«Халқаро шартномалар ҳуқуқи» тушунчаси, манбалари ва аҳамияти
«Халқаро шартномалар ҳуқуқи» тушунчаси. Халқаро шартномалар ҳуқуқи - халқаро ҳуқуқнинг алоҳида мустақил соҳаси бўлиб, халқаро шартномаларни тузиш, қўллаш ва бекор қилиш тартибларига оид муносабатларни тартибга солади.
Халқаро шартномалар ҳуқуқининг манбалари одат нормалари ва улар қуйидаги универсал конвенцияларда кодификациялаштирилган ҳамда ривожлантирилган:
1969 йилдаги Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси;
1986 йилдаги Давлатлар ва халқаро ташкилотлар ёки халқаро ташкилотлар ўртасидаги шартномалар тўғрисидаги Вена кон- венцияси.
Халқаро шартнома турлича номланиши мумкин, лекин бу унинг юридик кучига таъсир этмайди. Унинг энг кенг тарқалган номлари қуйидагилар: шартнома, битим, конвенция, протокол, пакт, устав, декларация.
Халқаро ҳуқуқ назариясида халқаро шартномалар ҳуқуқи деганда, халқаро ҳуқуқнинг халқаро шартномалар тузилиши, амал қилиши, ўзгартирилиши ва тўхтатилиши тартибини, амалдаги шартномалар шароитини белгилайдиган нормаларидан иборат те- гишли соҳаси тушунилади. Бу соҳа объекти сифатида эса, халқаро ҳуқуқнинг етакчи ва асосий манбаига айланиб улгурган халқаро шартноманинг ўзи намоён бўлади.
Халқаро шартномалар ҳуқуқи шартноманинг номланиши, объектнинг тури ва уларни тузиш процедурасидан қатъи назар, барча турдаги халқаро шартномаларга тааллуқли ҳисобланади. Халқаро ҳуқуқнинг ушбу соҳаси аҳамиятининг изчил ортиб боришига ҳозирги кунда дунёда халқаро шартномаларнинг ўрни кучайгани сабаб бўлмоқда. Айни чоғда унинг асосий манбаи ҳали ҳам халқаро ҳуқуқий одат ҳисобланади.
Халқаро шартномаларда томонлар. Халқаро ҳуқуқ назариясида халқаро шартнома деганда, икки ёки ундан ортиқ давлатлар ёхуд халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари ўртасида уларнинг сиёсий,
иқтисодий ёки бошқа муносабатлари борасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ўрнатилиши, ўзгартирилиши ёки тўхтатилишини кўзда тутувчи битим тушунилади. Халқаро шартномалар шартнома томонларининг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ ва пухта белгилаб олиш учун тузилади. Халқаро муносабатларнинг шарт- номалар орқали мустаҳкамланиши халқаро ҳуқуқнинг тартибот барқарорлигини таъминлайди. Халқаро шартнома халқаро ҳуқуқнинг асосий манбаи ҳисобланади.
Халқаро шартнома – хилма-хил битимларни қамраб олувчи тушунча бўлиб, улар турлича: шартнома, битим, пакт, трактат, конвенция, декларация, коммюнике, протокол ва шу каби номлар билан аталиши мумкин. У ёки бу номнинг аниқ белгиланган маъно- мазмуни мавжуд эмас. Қандай номланишидан қатъи назар, барча халқаро шартномалар бир хил юридик кучга эга. Одатда улар ёзма шаклда тузилади. Оғзаки шаклдаги халқаро шартномалар (бошқача айтганда, «жентелменча битимлар») кам учраса-да, ҳар ҳолда, халқаро муносабатларда шартномаларнинг шундай тури ҳам маълум. Халқаро шартномалар томонлари (ёки субъектлари) бўлиб фақат халқаро ҳуқуқ субъектлари чиқиши мумкин.
Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенциясида (1969 йил) ҳамда Давлатлар ва халқаро ташкилотлар ёки халқаро ташкилотлар ўртасидаги шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенциясида (1986 йил) «музокараларда иштирок этувчи таш- килот» (зикр этилгани каби ташкилот) «аҳдлашувчи давлат» (яъни, шартнома кучга кирган, кирмаганлигидан қатъи назар, ўзи учун шу шартноманинг мажбурий эканига рози бўлган давлат), «аҳдлашувчи ташкилот» (зикр этилгани каби ташкилот), «иштирокчи» (яъни, ўзлари учун шартнома мажбурий эканига рози бўлган ва улар учун шартнома кучга кирган тегишли давлат ёки халқаро ташкилот),
«учинчи давлат» ва «учинчи ташкилот» (яъни, шартнома иштирок- чиси ҳисобланмайдиган давлат ва халқаро ташкилот) каби тушун- чалар қўлланилади.
Томонлар деганда, халқаро шартнома иштирокчилари ту- шунилади.
Халқаро шартномада давлат яхлит ҳолда томон ҳисобланади. Федерация субъекти истисно тариқасида, агар бу федерал Конс- титуцияда кўзда тутилган бўлса, шартномаларда иштирок этиши мумкин. Давлат номидан иш кўрувчи органлар номидан келиб чиққан ҳолда, уч хил халқаро шартномани кўрсатиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |