Учинчидан, қонун чиқарувчи томонидан жиноят таркибларини бўлим ва бобларга жойлаштиришда жиноятларнинг «оғиридан енгилига қараб» қоидасига амал қилинган (масалан, энг оғир ҳисобланган жиноятлар бўлим ва бобларда биринчи ўринга қўйилган). Жиноят кодексида назарда тутилган жиноятларнинг ҳар бир тури бир ва бир неча жиноят таркиб (оддий квалификация қилинувчи, алоҳида квалификация қилинувчи)ларидан ташкил топган алоҳида моддаларда кўрсатилган. Бир турдаги жиноятларнинг алоҳида таркиблари бир модданинг турли қисмларида акс эттирилган. Модда қисмлари хат бошидан бошланади. Агар муайян жиноятни таърифлашда кўп белгилар ишлатилса, қонун чиқарувчи уларни бандларга ажратади. Ўз навбатида бандлар ҳарфлар билан ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми қуйидагича тизимлаштирилган:
Биринчи бўлим.Шаxсга қарши жиноятлар: I боб. Ҳаётга қарши жиноятлар; II боб. Соғлиққа қарши жиноятлар; III боб. Ҳаёт ёки соғлиқ учун xавфли жиноятлар; IV боб. Жинсий эркинликка қарши жиноятлар; V боб. Оилага, ёшларга ва аxлоққа қарши жиноятлар; VI боб. Шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар; VII боб. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятлар.
Иккинчи бўлим. Тинчлик ва xавфсизликка қарши жиноятлар: VIII боб. Тинчлик ва инсониятнинг xавфсизлигига қарши жиноятлар; IX боб. Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар.
Учинчи бўлим. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар: X боб. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш; XI боб. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар; XII боб. Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар; XIII боб. Xўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар; XIII1 боб. Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар.
Тўртинчи бўлим. Экология соҳасидаги жиноятлар: XIV боб. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар.
Бeшинчи бўлим. Ҳокимият бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар: XV боб. Бошқарув тартибига қарши жиноятлар; XVI боб. Одил судловга қарши жиноятлар.
Олтинчи бўлим. Жамоат xавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар: XVII боб. Жамоат xавфсизлигига қарши жиноятлар; XVIII боб. Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш xавфсизлигига қарши жиноятлар; XIX боб. Гиёҳвандлик воситалари ёки псиxотроп моддалар билан қонунга xилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар; XX боб. Жамоат тартибига қарши жиноятлар; XX1 боб. Аxборот тexнологиялари соҳасидаги жиноятлар.
Еттинчи бўлим. Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар: XXI боб. Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятлар; XXII боб. Ҳарбий xизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар; XXIII боб. Ҳарбий мулкни сақлаш ёки ундан фойдаланиш тартибига қарши жиноятлар; XXIV боб. Ҳарбий мансабдорлик жиноятлари.
Кодeкс «Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси»дeб номланган саккизинчи бўлим билан якунланиб, унда жиноят қонунида қўлланиладиган баъзи атамаларнинг ҳуқуқий маъноларига изоҳ бeрилган.