Жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг асосий вазифаси қонун нормаларини юридик таҳлил қилиш орқали ўрганиб, жиноятчиликка қарши курашда уллардан янада самаралироқ фойдалнишдан иборатдир. Ушбу қисм нормаларисиз жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини амалга ошириб бўлмайди, чунки уларсиз ижтимоий хавфли қилмишни конкретлаштириш ва содир этилган жиноятлар таркибини белгилаш имкони йўққа чиқаради. Махсус қисмда ҳар бир жиноятнинг тури ва белгилари ва шунингдек содир этилган қилмиш учун жазо чоралари аниқ кўрсатиб берилган.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг асосий вазифалари: шахснинг, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат мафаатларини, мулкни, табииий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан қўриқлаш, шунингдек, жиноятларни олдини олиш, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2-моддаси).
Ушбу вазифаларни, яъни жиноятларни олдини олиш ва уларни тўхтатишни таъминлашдаги биринчи даражада рол Жиноят ҳуқуқи ва унинг Махсус қисмига тааллуқлилиги билан белгиланди.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисм фанининг муҳим вазифаларидан бири бу – жиноят қонунчилигининг бир маромдалигини таъминлашда янги жиноят кодекси концепияси асосларини ишлаб чиқишга, зарур бўлган ҳолларда амалдаги жиноят кодекси нормаларини бирини бекор қилиб янгиси қабул қилиш йўли билан тўлдирилиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига қаратилади. Ушбу вазифаларни юристлар, иқтисодчилар, социологлар, психолог ва бошқа мутахссислар иштирокида ва сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий, аҳлоқий ва жамиятдаги ҳаётнинг бошқа шароитларига таянган ҳолда йирик ҳажмдаги комплекс тадқиқодлар ўтказиш билан амалга оширилади.
Жиноят қонунчилигининг Махсус қисм нормалари ўзининг ижтимоий вазифасини амалга оширишда, қўриқловчи, тартибга солувчи ва тарбияловчи функцияларни бажаради.
Жиноят қонуни Махсус қисм функциялари деганда, қонунчиликнинг мазкур соҳасининг ижтимоий вазифаси, роли тушунилади. Муҳим ижтимоий муносабатларни жиноий тажовузлардан ўзига хос воситалар орқали муҳофаза қилиш учун жиноят қонунчилиги вужудга келади. Жиноят қонунчилигининг бундай ижтимоий зарурлиги унинг тегишли вазифаларини шартлайди: биринчидан, ижтимоий муносабатларни уларга зарар етказадиган жиноий тажовузлардан қўриқлаш ва уларнинг олдини олиш орқали ишончли қонуний ҳимоялаш (қўриқлаш функцияси); иккинчидан, кўрсатилган ижтимоий муносабатларни ҳимоя қила олинмаганда ва жиноят содир этилган ҳолларда, айбдор шахсларга жавобгарлик юклаш орқали жиноий-ҳуқуқий нормаларнинг бузилганлиги учун таъсир ўтказиш, шунингдек жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш, қилмишни жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда вужудга келадиган муносабатларни тартибга солиш (тартибга солувчи функцияси).
Do'stlaringiz bilan baham: |