Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси жиноят ва жиноят-ижроия ҳУҚУҚи кафедраси


-МАВЗУ. ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ МАХСУС ҚИСМИНИНГ ТУШУНЧАСИ, УНИНГ ТИЗИМИ ВА АҲАМИЯТИ



Download 278,5 Kb.
bet2/21
Sana25.02.2022
Hajmi278,5 Kb.
#274456
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
JH 21 mavzu

21-МАВЗУ. ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ МАХСУС ҚИСМИНИНГ ТУШУНЧАСИ, УНИНГ ТИЗИМИ ВА АҲАМИЯТИ


Маъруза режаси:
1. «Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми»нинг тушунчаси, прeдмeти, методи ва аҳамияти.
2. «Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми»нинг тизими ва унинг тузилиш принциплари.


Таянч сўз ва иборалар
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми – бу Жиноят қонуни нормалари билан белгиланган қандай ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят эканлигини аниқлаб берувчи ва бу ижтимоий хавфли қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан жазо турини ва миқдорини белгилаб берувчи ҳуқуқий нормаларнинг йиғиндисидир.
Жиноят қонуни Махсус қисм функциялари деганда, қонунчиликнинг мазкур соҳасининг ижтимоий вазифаси, роли тушунилади.
«Метод» тушунчаси реал ҳақиқатни билиш ва у ҳақида объектив билимларни олиш учун йўл, усул ва воситаларни қамраб олади
Жиноят ҳуқуқи методикаси жиноят-ҳуқуқий тушунча ва ҳодисаларни ўрганишда қўлланиладиган усул ва воситалар йиғиндисини, тизимини ифодалайди.
Методларга қуйидагилар киради: юридик метод; статистик метод; социологик метод; тизимли метод; қиёсий-ҳуқуқий метод; тарихий метод ва бошқалар.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг тизими – бу Жиноят кодексида жиноятларни алоҳида нормаларга жойлаштирилган тартибидир.
Махсус қисмнинг институтлари – бу бир бирига яқин бўлган ижтимоий муносабатлар гуруҳини комплекс тарзда ҳимоя қилишга йўналтилган Махсус қисм нормаларининг тизимидир.


1-cавол. «Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми»нинг тушунчаси,
прeдмeти, методи ва аҳамияти
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар суд-ҳуқуқ тизимининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида: «Биз «Адолат – қонун устиворлигида» деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайттиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз»1, деб таъкидлаганлар.
Маълумки, давлатнинг жиноятчиликка қарши кураш сиёсатини амалга оширишда жиноят қонуни муҳим аҳамият касб этади, чунки жиноятчиликка қарши курашнинг ҳуқуқий асосларидан бири бўлиб жиноят қонунчилиги ҳисобланади. Айнан жиноят қонунлари асосида давлат жиноят деб ҳисоблашни лозим топган қилмишларга жиноят тусини беради, унга тегишли жазо тури, миқдори ва муддатларини белгилайди. Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашда шахс содир этган ижтимоий хавфли қилмиши учун жиноят қонунида назарда тутилган жиноий жавобгарликка тортилади ва унга нисбатан жазо тайинланади.
Қонунчилик доирасида жиноятчиликка қарши курашишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида мустаҳкамланган қуйидаги қоида муҳим аҳамиятга эгадир: «Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади».
Ўзбекистонда жиноий жавобгарлик фақатгина жиноят қонунчилиги нормаларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. Бошқа ҳеч бир қонун асосида жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасида жиноят қонунчилиги икки қисмга: Умумий ва Махсус қисмларга бўлинади. Жиноят ҳуқуқини икки қисмга ажратиш амалдаги Жиноят кодекси тизимига асосланган бўлиб, унинг мақсади ҳуқуқий нормаларни амалда тўғри қўллаш ва мазмун-моҳиятини ўзлаштиришда ягоналик ҳамда тизимли тарзда ўргатишдан иборат.
Жиноят қонунининг Умумий қисми қуйидагиларни ўз ичига олади: қонуннинг принцип ва вазифаларини, жиноят тушунчаси, айб, ақли норасолик, тамом бўлмаган жиноятлар, иштирокчилик, бир қанча жиноят содир этиш ва жиноят ҳуқуқининг шу каби бошқа тушунчаларини белгиловчи дефинитив нормаларни, жиноий жавобгарликнинг, жавобгарлик ва жазодан озод қилишнинг шарт ва асосларини ўрнатувчи нормаларни, жиноий-ҳуқуқий чоралари, шунингдек ҳуқуқнинг бу соҳасини тартибга солувчи бошқа нормаларини – жиноят қонунининг ҳудуд ва вақт бўйича амал қилиши, қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар, судланганлик ва бошқалар. Жиноят қонунчилиги Умумий қисми нормалари ва институтларининг ўзига хос хусусияти бўлиб, уларнинг кенг доирада, яъни жиноий-ҳуқуқий тартибга солишнинг ва муҳофаза қилишнинг бутун соҳасида амал қилиши ҳисобланади. Узвий алоқадорликда бўлган Махсус қисмнинг ҳар бир нормаси ва институтига қараганда Умумий қисм нормаларига нисбатан муҳимроқ аҳамият берилади 1.

Download 278,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish