Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


-МАВЗУ: «Халқаро ва миллий ҳуқуқнинг ўзаро алоқадорлиги» тушунчаси



Download 0,56 Mb.
bet13/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

4-МАВЗУ: «Халқаро ва миллий ҳуқуқнинг ўзаро алоқадорлиги» тушунчаси


Халқаро ва миллий ҳуқуқ (давлатнинг ички ҳуқуқи) турли соҳа- ларда амал қиладиган ва бир-бирига бўйсунмайдиган мустақил ҳуқуқ тизимлари ҳисобланади. Айни чоғда, улар ўзаро мураккаб муноса- батлар билан боғлангандир.


Кенг маънода қараганда, халқаро ва миллий ҳуқуқларнинг ҳаракат соҳалари бир-бирига жуда яқин бўлиб, у тегишли ҳуқуқ субъ- ектларининг ўзаро ҳаракати жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни қамраб олади. Амалий жиҳатдан ёндашганда, хал- қаро ва миллий ҳуқуқларнинг ҳаракат соҳаси қанчалик ўзаро яқин бўлмасин, улар турличадир.
Биринчидан, халқаро ҳуқуқ субъектлари сифатида - давлатлар, миллий ҳуқуқ субъектлари сифатида эса жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, ушбу давлатларнинг органлари намоён бўлади.
Иккинчидан, тартибга солиш объекти халқаро ҳуқуқда - халқаро (давлатлараро) муносабатлар, миллий ҳуқуқда эса мамлакат ичкари- сидаги ижтимоий муносабатлар киради.
Учинчидан, халқаро ҳуқуқда норматив манбаларни давлатлар, битим асосида яратади, миллий ҳуқуқ манбаларини эса, қонунлар ҳамда давлатнинг олий ҳокимият ва бошқарув органларининг қонун- ости ҳужжатлари ташкил этади.
Тўртинчидан, миллий ҳуқуқ нормаларига риоя этишни алоҳида давлат мажбурлов аппарати таъмин этгани ҳолда, халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилишни таъминлаш алоҳида ёки жамоа тарзида мажбурловчи қўллаш йўли билан рўёбга чиқарилади, бунда мажбур- ловни қўллаш доираси ва шакллари махсус принциплар ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларида белгиланган бўлади.
Халқаро ҳуқуқнинг миллий ҳуқуқ билан ўзаро муносабатлари- даги чуқурлашув ижтимоий ҳаётни байналмилаллаштириш билан белгиланади.
Халқаро ҳуқуқ бўйича мажбуриятларни виждонан бажариш принципига мувофиқ, ҳар қандай давлат ўз ҳокимиятини амалга оширишда, жумладан қонунлар ва маъмурий қоидаларни ўрнатишда давлат ўз зиммасидаги халқаро мажбуриятларни мувофиқлаштириб олади. Давлатларнинг суверен тенглиги принципи ҳар бир давлатга ўз миллий ҳуқуқий тизимини ўзи танлаши, шунинг баробарида, ўз ички давлат ҳуқуқининг халқаро ҳуқуқ билан ўзаро муносабатлари тар- тибини белгилаш учун имкон беради. Бу халқаро ҳуқуқ давлат зим- масига муайян мажбурият юклайди, уни мамлакат ичида амалга ошириш тартибини эса, агар халқаро ҳуқуқий нормада бошқа хил қоида мавжуд бўлмаса, миллий ҳуқуқ белгилайди, демакдир.
Шундай қилиб, халқаро ҳуқуқ ва давлат ички ҳуқуқи икки мустақил ўзаро боғлиқ ҳуқуқ тизимидир. Улар бир-бирига муайян таъсир кўрсатади ҳамда ҳар бири ўз маконида ҳаракат қилади.
Халқаро ва миллий ҳуқуқнинг ўзаро муносабати бўйича уч хил нуқтаи назар бор.
Биринчи нуқтаи назар тарафдорлари халқаро ҳуқуқнинг миллий ҳуқуқ нормаларидан устунлигини эътироф этадилар ва ҳозирги кунда кўпчиликни ташкил этадилар. Халқаро ҳуқуқнинг устун- лиги аксарият давлатларнинг конституцияларида, хусусан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида ҳам мустаҳ- камланган. Демак, биринчи нуқтаи назар халқаро ҳуқуқ устунлиги назариясини асослайди.
Иккинчи нуқтаи назар бўйича халқаро ҳуқуқ ва давлат ички ҳуқуқи ўзининг субъектлари, манбалари, объектлари, ҳаракат қилиш соҳаси бўйича мустақил ҳуқуқ тизимларидир. Бу нуқтаи назар намояндаларининг таълимоти дуалистик назария номини олган.
Учинчи нуқтаи назар ХIХ асрда Германияда тарқалган бўлиб, давлат ички ҳуқуқининг халқаро ҳуқуққа нисбатан устунлигини олға сурган.
Халқаро ҳуқуқ тизими ва давлатнинг ички ҳуқуқи тизими бир- биридан умуман ажралган ва алоҳида ҳолда мавжуд бўлмайди.
Халқаро ҳуқуқда норма ижодкорлиги миллий ҳуқуқ тизим- ларига таъсир кўрсатиши ҳамда бу давлатларнинг ташқи сиёсати ва дипломатиясида ҳисобга олиниши факт сифатида эътироф этилади. Халқаро ҳуқуқ ўз навбатида миллий қонунчиликка таъсир кўр- сатади. Бир қатор давлатларда ратификация қилинган халқаро шартномалар тўғридан-тўғри миллий қонунчиликнинг бир қисмига айланади. Кўплаб давлатлар қонунларида шундай қоида белгилан- ганки, унга кўра, қонундаги қоидалар билан халқаро шартнома нормалари ўртасида фарқ мавжуд бўлган ҳолларда халқаро шартнома қоидалари устун кучга эга саналади.
Халқаро ҳуқуқ субъектлари, принцип нуқтаи назаридан олганда, халқаро мажбуриятларга риоя қилмаганликларини оқлаш учун ўз қонунчилигига ҳавола қилишлари мумкин эмас. Давлатлар ўз зиммаларига олган халқаро мажбуриятларни сидқидилдан бажар- ишлари зарур.



    1. Download 0,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish