Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси жиноят ва жиноят-ижроия ҳУҚУҚи кафедраси



Download 278,5 Kb.
bet11/21
Sana25.02.2022
Hajmi278,5 Kb.
#274456
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
JH 21 mavzu

2-савол. «Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми»нинг тизимининг тузилиш принциплари ва унинг ривожланиш йўналишлари
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг тизими – бу Жиноят кодексида жиноятларни алоҳида нормаларга жойлаштирилган тартибидир1.
Жиноят кодексининг ҳар қайси бўлими ва ҳар қайси боблари Махсус қисмнинг мустақил институтларини ташкил қилади (масалан: шахсга қарши жиноятлар институти, тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар ва б.).
Махсус қисмнинг институтлари – бу бир бирига яқин бўлган ижтимоий муносабатлар гуруҳини комплекс тарзда ҳимоя қилишга йўналтилган Махсус қисм нормаларининг тизимидир.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми тузилишини икки гуруҳга ажратиш мумкин.
1) алоҳида гуруҳдаги жиноятларнинг умумий тавсифини ташкил этади; бу гуруҳдаги тажовузларни турдош тушунчасини ҳамда гуруҳлаштиришни ва турларга бўлинишларини аниқлашни ўз ичига олади.
2) алоҳида турдаги жиноятларни (жиноят таркибини таҳлил қилиш) юридик тавсифини аниқлашни ташкил этади. Масалан, қасддан одам ўлдириш (ЖКнинг 97-м.), Босқинчилик (ЖКнинг 164-м.) ва б.
Шунинг учун мазкур жиноятни Жиноят кодекси Махсус қисми тизимидаги жойлашиш ўрнини аниқлаш керак бўлади. Бу эса қуйидаги саволларни ҳал қилиш масаласини тақазо этади.
а) мазкур норма Махсус қисмнинг қайси бўлимида, қайси бобида жойлашганлигини аниқлаш;
б) таҳлил қилинаётган жиноят жиноятларнинг қайси турига мансублиги аниқлаш.
Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг тизими.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми қуйидагича тизимлаштирилган:
Биринчи бўлим. Шаxсга қарши жиноятлар: I боб. Ҳаётга қарши жиноятлар; II боб. Соғлиққа қарши жиноятлар; III боб. Ҳаёт ёки соғлиқ учун xавфли жиноятлар; IV боб. Жинсий эркинликка қарши жиноятлар; V боб. Оилага, ёшларга ва аxлоққа қарши жиноятлар; VI боб. Шаxснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жи­ноятлар; VII боб. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятлар.
Иккинчи бўлим. Тинчлик ва xавфсизликка қарши жиноятлар: VIII боб. Тинчлик ва инсониятнинг xавфсизлигига қарши жиноят­лар; IX боб. Ўзбeкистон Рeспубликасига қарши жиноятлар.
Учинчи бўлим. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар: X боб. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш; XI боб. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар; XII боб. Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар; XIII боб. Xўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар.

Download 278,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish