Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


Фуқароликка эга бўлиш ва йўқотиш усуллари. Халқаро ҳуқуқда қочоқлар



Download 0,56 Mb.
bet17/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Фуқароликка эга бўлиш ва йўқотиш усуллари. Халқаро ҳуқуқда қочоқлар




Фуқароликка эга бўлиш. Фуқароликка эга бўлишнинг иккита асосий усули мавжуд.
Биринчиси - филиация, яъни бирламчи усул бўлиб, бунда фуқароликка эга бўлиш ҳуқуқи туғилиш билан бирга пайдо бўлади.
Иккинчиси - натурализация усули деб аталади ва ушбу ҳосила усулига кўра, бошқа бир давлат фуқароси ёхуд апатрид (фуқаролиги бўлмаган шахс) ҳисобланган шахсларга фуқаролик берилади.
Фуқароларнинг аксарият қисмини туғилишига кўра фуқаролар ташкил этади. Фуқароликка эга бўлиш тўғрисидаги қонунчиликнинг иккита принципи маълум: қон ҳуқуқи (жус сангуинис) ва тупроқ ҳуқуқи (жус соли). Биринчи принципга мувофиқ, шахс туғилган жойидан қатъи назар, ота-оналари фуқаролигига эга бўлади. Ота ва она турли фуқароликка эга бўлган ҳолларда ушбу масала миллий қонунчиликка мувофиқ ва кўпинча ота-она розилиги асосида ҳал этилади. Тупроқ ҳуқуқи принципига кўра, шахс қайси давлат ҳуду- дида туғилган бўлса, ўша давлатнинг фуқаролигига эга бўлади.
Амалиётда ана шу икки принципнинг муайян жиҳатларини ўзида бирлаштирган аралаш тизимлар тобора кенг тарқалмоқда. 1991 йил 28 ноябрдаги «Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида»ги Россия Федерацияси қонунига мувофиқ, фуқароликка қон ҳуқуқи принципи асосида эга бўлинади, бола қаерда туғилганлигидан қатъи назар, ота-онаси фуқаролигини олади (14-модда). Аммо ота-оналар ҳеч қандай фуқароликка эга бўлмаган ҳолларда тупроқ ҳуқуқи принципи қўлланилиши мумкин (17-модда). «Ташландиқлар», яъни ота-оналари номаълум болалар ҳам худди шу асосда фуқароликка эга бўлади (16- модда). Ота-оналари номаълум болаларнинг маҳаллий фуқаролик презумпцияси кўпчилик давлатларга хосдир.
Натурализация, асосан, шахснинг аризасига кўра фуқароликка қабул қилиниши, демакдир. Натурализациянинг бошқа хил кўриниш- лари - асраб олиш, оптация, кўчиш, давлат хизматига ўтиш кабилар. Кўпинча чет эллик шахс билан никоҳга ўтиш ҳолларида фуқароликка
эга бўлиш муаммога айланади. Илгари қабул қилинган тартибга кўра, бундай ҳолларда аёл ўз фуқаролигини йўқотар ва эрининг фуқаро- лигига эга бўларди. Ҳозирги кунда давлатларнинг аксарият кўпчи- лиги жинсий тенглик позициясини маъқуллаган ҳолда, аёлнинг бундай никоҳга кириши унинг фуқаролигига таъсир қилмаслиги қоидасига асосланмоқда. Шу билан бирга, никоҳга кириш чоғида фуқароликка эга бўлишнинг имкон қадар соддалаштирилган тартиб- лари кўзда тутилаётир. «Россия Федерацияси фуқаролиги тўғри- сида»ги қонунга мувофиқ, никоҳга киришда Россия Федерацияси фуқаролигига рўйхатдан ўтиш билан эга бўлиш мумкин.
Бундай амалиёт 1957 йилдаги Турмуш қурган аёл фуқаролиги тўғрисидаги конвенцияга мос бўлиб, унга кўра, никоҳга ўтиш ва шунингдек никоҳни бекор қилиш аёлнинг фуқаролигига ҳеч қандай таъсир этмайди. Чет эллик хотин соддалаштирилган тартиб бўйича ўз эрининг фуқаролигини олиши мумкин.
Фуқаролик тегишли шахснинг хоҳиш-истагисиз берилмаслиги керак. Мажбурий тарзда фуқаролик берилиши - тегишли шахс ўзи фуқароси бўлган давлат томонидан дипломатик ҳимояга олиниши учун етарли асос ҳисобланади. Баъзан қонунчилик қайсидир шахс- нинг алоҳида хизматларини муносиб тақдирлаш мақсадида, унга ўз фуқаролигини беришни ҳам кўзда тутиши мумкин.
Фуқароликка эга бўлишнинг алоҳида тури – реинтеграция бўлиб, у илгари йўқотилган фуқароликнинг қайта тикланишидир. Кўпчилик мамлакатлар ҳуқуқида фуқароликни тиклашнинг соддалаштирилган тартиблари мавжуд.
Меҳнаткаш-мигрантлар (кўчманчилар)нинг ҳуқуқий мақоми. Меҳнаткаш-мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари фуқаросизларнинг алоҳида тоифасини ташкил этади. Уларнинг сони барча мамлакатлар бўйича ҳисоблаганда 50 миллион кишидан ортиқдир.
Халқаро Меҳнат Ташкилоти 1939 йилдаёқ Меҳнаткаш-мигрант- лар тўғрисидаги конвенцияни қабул қилган, 1975 йилда эса яна бир конвенция қабул қилинди. Кўп ўтмай, 1977 йилда Европа Кенгаши Меҳнаткаш-мигрантларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаги Европа конвенциясини қабул қилган бўлса, 1990 йил 18 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси Барча меҳнаткаш-мигрантлар ва улар оила аъзолари- нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни қабул қилди.
Мигрант деганда, ўзлари фуқароси ҳисобланмаган давлатда ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланадиган, шуғулланган ёки шуғул-

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish