ЎзБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
АКАДЕМИЯСИ
ЖИНОЯТ ВА ЖИНОЯТ-ИЖРОИЯ ҲУҚУҚИ КАФЕДРАСИ
Жиноят ҳуқуқи фанининг
«ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ МАХСУС ҚИСМИНИНГ ТУШУНЧАСИ, УНИНГ ТИЗИМИ ВА АҲАМИЯТИ»
21-мавзусини ўрганиш бўйича
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА
Таълим йўналиши:
|
|
Тергов фаолияти; Тезкор-қидирув фаолияти; Ҳуқубузарликлар профилактикаси фаолияти; Эксперт-криминалистик фаолият; Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти; Хизмат фаолиятини психологик таъминлаш.
|
Тошкент – 2018
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил
1 февралдаги 29-сонли буйруғи билан (буйруқнинг иловаси) тасдиқланган «Жиноят ҳуқуқи» фани дастури асосида тайёрланган.
Фан дастури Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси жиноят ва жиноят-ижроия ҳуқуқи кафедраси йиғилишининг 2017 йил «20» ноябрдаги
23-сонли баёни билан тасдиқланган.
Тузувчи:
|
|
|
У.Т. Тошканбоев
|
-
|
Жиноят ва жиноят-ижроия ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси.
|
Тақризчи:
|
|
|
|
|
|
Р. Кабулов
|
-
|
Жиноят ва жиноят-ижроия ҳуқуқи кафедраси профессори, юридик фанлар доктори, профессор.
|
М У Н Д А Р И Ж А
№
|
Услубий ҳужжат номи
|
Бетлари
|
1
|
Методик тавсиялар
|
4
|
2
|
Маъруза машғулоти
|
5-16
|
3
|
Семинар машғулоти
|
17-24
|
4
|
Мустақил таълим
|
25
|
5
|
Курсантлар били мини баҳолаш мезонлари
|
26
|
6
|
Фан дастури
|
27
|
7
|
Ишчи ўқув дастури
|
27
|
8
|
Ёзма иш саволлари
|
28
|
9
|
Тест саволлари
|
29-33
|
10
|
Адабиётлар рўйхати
|
34-35
|
М ашғулотларини ташкил этиш бўйича
МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР
Маъруза – ўқув машғулотларининг муҳим турлари сифатида фаннинг методологиясини очиб беради, шунингдек, ўрганилаётган фан бўйича илмий билимлар беради, дунёқарашни шакллантиради, ўрганилаётган мавзунинг энг муҳим масалаларини кeнг таҳлил қилади, курсантларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиради, ўқув материални мустақил ўрганишнинг асосий йўналишлари ва методикасини кўрсатиб беради. Шу билан бирга, маъруза машғулотларида кўриб чиқиладиган саволларнинг асосий илмий-назарий қоидалари ва уларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятидаги амалий аҳамиятини очиб берилади ва мазкур фан бўйича мавзулар режасида назарда тутилган тегишли мавзуларни ўрганиш бўйича тавсиялар берилади.
Семинар машғулотлари – ўқув фанининг асосий, энг мураккаб мавзулари ёки бўлимлари бўйича ўтказилади ва курсантлар томонидан маърузаларда ҳамда мустақил иш жараёнида олинган билимларни текшириш, чуқурлаштириш, мустаҳкамлашни, материални мустақил равишда ўзлаштиришга кўмаклашишни, шунингдек, курсантларга материални оғзаки баён қилиш, баҳс олиб бориш кўникмаларини беришни мақсад қилиб қўяди.
Семинар машғулотлари давомида курсантлар фаннинг асосий қоидалари ҳақидаги назарий билимларга эга бўлишлари керак, амалдаги жиноят қонунини тўғри қўллашни билишлари, аниқ бир тергов ҳолатларига нисбатан жиноят ҳуқуқи нормаларини ҳуқуқий жиҳатдан саводли талқин қилиш кўникмаларига эга бўлишлари керак.
Курсантлар семинар машғулотига тайёрланганда фанни ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган ишчи ўқув дастуридаги режада кўрсатилган саволларни ўрганиб олишлари ва мавзуга оид илмий адабиётлар, қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилган ҳолда уларга ёзма равишда жавоб ёзишлари лозим.
Амалий машғулотлар давомида курсантлар фанни ўрганиш бўйича ишчи ўқув дастурида кўрсатилган суд-тергов амалиётида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатларни ечишлари шарт. Муаммоли ҳолатларни ечишда жиноят қонуни Умумий ва Махсус қисмларининг тeгишли нормаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларини қўллаб маъруза, семинар ва мустақил иш машғулотларида олинган билимларга таяниб, жавобларини асослаб, ёзма равишда бажаришлари зарур. Шу билан бирга, муаммоли ҳолатларни ечишда, курсантлардан ҳар бир муайян машғулотлар рeжасида тавсия қилинган топшириқ саволларига жавоб бeришлари ҳам талаб этилади.
Мустақил таълим муайян мавзуни ва фанни бутунлай ўрганиш жараёни вақтида амалга оширилади. Мавзу бўйича тавсия этилган адабиётларни ўрганиб чиқиш орқали ишни маъруза машғулотига тайёргарлик кўриш билан бошлаш зарур, чунки мавзунинг мазмунини ташкил этувчи саволлар тўғрисида умумий тасаввурларга эга бўладилар, сўнг эса мустақил иш пайтида ишчи ўқув дастурида кўрсатилган маъруза саволларини ўрганиб, уларнинг мазмунини чуқурроқ тушуниб оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |