ва иммунитетлардан фойдаланади.
БМТ тизимига, шунингдек ихтисослашган муассасалар ҳам киради. БМТнинг ихтисослашган муассасалари алоҳида соҳалари ва БМТ билан боғлиқ ҳолда ҳамкорликни амалга оширувчи универсал мазмундаги ҳукуматлараро ташкилотлардир. БМТ Уставининг 57- моддасида уларнинг қуйидаги ўзига хос жиҳатлари санаб ўтилган:

  1. шундай ташкилотлар тузиш тўғрисидаги битимларнинг ҳукуматлараро мазмунда бўлиши;

  2. шу ташкилотлар таъсис ҳужжатлари доирасида кенг кўламли халқаро жавобгарлик;

  3. иқтисодий, ижтимоий, маданий, гуманитар ва бошқа шу каби алоҳида соҳаларда ҳамкорликни амалга ошириш;

  4. БМТ билан алоқалар.


Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish