Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси жиноят ва жиноят-ижроия ҳУҚУҚи кафедраси


-МАВЗУ. ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ МАХСУС ҚИСМИНИНГ ТУШУНЧАСИ, УНИНГ ТИЗИМИ ВА АҲАМИЯТИ



Download 278,5 Kb.
bet8/21
Sana25.02.2022
Hajmi278,5 Kb.
#274456
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
JH 21 mavzu

2 1-МАВЗУ. ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ МАХСУС ҚИСМИНИНГ ТУШУНЧАСИ, УНИНГ ТИЗИМИ ВА АҲАМИЯТИ


Семинар режаси:
1. «Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми»нинг тушунчаси, моҳияти ва вазифалари.
2. «Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми» тизимининг тузилиш принциплари ва унинг ривожланиш йўналишлари.


1-cавол. Жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг тушунчаси, моҳияти ва вазифалари
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми тушунчаси. Юридик адабиётларда жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг тушунчасига турлича таърифлар берилган. Жумладан, таниқли олим М.Х. Рустамбаев «Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми ўзида Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигида тизимлаштирилган нормаларни ифодалаб, унда содир этиладиган аниқ ижтимоий хавфли қилмишларнинг турлари ва жазо миқдорини белгилаб беради»1 деб таъриф беради.
Россиялик олим И.А. Клепицкийнинг фикрича эса «Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми – бу қонун билан ўрнатилган аниқ жиноятларни содир этишда жиноятлар таркиби белгиларини аниқловчи, жазонинг муддатини, турини белгиловчи, тизимлаштирилган нормалар йиғиндиси»2дан иборат.
Юқоридаги таърифлардан кўриниб турибдики, Жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг тушунчаси кенг қамровлидир ва унга қуйидагича таъриф бериш мумкин, яъни:
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми – бу қандай ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят эканлигини қонуний аниқлаб берувчи, уларни содир этган шахсларга қўлланилиши мумкин бўлган жазо тури ва миқдорини белгиловчи, рағбатлантирувчи ва атамаларнинг ҳуқуқий маъноларини шарҳловчи нормалар тизимининг йиғиндисидир.
«Тушунчалар таҳлили». Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми ва Умумий қисми ўртасидаги боғлиқлик шундан иборатки, Умумий қисм нормалари Махсус қисми нормалари учун база бўлиб хизмат қилади. Умумий қисм нормалари фақат Махсус қисм нормалари орқали амалга оширилади. Махсус қисм нормаларини ҳам қўллаш жараёнида ҳам фақат Умумий қисм номаларини қоидаларини ҳисобга олиб амалга оширилади. Масалан, Жиноят кодексининг 169-моддасини содир этган шахсни жиноий жавобгарлик ёшини аниқлаш учун Жиноят кодексининг 17-моддаси 3-қисмига мурожаат қилиши керак.
Шундай қилиб, жиноят ҳуқуқи Умумий қисмида жавобгарликнинг принциплари, асослари ва чегаралари, жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан қўлланиладиган жазо турлари ва жазо белгилаш тартиби белгиланган. Ундан фарқли равишда, жиноят ҳуқуқининг Махсус қисмида ижтимоий хавфли, ҳуқуққа хилоф қилмишларнинг тугалланган рўйхати берилган бўлиб, унинг ҳар бирининг белгилари кўрсатилган ва суд томонидан айбдор шахсга нисбатан қўлланиладиган муайян жиноий жазо чораси назарда тутилган.
Бундан кўриниб турибдики, жиноят ҳуқуқи Махсус қисми нормаларининг амалда қўлланиши самарадорлиги жиноятчиликнинг даражаси ва шароити билан бевосита боғлиқдир.
Жиноят ҳуқуқи Умумий ва Махсус қисм нормаларисиз жиноятчиликка қарши курашни амалга ошириб бўлмайди, чунки уларсиз ижтимоий хавфли қилмишни конкретлаштириш ва содир этилган жиноят таркибини белгилаш имкони йўққа чиқар эди. Махсус қисмда ҳар бир жиноятнинг тури ва белгилари, шунингдек, содир этилган қилмиш учун жазо чоралари аниқ кўрсатилган.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми ва Умумий қисмларининг умумий бирлиги шундан иборатки, ҳар иккала қисмлар ҳам умумий, яъни қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби принципларига амал қилади.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми назарда тутилган рағбатлантирувчи нормалар (155-м. 4-қ.) ҳамда Умумий қисмда белгиланган (жиноятдан ихтиёрий қайтиш ЖК 26-м.), (55-м. 2-қ. «а» банди) умумий қоидаларнинг вазифаларини жиноятчиликни олидини олиш ва огоҳлантиришдан иборат. Юқоридагилардан келиб чиқиб Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми ва Жиноят ҳуқуқи Умумий қисм нормаларининг вазифалари ягона мақасадга йўналтирилганлигини ўзида акс эттириди.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисм нормларини қўллашда ҳуқуқнинг асосий манбаи ҳисобланмиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясига амал қилиш лозим.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисм нормларини тўғри қўллашда Ўзбекистон Республикаси судлари учун мажбурий бўлган Махсус қисмнинг тегишли нормалари шарҳланган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари суд амалиётини умумлаштиради, жиноятларни квалификация қилишда судлар томонидан йўл қўйилган хатоларни аниқлайди ва амалда турлича изоҳланиб келинаётган қонуннинг моҳияти ва амалда татбиқ этилиши юзасидан тушунтиришлар беради. Олий суд Пленуми томонидан қонун ҳужжатларини қўллаш юзасидан берилган тушунтиришлар қонунни легал шарҳлаш ҳисобланади.
Жиноят ҳуқуқининг Махсус қисми суд тергов органлари, жиноятнинг статистик кўрсатикичларини аниқлаш ва Ўзбекистон Республикасида ва алоҳида вилоятларда содир бўлаётган барча статистикасини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонуни Конституция ва халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган Республика Жиноят кодексидан иборатдир. Шу сабабдан жиноят ҳуқуқи Махсус қисми Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси тизимига тўла мос келади. Махсус қисм нормалари илмий асосланган тизимга биноан жойлаштирилган. Бу тизим нормаларининг ўзини тўғри тушунишга, уларнинг ўрганилишини енгиллаштириш ва уларни амалда қўллашда вужудга келадиган чалкашликларни бартараф этишга хизмат қилади.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг моҳияти қуйидагилар:
1) қандай қилмишлар жиноят эканлигини аниқлайди ва уларнинг қатъий рўйхатини белгилаб беради;
2) ҳар бир жиноят турининг қонунчилик нуқтаи назаридан тузулиш ҳусусиятини ташкил қилиб, жиноий жавобгарликка тортишга нималар асос бўлишини аниқлаб беради;
3) жиноятларни таснифлашни белгилаб беради;
4) Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг Умумий қисмда белгиланган жазо чегараларини аниқлаштириб беради.
5) Ўзбекистон Республикасининг жиноятчиликка қарши кураш соҳасида олиб борилаётган сиёсатини қўллаб-қувватлайди.

Download 278,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish