Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


-МАВЗУ: АҲОЛИ ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ



Download 0,56 Mb.
bet16/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

5-МАВЗУ: АҲОЛИ ВА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ. ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР ВА АНЖУМАНЛАР


    1. Халқаро ҳуқуқда «аҳоли» тушунчаси ва фуқаролик




Халқаро ҳуқуқда «фуқаролик» тушунчаси. Ҳар бир инсон - шу давлат фуқаросими, чет эл фуқаросими ёки фуқаролиги бўлмаган шахсми бундан қатъи назар ўзи истиқомат қилаётган давлат ҳудудида шу давлат билан муайян ҳуқуқий алоқада бўлади. Барча инсонлар истиқомат қилаётган шу давлат қонунларига, ижтимоий ва ҳуқуқий тартибга тўлиқ риоя қилишлари лозим.
Шахсий устунлик деганда, давлатнинг ўз аҳолиси ҳисобланган барча шахсларга нисбатан олий ҳокимият кучига эгалиги тушу- нилади. Ҳар қандай давлат аҳолиси ўз ҳуқуқий мақоми бўйича қу- йидаги учта муҳим тоифага бўлинади:

  1. фуқаролар;

  2. чет элликлар;

  3. фуқаролиги бўлмаган шахслар.

Фуқаролик жисмоний шахс билан давлат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаб берувчи ҳуқуқий муносабатдир. Агар федерал давлат қонунчилигида федерал фуқароликдан ташқари, федерация субъекти фуқаролиги ҳам кўзда тутилган бўлса, у ҳолда халқаро ҳуқуқий тартибга солиш доирасида фақат федерал фуқаролик ҳисобга олинади. Бу жумладан кантон ва обҳина (жамоа)лар фуқаро- лиги мавжуд бўлган Швейцария фуқаролигига, шунингдек айрим республикалари (Татаристон, Бошқирдистон) ўзининг алоҳида фуқа- ролигини жорий этган Россия Федерацияси фуқаролигига те- гишлидир.
1992 йилдаги (1993 йилдан кучга кирган) Маастрихт шартномаси билан белгиланган Европа Иттифоқи фуқаролиги масаласи нисбатан мураккаброқдир. Унга кўра, «аъзо давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар бир шахс Иттифоқ фуқароси ҳисобланади». 1997 йил 23 майдаги Белоруссия ва Россия Иттифоқи Низомига мувофиқ, «Иттифоқ фу- қаролиги жорий этилади. Россия Федерациясининг ҳар бир фуқароси ва Белорус Республикасининг ҳар бир фуқароси бир вақтнинг ўзида Иттифоқнинг фуқаросидир».
1948 йилдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон деклара- циясида қайд этилган умумий принципга кўра, биринчидан, ҳар бир инсон фуқаро бўлиш ҳуқуқига эга; иккинчидан, ҳеч ким мантиқсиз равишда, ўзбошимчалик билан ўз фуқаролигидан ёки фуқаролигини ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас.
Фуқароликни тартибга солишда ички ҳуқуқ муҳим ўрин тутади. Ўзининг устунлик кучидан фойдаланган ҳолда, давлат фуқаро ҳуқуқ- ларини, фуқароликни олиш ва йўқотиш тартиб-қоидаларини белги- лайди. Фуқаролик бўйича Россия қонунчилиги халқаро андозаларга мувофиқлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва 1992 йилдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги қонун1 мамлакатимизнинг бу борадаги асосий ҳужжатларидир.
Халқаро ҳуқуқда «дипломатик ҳимоя» тушунчаси. Давлатнинг ўз фуқароларига нисбатан халқаро миқёсдаги мажбурияти бошқа дав- латда бўлиб турган чоғида уларни ҳимоя этишдан иборат бўлиб, у дипломатик ҳимоя деб аталади.
Дипломатик ҳимоя бирон-бир давлат хатти-ҳаракати билан унинг ҳудудида бўлиб турган бошқа давлат фуқаросига нисбатан зарар етказилган тақдирда, қуйидаги шартлар асосида қўлланилиши мум- кин:
биринчидан, ана шу хатти-ҳаракатлар халқаро ҳуқуққа зид бўлса;
иккинчидан, одатдаги ҳимоя воситалари (суд ва бошқалар)дан фойдаланиш натижа бермаган ёки бериши мумкин бўлмаган ҳол- ларда;
учинчидан, зарар хусусий шахс хатти-ҳаракати билан етказилган бўлса-ю, давлат бузилган ҳуқуқларни тиклаш борасида зарур чора- ларни кўрмаса;
тўртинчидан, чет эл фуқароларининг ички миллий қонунларга амал қилмаслик ҳоллари кузатилганда.
Аксарият ҳолларда дипломатик ҳимояни дипломатик ваколат- хоналар ва консуллик муассасалари амалга оширади. Мустасно ҳолларда Ташқи ишлар вазирлиги ва ҳатто ҳукумат мазкур масала билан шуғулланишга киришиши мумкин. Масалан, Белоруссия ва Россия Иттифоқи Низомига мувофиқ (18-модда) Иттифоқ фуқароси
«ўзи фуқароси бўлган Иттифоқнинг иштирокчи давлатига қарашли дипломатик ваколатхоналар мавжуд бўлмаган учинчи мамлакат



1 Қаранг: «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун
// Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. – 1992. - № 9.
– 333-м.
ҳудудида Иттифоқнинг бошқа иштирокчи давлатига қарашли дип- ломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари томонидан ана шу давлат фуқаролари билан бир хил шароитларда ҳимоя қилиниш» ҳуқуқига эгадир.



    1. Download 0,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish