ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИ
http:// akadmvd.uz (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси)
http:// lex.uz (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси)
http:// www.connect.uz (Ўзбекистон умумтаълим портали)
http:// www.ziyonet.uz (Ахборот таълим тармоғи)
http:// uzedu.uz (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги) http:// www.tsil.uz (Тошкент Давлат Юридик Университети) http://www.legislationline.org/ru/ (Бюро по демократическим
институтам и правам человека ОБСЕ).
Бундай назоратни БМТ, аввало, Бош Ассамблея, Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш, шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия ва Аёллар ҳуқуқлари бўйича комиссия каби ихтисослашган органлар амалга оширади. 1993 йили Бош Ассамблея Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар лавозимини таъсис этди ва у БМТга алоҳида мам- лакатларда ва умуман дунёда инсон ҳуқуқларининг ҳолати ҳақидаги ўзининг йиллик маърузасини тақдим этиб боради. БМТнинг ихтисослашган муассасалари, масалан, ЮНЕСКО инсон ҳуқуқларига жиддий эътибор билан ёндашади. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг бу борадаги назорат механизми яхши шаклланган.
Инсон ҳуқуқлари ҳақидаги конвенциялар асосида уларнинг ижросини назорат қилиш бўйича қўмиталар ташкил этилган. Бу йўна- лишда Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга мувофиқ тузилган Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита умумий ваколат- ларга эгалиги билан ажралиб туради. Пактда иштирок этувчи давлатлар Қўмитанинг 18 нафар аъзосини уларнинг шахсий сифат- ларидан келиб чиқиб сайлайди. Мазкур давлатлар Қўмитага инсон ҳуқуқларини рўёбга чиқариш бўйича ўзлари кўраётган чора-тадбир- лар тўғрисида маърузалар тақдим этади. Қўмита маърузаларни ўрга- ниб чиқиб, давлатларга ўз мулоҳазаларини маълум қилади.
Пактга Факультатив протокол қоидаларига кўра, давлат Қўмитанинг Пакт бўйича мажбуриятлар бузилгани ҳақидаги маъ- лумотларни кўриб чиқиш борасидаги ваколатини тан олиши ҳақида баёнот бериши мумкин. Бунда мазкур давлат юрисдикциясида бўлган ва Пактда баён этилган ҳуқуқларни шу давлатнинг бузиши оқибатида жабрланган шахсларнинг маълумотлари кўзда тутилмоқда. Қўмита ўз мулоҳазаларини мазкур давлатга маълум қилади. Тегишли шахснинг ҳуқуқий ҳимоя борасида мавжуд барча ички воситалардан фойда- ланиб бўлиши унинг Қўмитага мурожаат қилиши шарти бўлиб ҳисобланади.
Шундай қилиб, дунё миқёсида иккита асосий халқаро назорат чораси қўлланилади:
биринчидан, давлатлар мунтазам тақдим этадиган маърузаларни кўриб чиқиш;
иккинчидан, якка тартибдаги шикоятларни кўриб чиқиш.
Умуман олганда, бу минтақавий назорат тизимларига ҳам тегишли ҳисобланади. Улар орасида энг ривожлангани Европа Кен- гаши тизимидир.
Инсон ҳуқуқларига амал қилиниши бўйича назоратнинг халқаро воситаларига давлатларнинг ички қарорларига нисбатан кассацион инстанция сифатида қарамаслик керак. Уларнинг вазифаси мутлақо бошқадир. Улар аниқ ҳолатлар мисолида инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳақиқий муносабат қандай бўлиши ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўл- лаш билан боғлиқ сиёсатига таъсир кўрсатади, лозимлигини намоён этади ва шу йўл билан давлатларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги ҳамда ҳу- қуқни қўллаш билан боғлиқ сиёсатига таъсир кўрсатади.
Инсон ҳуқуқлари соҳасида давлатлараро ҳамкорликнинг универ- сал концепцияси.
Инсон ҳуқуқлари концепцияси кўп. Улар диний, позитив, табиий- ҳуқуқий ва бошқалар бўлиб, жамиятдаги дунёқарашнинг турли- туманлиги билан тавсифланади. Бу халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган норма ва тамойиллари асосида инсон ҳуқуқлари соҳасида давлатлараро ҳамкорликнинг универсал концепциясини шакллан- тиришга тўсиқ бўлмайди.
Биринчидан, инсоннинг барча ҳуқуқлари ажралмас, бирдек муҳим ва ягона тизимни ташкил қилади. Бирон-бир ҳуқуқ ёки эркинликни бошқа бирига қарши қўйиш мумкин эмас. Акс ҳолда, бир турдаги ҳуқуқ ва эркинликларнинг таъминланишига интилиш бошқа турдаги ҳуқуқларнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Ҳуқуқ- ларнинг бўлинмаслигини тан олиш уларнинг маълум градация ва устунлигини истисно қилмайди. Масалан, инсоннинг яшаш ҳуқуқи доимо энг муҳим ва муқаддас ҳуқуқ сифатида биринчи ўринга қў- йилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |