Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


«Халқаро ташкилотлар» тушунчаси, турлари, тузилиши, функциялари ва ваколатлари



Download 0,56 Mb.
bet21/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

«Халқаро ташкилотлар» тушунчаси, турлари, тузилиши, функциялари ва ваколатлари




Халқаро ташкилотларнинг пайдо бўлиши ва юридик хусусият- лари. ХIХ асрнинг ярмидан бошлаб дунё харитасида биринчи носиёсий халқаро ташкилотлар тузилган. Масалан, 1865 йили Халқаро телеграф иттифоқи, 1874 йили Халқаро почта иттифоқи, 1865 йили Ер ўлчаш халқаро иттифоқи, 1890 йили Божхона тариф- ларини нашр қилиш халқаро иттифоқи тузилган. Биринчи универсал сиёсий халқаро ташкилот - Миллатлар Лигаси 1919 йилда тузилган. Унинг Статути Париж тинчлик конференциясида қабул қилинган бўлиб, Версал шартномасининг таркибий қисми бўлган. Миллатлар Лигаси ўз фаолиятини амалда 1940 йилда, расман 1946 йилда тугатган. 1939 йилда дунёда 48 та ҳукуматлараро халқаро ташкилот бўлган.
Халқаро ташкилотлар тараққиётининг тарихида бурилиш нуқтаси 1945 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тузилиши ҳисоб- ланади. ХХ асрнинг иккинчи ярмида халқаро ташкилотларнинг сони жуда тез ўсган ва янгидан-янги халқаро ташкилотлар пайдо бўлган.
Халқаро ташкилотларнинг ўзига хос юридик хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

      1. халқаро ташкилотни давлатлар кўп томонлама шартнома негизида тузади ва шу шартномалар (уставлар) асосида фаолият кўр- сатади;

      2. халқаро ташкилот маълум мақсадларда тузилади;

      3. халқаро ташкилот муайян ташкилий тузилишга эга бўлади;

      4. халқаро ташкилотлар ўз уставига кўра, маълум халқаро ҳуқуқ лаёқатига, яъни мустақил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади;

      5. халқаро ташкилотлар халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан тузи- лади ва халқаро ҳуқуқнинг иккиламчи субъекти ҳисобланади. Улар суверенитетга эга эмас;

      6. давлатлар халқаро ҳуқуқнинг субъекти сифатида халқаро ташкилотлар фаолиятида давлатларнинг суверен тенглиги принципи асосида қатнашадилар ва халқаро ташкилотга аъзоликдан ихтиёрий равишда чиқиш ҳуқуқига эга;

      7. халқаро ташкилотларнинг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга;

      8. халқаро ташкилотлар ҳудуд ва аҳолига эга эмас;

      9. халқаро ташкилотлар БМТ Халқаро судида томонлар бўла олмайди ва уларнинг вакиллиги доимо бир томонлама бўлади;

      10. халқаро ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари дипломатик имтиёз ва иммунитетга эгадирлар;

      11. халқаро ташкилотларда уларнинг аъзоларининг доимий вакиллари бўлади (БМТ, ЮНЕСКО ҳузурида);

      12. халқаро ташкилотлар халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига

эга;

      1. халқаро ташкилотлар халқаро ҳуқуқий жавобгарликнинг

субъекти бўла олади.
Шундай қилиб, халқаро ташкилот махсус халқаро шартнома (устав) асосида тузилган, халқаро ҳуқуқий лаёқатга ва муайян таш- килий тузилишга эга бўлган ҳамда халқаро ҳуқуқ нормалари асосида фаолият кўрсатадиган халқаро ҳуқуқнинг субъектидир.
«Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи» тушунчаси. Халқаро ташкилот аъзо давлатлар шартномаси асосида таъсис этилган ва халқаро таш- килот мақомини олган ташкилотдир. Давлатлараро ташкилотлар билан ноҳукумат халқаро ташкилотларни ўртасида катта фарқ мав- жуд бўлиб, ноҳукумат халқаро ташкилотларни турли мамлакат- ларнинг жисмоний ва юридик шахслари тузади ва давлат ички ҳу- қуқига мувофиқ равишда битта ёки бир нечта давлатларда юридик шахс сифатида рўйхатга олинади. Бундай ташкилотлар халқаро ҳуқуқ субъекти ҳисобланмайди.
Халқаро ташкилотлар ташкилот, иттифоқ, жамғарма, банк, агентлик, марказ ва шу каби бошқа хил номлар билан аталади. Маъ- лумки, БМТ айрим тилларда «Бирлашган Миллатлар», деб юри- тилади. Буларнинг барчаси ташкилот мақомига таъсир қилмайди.
БМТ, ЕХҲТ, МДҲ фаолияти. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти - универсал халқаро ташкилот. БМТ ҳозирги замон дунёсининг ажралмас бўлаги бўлиб, жаҳонда мавжуд тартиботнинг шакл- ланишида муҳим ўрин тутган. У халқаро ташкилотлар глобал тизими- нинг ўзига хос ядросидир. БМТ Устави халқаро ҳуқуқий тартибот- нинг асосий мақсад ва принципларини мустаҳкамлаб қўйган ва уларга императив куч бағишлаган биринчи халқаро ҳужжат ҳисоб- ланади. Шу маънода, БМТ Устави аксарият ҳолларда халқаро ҳам- жамият конституцияси деб аталиши бежиз эмас.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish