Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


Инсон ҳуқуқларининг бузилишига қарши халқаро кураш



Download 0,56 Mb.
bet32/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Инсон ҳуқуқларининг бузилишига қарши халқаро кураш




БМТ ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи миллий институтлар. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларга қуйидаги тузилмаларни киритади: инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиялар, Омбудсман ва ихтисослашган институтлар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиялар – инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тааллуқли қонунлар ва қоидаларнинг самарали қўл- ланишини таъминлаш учун тузилади. Кўпчилик комиссиялар бошқа давлат органларидан мустақил равишда фаолият кўрсатади, уларга қонунчилик органи олдида доимий равишда ҳисобот бериб туриш
вазифаси юклатилган. Ўзбекистонда бундай институт сифатида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ фаолият кўрсатмоқда.
Омбудсман – алоҳида шахс ёки бир гуруҳ шахслар бўлиши ҳам мумкин. Одатда у ўзининг конституциявий ваколатлари доирасида ёки махсус қонун асосида фаолият кўрсатувчи парламент томонидан тайинланади. Мазкур институтнинг асосий вазифаси ўзини давлат маъмуриятининг ноқонуний ҳаракатлари жабрланувчиси ҳисоблай- диган алоҳида шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат. Шунга кўра, Омбудсман жабрланган шахс ва ҳукумат ўртасидаги холис воситачи сифатида фаолият кўрсатади. Ўзбекистонда Омбудс- ман институти, яъни инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлис вакили 1995 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда.
Ихтисослашган институтлар – ҳар бир давлатда аҳолининг камситилиши мумкин бўлган кам сонли табақалари мавжуд. Булар аксарият ҳолларда этник, тил ва диний камчиликни ташкил қилув- чилар, маҳаллий аҳоли, чет элликлар, мигрантлар, эммигрантлар, қочоқлар, болалар, аёллар, шунингдек, камбағаллар ва ногиронлар. Ихтисослашган институтларга юқорида кўрсатилган шахсларни ҳимоя қилиш бўйича турли кенгашлар, қўмиталар ва комиссиялар киради.
Бошпана ҳуқуқи – маълум бир давлат томонидан ўзининг фуқаролигига эга бўлган давлатда ёки доимий яшаш жойида сиёсий қарашлари учун таъқибга олинган бирон-бир шахсга яшириниш имкониятини бериш ва бундай шахсни ушлаб бермасликдир.
Қочоқлар – миллати, диний эътиқоди, сиёсий эътиқоди учун таъқиблардан, ҳарбий ҳаракатлар ёки бошқа фавқулодда ҳолатлар натижасида доимий яшаб келган давлатини ташлаб чиққан шахслардир.
Олиб кетилган шахслар – Иккинчи жаҳон уруши даврида гитлерчилар томонидан босиб олинган ҳудудлардан турли ишларда фойдаланиш учун мажбурий тарзда олиб кетилган шахслардир.
Мажбуран кўчирилганлар – ҳарбий ҳаракатлар ўтказилиши, жамоат тартибининг оммавий равишда бузилиши ва бошқа инсон ҳуқуқларининг бузилиши натижасида миллати, тили, сиёсий ва диний эътиқоди бўйича жабрланиши ёки таъқиб остига олиниш хавфидан ўз давлат чегараси доирасида доимий яшаш жойларини ташлаб чиққан шахслар.
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги нормаларга риоя қилиш бўйича халқаро назорат. Инсон ҳуқуқларининг ҳурмат қилинишини халқароназорат этиш тизими ғоятда мураккаб ва етарли даражада ташкил қилинмаган.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish