Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet25/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

МДҲ Устави 2-моддасига мувофиқ ҳамдўстликнинг мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Сиёсий, иқтисодий, экологик, гуманитар, маданий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни амалга ошириш.

  2. Умумий иқтисодий макон яратиш.

  3. Умум эътироф этган халқаро ҳуқуқ принциплари ҳамда ЕХҲК ҳужжатларига мувофиқ инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини таъминлаш.

  4. Халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда қуролсизланишни амалга ошириш йўлида аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиши.

  5. Ҳамдўстлик доирасида эркин мулоқотда бўлиш, ўзаро алоқа қилиш ва ҳаракатланиш учун кўмаклашиш.

  6. Ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий муносабатларнинг бошқа соҳаларида ҳамкорлик қилиш.

  7. Ҳамдўстлик ўз фаолиятини умум эътироф этган халқаро ҳуқуқ принциплари асосида амалга ошириши зарур.

Хусусан, МДҲ Уставида Хелцинки якунловчи ҳужжати ўнта принципининг ҳаммаси санаб ўтилган. МДҲ Уставида, шунингдек қуйидагилар кўзда тутилган:

  • давлатлараро муносабатларда халқаро ҳуқуқнинг устунлиги принципи;

  • бир-бирларининг ва яхлит Ҳамдўстликнинг манфаатларини ҳисобга олиш принципи;

  • саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва бир-бирларини қўллаб- қувватлаш принципи;

  • аъзо-давлатлар халқларининг ўзига хослигини ҳурмат қилиш негизида уларнинг маънавий ҳамжиҳатлиги принципи;

  • маданий қадриятларни ва маданий алмашинувларни сақлаб қолиш йўлида ялпи ҳамкорлик принципи.

Ҳамдўстлик давлат ҳисобланмайди ва у миллий доирадаги ваколатларга эга эмас. У халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъект- лари бўлган барча аъзоларининг суверен тенглиги негизида асос солинган давлатлар бирлашмасидир. МДҲ Уставининг 4-моддасида умуман олганда Ҳамдўстликка хос манфаатлар мавжудлиги эътироф этилади ҳамда 1991 йилдаги Минск битимини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган аъзо давлатлар қўшма фаолиятининг соҳалари белгилаб берилади.
Уларга, хусусан, қуйидагилар киради:

  1. инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини таъминлаш;

  2. ташқи сиёсий фаолиятни мувофиқлаштириш;

  3. ялпи иқтисодий маконни, умумевропа ва Евроосиё бозорларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш йўлида ҳамкор- лик қилиш;

  4. божхона сиёсати;

  5. транспорт ва алоқа тизимларини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик;

  6. соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит муҳофазаси;

  7. ижтимоий сиёсат ва миграция масалалари;

  8. уюшган жиноятчиликка қарши кураш;

  9. мудофаа сиёсати ва ташқи чегараларни қўриқлаш соҳаси бўйича ҳамкорлик қилиш.

Ушбу рўйхат аъзо давлатларнинг ўзаро келишуви асосида тўлдирилиши мумкин.
Зикр этилганлардан қуйидаги бир неча хулосаларни қайд этиш лозим:

  • Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига халқаро ҳукуматлараро ташкилот сифатида қаралмоғи керак, чунки унга амалда универсал халқаро эътирофга сазовор бўлган мустақил давлатлар киради;

  • МДҲ иштирокчи давлатларини дунёнинг аксарият давлатлари де юре (де журе) эътироф этган, ташкилотдан ташқарида улар БМТнинг тўла қонли аъзолари ҳисобланади, унинг кўплаб ихтисос- лашган муассасалари таркибига, шунингдек бошқа халқаро ҳукумат- лараро ташкилотларга киргандир;

  • МДҲга аъзо ҳар бир давлат дунёнинг бошқа кўплаб давлатлари билан дипломатик муносабатларни амалга оширади;

  • МДҲ фаолиятининг ҳуқуқий асосини аъзо давлатлар ҳар бир томон конституцияси талабларини ҳисобга олган ҳолда ва халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисида Вена конвенцияси (1969 йил) қоидаларига мувофиқ имзолаган ҳамда ратификация қилган халқаро шартномалар ташкил этади.

МДҲнинг мақсади давлатларнинг барча соҳалар бўйича кенг ҳамкорлигини таъминлашдан иборат. У ўз аъзоларининг умумий иқтисодий макон доирасида ҳар томонлама ҳамда мувозанатли иқти- содий ва ижтимоий ривожланишини, интеграциялашувини таъмин- лашга қаратилган. Бош мақсадлар сифатида халқаро ҳуқуққа мувофиқ равишда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аъзо давлатлар фуқароларига МДҲ ҳудуди доирасида эркин мулоқот қилиш ва ҳаракатланиш борасида кўмаклашиш кўзда тутилган.
МДҲнинг таъсис ҳужжатларида халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган принциплари, шунингдек давлатлараро муносабат- ларда халқаро ҳуқуқнинг устунлиги асосий принциплар сифатида қайд этилган. Ҳамдўстлик доирасидаги битимларга нисбатан Уставда мустаҳкамланган мажбуриятларнинг устунлиги белгиланган.
МДҲга аъзо бўлишни истаган давлат унинг Уставидан келиб чиқадиган мажбуриятларни қабул қилиши ва барча аъзоларнинг розилигини олиши зарур. Шунингдек, Ташкилотнинг айрим фаолият йўналишларида иштирок этишни истовчи давлатлар учун ассоциа- циялашган аъзолик имконияти ҳам кўзда тутилган.
Аъзо давлат Уставни бузган, МДҲ доирасида тузилган битимлар бўйича мажбуриятларини ёки Ҳамдўстлик органлари қарорларини мунтазам равишда бажармай келаётган бўлса, унга нисбатан халқаро ҳуқуқда йўл қўйиладиган чоралар қўлланилиши мумкин.
МДҲ Уставида бир қатор органларни тузиш кўзда тутилган. Энг юқори органлар - Давлатлар раҳбарлари кенгаши ва Ҳукуматлар бошлиқлари кенгаши бўлиб, улар ўта муҳим масалаларни ҳал этади. Ҳар иккала орган қарорлари консенсус асосида қабул қилинади. Аммо ҳар қандай давлат муайян масаладан манфаатдор эмаслиги ҳақида баёнот бериши мумкин ва бундай ҳолларда бу давлатнинг розилиги талаб этилмайди. Иккала орган ҳам ишчи ва ёрдамчи органлар тузиш ҳуқуқига эга.
Ташқи сиёсий фаолиятни Давлатлар раҳбарлари кенгаши ва Ҳукуматлар бошлиқлари кенгаши қарорларига мувофиқ, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мувофиқлаштириб туради.
Давлатлар раҳбарлари кенгашининг ҳарбий сиёсат ва ҳарбий қурилиш масалалари бўйича органи Мудофаа вазирлари кенгашидир. Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгаши аъзо давлатларнинг ташқи чегараларини қўриқлаш масалалари билан шуғулланади.
Давлатлар раҳбарлари кенгашининг қарори билан Ҳамдўстлик органлари таркибига Ижроия қўмитаси киритилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия ушбу соҳадаги мажбурият- ларнинг бажарилишини кузатиб борувчи консультатив орган саналади.
МДҲ Уставида, шунингдек сезиларли даражада мустақил фаолият кўрсатиш имконига эга бўлган тармоқлар бўйича ҳамкорлик органлари ҳам кўзда тутилган. Булар МДҲга аъзо мамлакатларнинг алоҳида тармоқлар бўйича ҳамкорлигига раҳбарлик қилиш учун тузиладиган кенгашлар ва қўмиталардир. Бундай органлар 1991 йилнинг декабриданоқ (масалан, Темир йўл транспорти бўйича кенгаш) тузила бошланган эди. Ҳозир уларнинг сони 50 тадан ошган. Уларнинг ҳар бири Ҳукумат бошлиқлари кенгаши тасдиқлайдиган ўз низомларига мувофиқ равишда ишлайди. Тармоқлар бўйича ҳамкор- лик органлари таркибига қоида бўйича тегишли тармоқларнинг биринчи шахслари киради. Аслида мазкур органлар шўроча маъ- мурий-буйруқбозлик тизими қолдиғи бўлиб, СССР унитар давлати ўрнида МДҲнинг мустақил давлатлари юзага келиши ва шаклланиши билан боғлиқ ўтиш даврида муҳим ўрин тутади.
МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси 1995 йилдаги Конвенция асосида фаолият кўрсатади. Ассамблея асосан кейинчалик аъзо- мамлакатлар парламентларига кўриб чиқиш учун юбориладиган модел қонун ҳужжатларини тайёрлаш билан шуғулланади.
МДҲ Иқтисодий суди 1995 йилдаги Иқтисодий суд мақоми тўғрисидаги битим асосида ишлайди. У аъзо давлатлар тайинлайди- ган судьялардан иборат бўлиб, мустақил эмас. Суд тизимида аъзо мамлакатлар олий иқтисодий (хўжалик) судлари раҳбарларидан иборат Пленум фаолият кўрсатади. Иқтисодий суд қарори устидан Пленумга шикоят билан чиқиш мумкин. Суд иқтисодий мажбурият- ларни адо этиш чоғида давлатлар ўртасида юзага келадиган низо- ларни ҳал этади. Шу билан бирга, аъзолар бошқа хил низоларни ҳам ушбу суднинг юрисдикциясига киритиши мумкин. Суд битимлар ва Ҳамдўстликнинг бошқа ҳужжатларини расмий шарҳлайди.
Иқтисодий суд қарорлари низолашаётган томонлар учун мажбурий ва прецедентлик мазмунига эга эмас. Иқтисодий суд ўз вазифаларини бажаришда, айниқса, МДҲ ҳужжатларини шарҳлаш борасида жуда фаоллик кўрсатмоқда.





    1. Download 0,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish