Учинчибосқичдашартномани имзолаш, ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки шартномада кўзда тутилган тартиб бўйича унга қўшилиш йўли билан шартноманинг мажбурий эканига розилик билдирилади.
Халқаро шартномани имзолаш чоғида бу жараённи қуйидаги беш босқичга бўлиш ҳам таклиф этилади:
биринчибосқич- шартнома борасидаги ташаббусни илгари суриш (бунда халқаро ҳуқуқнинг ягона ёки бир гуруҳ субъектлари келгусида бир йўла шартнома томонлари, шартнома матни лойиҳасини тақдим этиши эҳтимолини кўзда тутган ҳолда, муайян халқаро шартнома таклифи юзасидан амалга оширадиган аниқ саъй- ҳаракатлари назарда тутилмоқда);
иккинчи босқич - музокараларга киришиш ва уларни олиб бориш (миллий қонунчиликка ёхуд ташкилотларнинг ички норматив ҳужжатларига асосланган ҳолда, халқаро шартномалар имзоланиши бўйича мунозаралар ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш процедурасини, музокара жараёнида халқаро ҳуқуқ субъектининг вакиллари сифатида намоён бўладиган аниқ шахслар доирасини халқаро шартномалар имзоланишининг тегишли босқичи учун аниқлашни, зарур ҳолларда мунозаралар ўтказиш ва халқаро шартномаларни имзолаш учун ваколатлар тақдим этишни назарда тутади);
учинчи босқич - шартноманинг матнини тузиш (тайёрлаш) ва уни қабул қилиш (дипломатик мунозаралар ёки халқаро конвенциялар муҳокамаси ёхуд халқаро ташкилотларда кўриб чиқиш воситасида амалга ошириладиган халқаро шартнома матнини тайёрлаш бўйича аҳдлашув жараёни субъектларининг жавобан ҳаракатларини қамраб олади: халқаро шартнома матнининг қабул қилиниши - халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасида ушбу матнни тайёрлаш бўйича мунозаралар якунига етиши, демакдир);
тўртинчибосқич- шартноманинг матни тенг бир хиллигини (аутентлигини), яъни асл нусха ва ҳуқуқий эканини белгилаш (Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисида Вена конвенциясининг (1969 йил) 10-моддасига мувофиқ, халқаро шартнома матни аҳдлашув жараёнида иштирок этаётган давлатлар белгилаган процедуралар воситасида ёки имзолаш, ад референдум имзолаш, шартноманинг ўзини ёхуд шу матнни ўзида мужассам этувчи конвенция якуний ҳужжатини тасдиқлаш (парафирования) йўли билан аутент ҳамда якуний деб эътироф этилади);
бешинчи босқич – шартноманинг мажбурий эканига розилигини билдириш (халқаро ҳуқуқнинг аҳдлашувчи субъекти ўзи учун халқаро шартнома мажбурий эканини билдириш мақсадида амалга оширадиган ҳаракатларини кўзда тутади. Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси (1969 йил), давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ёки халқаро ташкилотлар ўртасида шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси (1986 йил) 11- моддаларига мувофиқ, халқаро амалиётда халқаро шартноманинг мажбурлигига розиликни ифода этувчи қуйидаги усуллар қайд этилган: шартномани имзолаш, шартномани ташкил этувчи ҳужжатларни алмашиш, шартномани ратификация қилиш, уни қабул қилиш, тасдиқлаш, унга қўшилиш ёки томонлар келишиб олган бошқа ҳар қандай усуллар).
Халқаро шартнома тузиш жараёнининг ҳар қандай босқичида иштирок этиш учун давлат ёки ташкилот вакили тегишли ваколатларга эга бўлиши шарт. Олий мансабдор шахслар (давлат раҳбари, ҳукумат бошлиғи, ташқи ишлар вазири ёки халқаро ташкилотнинг бош котиби) эгаллаб турган мансаби нуқтаи назаридан бундай ваколатларга эга ҳисобланади. Бошқа шахсларнинг алоҳида ваколатга - ёзма ҳужжатга эга бўлиши тақозо этилади. Икки томонлама шартномани тайёрлаш даврида бундай ваколатлар ўзаро алмашинади. Кўп томонлама шартномаларни тайёрлашда эса ваколат ҳужжатлари текшириш учун тақдим этилади.
Ратификацияқилиш- давлатнинг томонидан шартноманинг мажбурийлигига розилик белгиси сифатида уни тасдиқлаш акти. Ратификация қилиш тартиби ички миллий ҳуқуқда белгилаб қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, ратификация қилишни Олий Мажлис қонун шаклида амалга оширади. Аслида ратификация қилиш узоққа чўзилмаслиги керак. Аммо бу жараён ўн йиллаб муддатга чўзилган ҳоллар ҳам маълум. Масалан, СССР Радио эшиттиришлардан тинчлик манфаатлари йўлида фойдаланиш тўғрисидаги конвенцияни 1936 йилда имзолаган бўлса, Россия СССРнинг ҳуқуқий меросхўри сифатида ушбу ҳужжатни 1992 йили ратификация қилган. Бундай ҳолларни айниқса АҚШ амали- ётида кўплаб кузатиш мумкин.
Ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжат асосида давлат раҳбари ратификация ёрлиғини имзолайди. Ратификация ёрлиқлари алмашинганидан (икки томонлама шартномалардан) ёки у сақлаш учун топширилганидан (кўп томонлама шартномалардан) сўнг ратификация жараёни якунланган ҳисобланади.
Ёрлиқлар депозитарийга– аҳдлашувчи томонлар келишуви асосида тайинланган давлат, ҳукумат, халқаро ташкилот ёки мансабдор шахсга топширилади. Депозитарийнинг асосий вазифалари қуйидагиларданиборат: халқаро шартноманинг асл нусхасини ва сақлаш учун топширилган ваколатларни сақлаб туриш;
шартноманинг тасдиқланган нусхаларини тайёрлаш ва тарқатиш;
шартномага доир бошқа ҳужжатларни олиш ва сақлаш ҳамда улар ҳақида иштирокчиларни хабардор этиб бориш;
шартномани рўйхатга олиш.
Халқаро шартномани имзолашнинг зикр этилган босқичлари дипломатия амалиётида қўлланадиган муайян турларининг хилма- хиллиги билан фарқланади, уларни ҳар бир ҳолда иштирок этувчи томонлар белгилайди. Халқаро ҳуқуқда депозитарий деганда, кўп томонлама халқаро шартнома ва унга доир барча ҳужжатларнинг асл матнини сақловчи тушунилади. Бир ёки бир нечта давлат халқаро ташкилот ёхуд бундай ташкилотнинг етакчи ижрочи мансабдор шахси депозитарий бўлиши мумкин. Дейлик, БМТ Бош котиби БМТ доирасида имзоланган бир қатор кўп томонлама шартномаларнинг депозитарийси вазифасини бажараётир. Депозитарийни музокара- ларда иштирок этувчи давлатлар белгилайди. Одатда, мазкур шартномани қабул қилган халқаро конвенция қайси давлат ҳудудида бўлиб ўца, - ўша давлат ёки агар шартнома халқаро ташкилот доирасида қабул қилинган бўлса, шу ташкилотнинг ваколатли органи депозитарий сифатида тайинланади. Универсал мазмундаги шарт- номаларда имкон қадар кўпроқ давлатлар иштирок этиши манфа- атлардан келиб чиқиб, уларга бир неча депозитарий тайинланиши мумкин. Депозитарийнингасосийвазифалариқуйидагиларданиборат: шартноманинг асл матнини ва депозитарийга топширилган ваколатларни сақлаш;
асл матннинг тасдиқланган (ишончли) нусхаларини тайёрлаш ҳамда уларни иштирокчиларга ва шартнома иштирокчилари бўлиш ҳуқуқига эга давлатларга етказиб бериш;
шартнома остига қўйиладиган имзоларни олиш: унга доир ҳужжатларни, билдиришнома ва хабарномаларни олиш ва сақлаш;
шартномага мансуб имзолар, ҳужжатлар, билдиришнома ёхуд хабарномалар тартибли экани, тегишли шаклдалиги билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ҳамда зарур ҳолларда, ушбу масалани тегишли давлат эътиборига ҳавола этиш;
иштирокчиларни ва шартнома иштирокчилари бўлиш ҳуқуқига эга давлатларни шартномага мансуб ҳужжатлар, билдиришнома ва хабарномалар ҳақида хабардор этиб туриш;
шартнома иштирокчилари бўлиш ҳуқуқига эга давлатларни шартнома кучга кириши учун зарур бўлган имзолар миқдори, ратификация ёрлиқлари ёки қабул қилиш, тасдиқлаш ёхуд қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар олингани ёки сақлаш учун топширилгани ҳақида хабардор этиб туриш;
шартномани БМТ Котибиятида ёки бошқа халқаро ташки- лотларда рўйхатдан ўтказиш.
БМТ Уставининг 102-моддасига мувофиқ, аъзо давлатлар ўз шартномаларини БМТ Котибиятида рўйхатдан ўтказишга мажбур. Шартнома шу тартибда рўйхатдан ўтказилмаган тақдирда, давлатлар БМТнинг бирон-бир органида ушбу ҳужжатга ҳавола эта олмайдилар. БМТ Котибияти имконият туғилиши билан рўйхатдан ўтказилган шартномаларни алоҳида тўпламлар туркумида нашрдан чиқаради.
Халқарошартноманитасдиқлаш,қабулқилишратификация қилинмайдиган, лекин имзоланганидан сўнг маъқуллаш зарурлиги кўзда тутилган шартномаларнинг мажбурийлигига розилик ифодаси бўлган процедуралардир. Халқаро шартномаларда одатда маъқуллаш ҳар қайси томоннинг ўз миллий ҳуқуқига мувофиқ равишда амалга оширилиши тўғрисидаги қоида мавжуд бўлади.
Халқарошартномаларгақўшилишбошқа давлатлар ўртасида тузилган шартноманинг мажбурийлигига розилик тўғрисидаги акт саналади. Қўшилиш имконияти шартномада кўзда тутилади ёки унинг иштирокчилари ўртасида келишиб олинади. Қоидага кўра, қўшилиш ҳам ратификация қилиш ёки тасдиқлаш билан шуғулланадиган органлар томонидан амалга оширади.
Вена конвенцияси оғзаки шартномаларнинг юридик кучини инкор этмаса-да, лекин фақат ёзма шартномаларга тааллуқли ҳисобланади. «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги қонун ҳам худди шу мақсадга қаратилгандир. Халқаро шартноманинг алоҳида шакли - айни мазмундаги ноталар алмашишйўли билан ўзаро келишувдир.