Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси жиноят ва жиноят-ижроия ҳУҚУҚи кафедраси


Уларнинг бу борадаги аҳамияти қуйидагилардан иборат



Download 278,5 Kb.
bet5/21
Sana25.02.2022
Hajmi278,5 Kb.
#274456
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
JH 21 mavzu

Уларнинг бу борадаги аҳамияти қуйидагилардан иборат:
− муҳим ижтимоий муносабатларни жиноий тажовузлардан қўриқлайди;
− аниқ жиноят таркибларни ва уларни содир этганлик учун жазо тури ва миқдорини белгилаб беради;
− давлат томонидан олиб борилаётган жиноий-ҳуқуқий сиёсатни амалга оширилишини таъминлайди;
− санкциялардаги жазоларни турлича белгилаб, жиноий жазоларнинг дифференциациясини таъминлайди;
− жиноятларни квалификация қилишнинг ҳуқуқий асосларини ўзида акс эттиради;
– Ўзбекистон Республикасининг жиноятчиликка қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни жадаллаштиради;
− жиноятларнинг олдини олади ва бу орқали судланган фуқароларни жиноят содир этишдан тийиб туради;
− жиноят қонунининг мавжудлиги ва унинг бевосита аниқ нормаларини қўллаш орқали фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларга риоя қилиш руҳида тарбиялайди.


2-савол. «Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми»нинг тизими ва унинг тузилиш принциплари.
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонуни Конституция ва халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган республика Жиноят кодексидан ташкил топган.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси тизимига тўла мос келади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисм нормалари илмий асосланган ҳолда тизимли жойлаштирилган. Бу тизим бевосита нормаларни тўғри тушунишга, уларнинг ўрганилишини енгиллаштириш ва уларни амалда қўллашда вужудга келадиган чалкашликларни бартараф этишга хизмат қилади.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг тизими – бу Жиноят кодексида белгиланган нормаларнинг алоҳида бўлим, боб ва моддаларга жойлаштирилган тартибидир. Жиноят кодексининг ҳар қайси бўлими ва ҳар қайси боблари Махсус қисмнинг мустақил институтларини ташкил қилади (масалан, шахсга қарши жиноятлар, тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар ва ҳ.к.).
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми алоҳида бўлим ва боблар доирасида жиноят таркибларининг илмий асосланган ҳолда муайян тартиб билан таснифланишини ифода этади.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми тизимининг дастлабки тузилиш элементи аниқ жиноят таркиби белгиларидан иборат бўлган жиноий-ҳуқуқий нормалардан иборат бўлади ва қоидага кўра, улар Жиноят кодекси Махсус қисмининг муайян моддаларида ифодаланади. Моддаларда ифодаланган Махсус қисмнинг барча нормалари қонун чиқарувчи томонидан мувофиқ келувчи боблар ва муайян бўлимларда бирлаштирилган.
Жиноят кодекси Махсус қисми тизими бир қатор илмий асосланган талабларга бўйсунган ҳолда тузилган.

Download 278,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish