Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet12/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Суверен тенглик принципи. БМТ Уставининг принциплар тўғри- сидаги моддасининг илк бандида: «ташкилот барча аъзоларининг суверен тенглиги принципи асосида тузилган», – деб қайд этилган. Бу принцип нафақат БМТ, балки бутун халқаро муносабатлар бошқаруви тизимлари негизида ётади. Халқаро ҳуқуқнинг алоҳида ўзига хос жиҳатлари, авваламбор, унинг субъектлари суверен тенг давлатлар экани билан белгиланади.
Суверен тенглик принципининг асосий мазмуни қуйидагича: давлатлар бир-бирларининг суверен тенглиги ва ўзига хослигини, шунингдек суверенитетга мансуб барча ҳуқуқларни ҳурмат қилиш- лари шарт. Барча давлатларнинг тенг равишда асосий ҳуқуқ ва маж- буриятлари мавжуд. Ҳар бир давлат халқаро ташкилотлар ва шартномаларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.
Давлатнинг суверен ҳокимияти бошқа давлатларнинг айнан шундай ҳокимияти билан чекланган бўлади, негаки улар тенг суверендир. Бир давлатнинг «мутлақ суверенитети» бошқаларининг суверенитетига мувофиқ келмайди. Суверенитет халқаро ҳуқуқ доирасида амалга оширилади, акс ҳолда, у ўзбошимчаликни бил- дирган бўлар эди. Суверенитет таъсир доирасини аниқ белгилаш хал- қаро ҳуқуқнинг асосий вазифаларидан биридир.
Давлатларнинг ҳуқуқий мақоми тенглиги халқаро ҳуқуқнинг барча нормалари уларга нисбатан бир хил қўлланилишини, тенг кучга эга эканини билдиради.
1970 йилдаги БМТ Уставига мувофиқ, давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро ҳамкорликка доир халқаро ҳуқуқ принциплари тўғрисидаги декларацияга кўра, «суверен тенглик» тушунчаси аниқ мазмунга эга бўлиб, қуйидаги унсурларни қамраб олади:

  • барча давлатлар юридик жиҳатдан тенг;

  • ҳар бир давлат тўла суверенитетга хос бўлган ҳуқуқлардан фойдаланади;

  • ҳар бир давлат бошқа давлатларнинг ҳуқуқ субъектига мансублигини ҳурмат қилишга мажбур;

  • давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий мустақиллиги дахлсиз;

  • ҳар бир давлат ўзининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий тузумларини эркин танлаш ҳамда ривожлантириш ҳуқуқига эга;

  • ҳар бир давлат ўзининг халқаро мажбуриятларини тўлиқ ва сидқидилдан бажариш ҳамда бошқа давлатлар билан тинч-тотув яшашга мажбур.

1975 йилдаги Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгаши Якун- ловчи ҳужжатида таъкидланишича, давлатларнинг суверен тенглиги принципи доирасида давлатлар бир-бирининг ўз сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий тизимларини эркин танлаш ҳамда ривожлан- тиришлари ҳуқуқини, шунингдек ўз қонунлари ва маъмурий қоида- ларини белгилаш ҳуқуқини ҳам ҳурмат қиладилар; улар халқаро ҳуқуққа мувофиқ, бир-бирининг бошқа давлатлар билан муносабат- ларини белгилаш ва амалга ошириш ҳуқуқини ҳурмат қиладилар. Ушбу принципга хос унсурлар қаторига халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш ёки бўлмаслик, икки томонлама ва кўп томонлама шартно- малар иштирокчиси бўлиш ёки бўлмаслик, шунингдек бетараф қолиш (нейтралитет) ҳуқуқлари киради.
Аралашмаслик принципи. Аралашмаслик принципи халқаро ҳуқуқ асосларидан биридир. БМТ Уставида айтилишича, у Ташкилотга
моҳиятан ҳар қандай давлатнинг ички ваколатларига мансуб бўлган ишларга аралашмаслик ҳуқуқини бермайди ва аъзо давлатлардан бундай ишларни Устав бўйича (2-модданинг 7-банди) ечиш учун тақдим этишни талаб қилмайди. Ушбу қоида халқаро ҳуқуқнинг барча субъектларини аралашишдан тийилиб туришга мажбурловчи умум эътироф этган одат нормасини ифода этади.
Мазкур принципнинг таянч тушунчаси - «ички ваколатлар жабҳаси» бўлиб, бу жабҳа давлат фаолиятининг бошқа субъектлари учун ёпиқдир. Бу тушунча ҳудудий эмас, яъни давлатдан ташқарида ҳам аралашишга йўл қўйилмайдиган ҳодисалар юз бериши мумкин.
Ушбу жабҳада давлатнинг ўз шериклари олдида мажбуриятлари мавжуд эмас, негаки фақат ана шу ҳолатдагина давлат бошқа давлатларнинг у ёки бу хатти-ҳаракатларини йўққа чиқариш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Халқаро ҳуқуқ тарихида бир неча бор давлатнинг ички ваколатларига кирадиган ишлар рўйхатини тузишга ҳаракат қилиб кўрилган. Бунда давлатнинг сиёсий ва иқтисодий тизимини белгилаш ана шундай ваколатлар сирасига киришини умум эътироф этган, айни чоғда кейинги ўн йилликда илгари ички ваколатларга мансуб бўлган ишларнинг бутун-бутун тоифалари муайян даражада халқаро ҳуқуқий тартибга солишнинг предметига айланиб бормоқда. Масалан, бугунги кунда халқаро ҳуқуқ ўз халқига нисбатан ҳар қандай зўравонликка йўл қўйилиши мумкин эмас, деб ҳисоблайди.
БМТ Уставининг VII боби 7-моддасининг 2-бандига мувофиқ қўлланиладиган чоралар аралашмаслик принципидан истисно сифа- тида қаралмоғи жоиз. Бошқача айтганда, тинчликка таҳдид солинган, тинчлик-осойишталик бузилган, агрессия акти содир этилган ҳолларда, БМТ Хавфсизлик кенгаши қарорига биноан, тегишли давлатга нисбатан мажбурий чоралар қўлланилишига аралашмаслик принципи тўсқинлик қилмайди. Зеро, Хавфсизлик кенгаши ва Бош Ассамблея бундай чоралар қўлланилиши масаласини ҳал этар экан, авваламбор, ушбу ишнинг ички эканини қанчалик билса, тинчлик ва хавфсизликка нисбатан хатар мавжудлигини шунчалик аниқ билади ва худди шу асосда ички ишларга аралашади.
Ички ишларга аралашмаслик принципи умумий шаклда БМТ Устави 2-моддасининг 7-бандида қайд этилган ҳамда 1970 йилдаги БМТ Уставига мувофиқ давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро ҳамкорликка доир халқаро ҳуқуқ принциплари тўғрисидаги декларация, 1975 йилдаги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгаши Якунловчи ҳужжати, 1981 йилдаги Интервенцияга ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишга йўл қўймаслик тўғрисида, уларнинг мустақиллиги ва суверенитетини муҳофаза қилиш ҳақидаги БМТ декларацияси ва бошқа шу каби нуфузли халқаро ҳужжатларда аниқлаштирилган ҳолда баён этилган.
Халқаро актлар таҳлили инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принципининг қуйидаги энг муҳим қоидаларини қайд этиш имконини берди:
биринчидан, инсониятга бўлган қадр-қиммат, шунингдек эркин- лик, адолат ва ялпи тинчлик уларнинг тенг ва ажралмас, дахлсиз ҳуқуқлари сифатида тан олиниши керак;
иккинчидан, ҳар бир давлат биргаликда ва мустақил саъй- ҳаракатлар кўрсатиш йўли билан БМТ Уставида кўзда тутилган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ялпи ҳурмат қилиш борасида кўмаклашиши шарт;
учинчидан, инсон ҳуқуқларини қонун чиқарувчи ҳокимият муҳофаза қилиши керакки, бу миллий тинч-тотувлик ва ҳуқуқий тартиботни таъминлайди, инсон сўнгги восита сифатида зулм ва зўравонликка қарши бош кўтаришга мажбур бўлмайди;
тўртинчидан, давлат ўз юрисдикцияси доирасида бўлган барча шахсларнинг халқаро ҳуқуқ тан олган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилишга ва уларни ана шу ҳуқуқ ва эркинликлар билан таъминлашга мажбур;
бешинчидан, ҳар бир инсон бошқа кишилар ва ўзи мансуб жамият ва давлат олдида муайян мажбуриятга эгадир;
олтинчидан, давлат инсоннинг ўз ҳуқуқларини билиш ва шу ҳуқуқ бўйича иш кўриш борасидаги ҳуқуқини таъминлаши зарур.
Халқаро ҳуқуқнинг ушбу принципи БМТ Уставида қайд этилган пайтдан бошлаб юзага келгани ва уни умум эътироф этгани бугун ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Унинг мазмуни, аввало, барча давлатларнинг ўз юрисдикцияси доирасида асосий, яъни индивид- ларнинг ҳуқуқий мақоми тавсифи учун муҳим ва хос жиҳатларни - инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашни таъмин этиш маж- буриятини кўзда тутади. Бу ҳуқуқлар давлатларнинг ички ҳуқуқида қандай шаклда мустаҳкамланади ва уларга риоя этилиши қайси воситалар орқали таъминланади - бу масала ҳар бир давлатнинг ички ваколатига тааллуқлидир. Инсон ҳуқуқларини ижтимоий тўлдириб бериш, таъминлаш ва рўёбга чиқариш борасидаги изчиллик давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий қурилишига боғлиқдир.
Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини бевосита регламентация қилиш ва ҳимоялаш ҳали ҳам тўлиқ ҳар бир давлатнинг ички иши бўлиб қолмоқда, инсон ҳуқуқларига доир халқаро нормаларнинг аксариятини эса, бевосита давлатлар ҳудудида қўллаб бўлмайди ва бу муайян имплементация жараёнларини тақозо этади.
Чегараларнинг бузилмаслиги принципи. Чегараларнинг бузил- маслиги принципи 1975 йилдаги ЕХҲК Якунловчи актида мустақил принцип сифатида мустаҳкамланган. Ушбу принцип Европадаги барча давлатлар чегаралари бузилмаслигининг тан олиниши мажбуриятини кўзда тутади. Гап шундаки, Иккинчи жаҳон урушида ғолиб чиққан давлатлар урушдан кейин ўрнатилган чегараларни доим ҳам тан олавермас эдилар ва бу ҳол халқаро муносабатларни мураккаблаштирарди. ХХ асрнинг 70-йиллари бошида халқаро муносабатлардаги кескинлик бироз сусайиши муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши якунларини юридик расмийлаштириш амалга оширилди: амалдаги чегараларнинг тан олинишини мустаҳкамловчи бир нечта икки томонлама битимлар тузилди.
Аъзо давлатлар нафақат куч билан таъминланган, балки бошқа давлатлар ҳудудларини тўлиқ ёки қисман босиб олишга қаратилган ҳар қандай талаб ёхуд хатти-ҳаракатлардан тийилиш мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар. Шу билан бирга, халқаро ҳуқуққа мувофиқ, тинч йўл билан ва битим асосида чегараларни ўзгартириш имконияти ҳам назарда тутилди.


Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish