Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


-МАВЗУ:«Халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари» тушунчаси ва таснифланиши



Download 0,56 Mb.
bet11/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

3-МАВЗУ:«Халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари» тушунчаси ва таснифланиши


«Халқаро ҳуқуқ принципи» тушунчаси. Халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари илк бор БМТ Устави билан мустаҳкамлаб қўйилган. Уларнинг мазмуни 1970 йили Бош Ассамблеяда қабул қилинган БМТ Уставига мувофиқ дўстона муносабатлар ва ҳамкорликка тааллуқли муҳим ҳужжат - Халқаро ҳуқуқ принциплари тўғрисидаги Декларацияда, шунингдек, 1975 йилдаги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгашининг Якунловчи актида очиб берилган ва ривожлантирилган. Бундан ташқари, халқаро ҳуқуқнинг бир қатор принципларига бағишланган БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциялари ҳам мавжуд.
Халқаро ҳуқуқ асосий принципларининг аниқ сони юзасидан ҳуқуқшунос олимлар ҳозирча якдил хулосага кела олганлари йўқ. 1970 йилги Халқаро ҳуқуқ принциплари тўғрисидаги Декларация қуйидаги еттита асосий принципни қамраб олган: 1) куч ишлатмаслик; 2) низоларни тинч йўл билан ҳал этиш; 3) аралашмаслик; 4) ҳамкорлик; 5) халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаши; 6) суверен тенглик; 7) халқаро ҳуқуққа оид мажбуриятларни виждонан бажариш. 1975 йилдаги ЕХҲК Якунловчи акти булар қаторига яна учта:
1) чегараларнинг бузилмаслиги; 2) ҳудудий яхлитлик; 3) инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принципларини қўшдики, улар эндиликда универсал тус олган.
Халқаро ҳуқуқ принциплари тўғрисидаги ҳужжатларда таъкид- ланганидек, улар ўзаро узвий боғлиқ, бирининг мазмун-моҳияти бошқасининг мазмуни билан уйғунлашиб кетаверади. Шу боис, халқаро ҳуқуқ принципининг мазмунини бошқалари билан боғлаб ўрганиш лозим.
Шундай қилиб, халқаро ҳуқуқ принциплари умум эътироф этган халқаро ҳуқуқ нормаларидир.
Халқаро ҳуқуқ принципларининг тизими. Халқаро ҳуқуқда амалда бўлган принциплар универсал ва минтақавий (уларни эътироф этадиган субъектлар доирасидан келиб чиқиб), умумий ва соҳавий
(улар амал қиладиган соҳалар бўйича) принципларга бўлинади. Юридик нормалар ва институтлар билан биргаликда принциплар халқаро ҳуқуқнинг мураккаб кўринишидаги яхлит тизимини ташкил этади.
Халқаро ҳуқуқ доирасида принципларнинг хилма-хил турлари фарқланади. Улар орасида ғоя-принциплар муҳим ўрин тутади. Тинчлик ва ҳамкорлик, гуманизм, демократия ғоялари шулар жумла- сидандир. Улар БМТ Уставида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги пакт- ларда ва шу каби бошқа бир қатор ҳужжатларда ўз аксини топган. Ғоя-принциплар ўз фаолиятининг асосий кўламини аниқ нормалар орқали, уларнинг мазмунида акс эттириш ва фаолиятини йўналтириш йўли билан рўёбга чиқади.
Шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг соҳавий принциплари мавжуд. БМТ Халқаро суди денгиз ҳуқуқи принципларига бир неча бор ҳавола қилганки, ушбу ҳуқуқ соҳанинг бир қатор умумий нормаларини англатади. Аксарият халқаро соҳа олимларининг фикрича, соҳавий принципларнинг мавжудлиги халқаро ҳуқуқ соҳасига хос бўлган зарур белги, демакдир. Принципларнинг шаклланиш ва фаолият кўрсатиш борасидаги ўзига хослиги кўпинча шу йўл билан белгиланадики, улар жаҳон тартиб-қоидалари ва халқаро ҳуқуқнинг энг муҳим асосларини акс эттиради ҳамда мустаҳкамлайди. Улар зарурий ҳуқуқ (жус неэсситатис) сифатида намоён бўлади.
Принциплар ичида халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари (жус огенс) ажралиб туради. Улар умумий мазмун касб этувчи универсал императив нормалар ҳисобланган халқаро ҳуқуқ тартиботининг пойдеворини ташкил этади. Дипломатия амалиётида одатда улар халқаро муносабатлар принциплари деб юритилади. 1969 йилдаги Халқаро шартномалар тўғрисидаги Вена конвенциясининг 58- моддасига мувофиқ жус огенс (умумий халқаро ҳуқуқнинг императив нормаси) нормаси деганда, давлатлар халқаро ҳамжамияти томонидан бутун ҳолда норма сифатида қабул қилинган ва тан олинган, ундан чекиниш мумкин бўлмаган умумий халқаро ҳуқуқ нормаси англанади; у фақат умумий халқаро ҳуқуқнинг худди шундай хусу- сиятга эга кейинги нормаси билан ўзгартирилиши мумкин. Жус огенс нормаларининг бошқа императив нормалардан фарқи шундаки, жус огенс нормаларидан ҳар қандай чекиниш давлатлар хатти-ҳаракатини аҳамиятсиз қилиб жус огенс нормаларига доим риоя қилиниши ва улар халқаро муносабатларнинг ҳар қандай соҳасида қўлланиши зарур. Умумий халқаро ҳуқуқ нормалари унинг асосий принциплари жус огенс нормалари ҳисобланади. Давлат томонидан бирон-бир асосий принципнинг бузилишини халқаро ҳамжамият бутун халқаро ҳуқуқ тартиботига тажовуз сифатида баҳолаши мумкин.
Принципларнинг ўзига хос жиҳатларидан бири уларнинг ўзаро боғлиқлигидир. Принциплар мазмунидаги умумлашганлик даражаси- нинг юксаклиги улардан ҳар бирининг талабларини бошқаларнинг мазмунини қиёслаб кўриш йўли билан қўллаш мумкинлигини кўзда тутади. Дейлик, ўз тақдирини ўзи белгилаш принципини қўллаш учун ҳудудий яхлитлик принципини ҳисобга олиш лозим бўлади. Принципларнинг ўзаро боғлиқлиги, 1970 йилдаги БМТ Уставига мувофиқ, давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро ҳам- корликка доир Халқаро ҳуқуқ принциплари тўғрисидаги декла- рацияда таъкидланган эди.
Халқаро ҳуқуқ назариясида мунтазам равишда принципларнинг иерархиясини аниқлаш йўлида ҳаракатлар бўлган ва бундай ҳаракатлар ҳали ҳам давом этмоқда. Шак-шубҳасиз, халқаро ҳуқуқнинг барча принциплари бошида жус огенс нормалари туради. Асосий принципларнинг ички иерархияси (табақаланиши) муайян мунтазамлик касб этмайди: айрим олимлар ялпи тинчлик ва хавфсизлик муҳофазасини мустаҳкамловчи принципларни биринчи ўринга қўйса, бошқалари - гуманизм ва инсонпарварлик принцип- ларини, учинчи гуруҳ олимлари эса, давлатга хос бўлган яхлитлик ва бузилмаслик принципларини устун деб ҳисоблайди. Бир сўз билан айтганда, бу борада ягона ёндашув мавжуд эмас.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish