Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet24/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Ҳозирги кунда БМТнинг 17 та ихтисослашган муассасаси мавжуд бўлиб, улар қуйидаги гуруҳларга мансуб:

  1. ижтимоий мазмундаги ташкилотлар (Халқаро меҳнат ташкилоти - МОТ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти - ВОЗ);

  2. маданий ва гуманитар мазмундаги ташкилотлар (Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти - ЮНЕСКО, Бутун Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти - БИМТ);

  3. иқтисодий ташкилотлар (Саноат тараққиёти бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти - ЮНИДО);

  4. молия ташкилотлари (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки - ХТТБ, Халқаро валюта жамғармаси - ХВЖ, Халқаро тараққиёт ас- социацияси - ХТА, Халқаро молия корпорацияси -ХМК, Инвес- тициялар кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик-ИККА);

  5. қишлоқ хўжалиги соҳасига доир ташкилотлар (Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти - ФАО, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси - ИФАД);

  6. транспорт ва алоқа соҳасига доир ташкилотлар (Халқаро Фуқаро авиацияси ташкилоти – ИКАО, Халқаро денгиз ташкилоти - ИМО, Жаҳон почта иттифоқи – ЖПИ, Халқаро электр алоқаси ит- тифоқи - МЕС);

  7. метрология соҳасига доир ташкилот (Жаҳон метрология ташкилоти - ЖМТ).

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти. Будапешт кенгашининг 1994 йилдаги қарорига мувофиқ, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгаши (ЕХҲК) Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) сифатида қайта ташкил этилди. Қарорда ЕХҲТнинг қуйидаги мақсадлари белгилаб берилди:

  1. ялпи хавфсизлик ҳудудларини яратиш йўлида норма ва стандартлардан қатъият билан фойдаланиш;

  2. ЕХҲКнинг барча мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;

  3. маслаҳатлашиш, қарорлар қабул қилиш ва ҳамкорлик қилиш учун форум вазифасини ўташ;

  4. превентив дипломатияни кучайтириш;

  5. низолар ва можароларни тартибга солиш ва тинчлик ўрнатиш операцияларини амалга ошириш лаёқатини янада ошириш;

  6. қуроллар ва қуролсизланиш бўйича назоратни амалга ошириш йўли билан хавфсизликни мустаҳкамлаш;

  7. инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолиятни ривожлантириш. Мустаҳкам бозор иқтисодиётини жорий этиш йўлида ҳамкор-

ликни ривожлантиришдан иборат мақсад, айниқса, эътиборга сазо- вордир.
ЕХҲТга Европа мамлакатлари, АҚШ, Канада, шунингдек МДҲнинг барча давлатлари, шу жумладан Осиёда жойлашган давлатлар ҳам аъзо ҳисобланади.
ЕХҲТнинг олий органи - Давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқлари кенгашидир. Ташқи ишлар вазирларидан ташкил топган Вазирлар кенгаши қарорлар қабул қилиш ва ЕХҲТни бошқаришда муҳим ўрин тутади. Бошқарув кенгаши сиёсатни муҳокама этади ва шакл- лантиради, бюджетга оид умумий масалаларни ҳал этади, шунингдек иқтисодий масалаларни муҳокама этишда ўзига хос форум бўлиб хизмат қилади.
Доимий кенгаш сиёсий консультациялар ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш органидир. У аъзо давлатларнинг доимий вакилларидан ташкил топган. Ижро фаолияти учун ялпи жавобгарлик амалдаги раис зиммасига юкланган бўлиб, унга вакиллар «учлиги» кўмаклашиб туради. ЕХҲТ Бош котиби - асосий маъмурий шахс ҳисобланади.
1991 йилда аъзо давлатлар парламентлараро ҳамкорлиги органи бўлган ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси таъсис этилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги. Ҳамдўстлик 1991 йил 8 декабрда имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини тузиш тўғрисидаги битим ва унга 21 декабрдаги қўшимча Протоколга мувофиқ ташкил топган. Бу ҳужжатларни Арманистон, Белоруссия, Грузия, Молдавия, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон қабул қилган. 1993 йил январида Арманистон, Белоруссия, Грузия, Молдавия, Озар- байжон, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон МДҲ Уставини имзолаган. Шундай қилиб, Туркманистон ва Украина учун фақат 1991 йил 8–21 декабрдаги битимгина таъсис ҳужжати ҳисобланади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish