Баённомани тузиш пайтида қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:
1) тавсиф кўздан кечиришга ўхшаб умумийдан хусусийига қараб йўналтирилган бўлиши, бирор-бир алоҳида предметдаги тавсифи муайян аниқ жойга боғланиб, кайд этилиши лозим;
2) тушуниб бўлмайдиган жумлалар, айрим махсус терминлар (агар улар таърифланмаган бўлса) баённомада акс эттирилиши ман этиладп, барча ўлчаш кўрсаткичлари ўлчаш стандартдари асосида олиб борилади;
3) баённоманинг матнини схематик режалар ва фотосуратлар билан бирлаштириш лозим, яьни режа ва фотосуратларнинг рақамлари баённомада қайд этилиши керак;
4) салбий ҳолатларни тавсиф этганда улар асосида хулосаларни баённомада кайд килиш ҳолатга бахо бериш ман эталадм;
5) кўрик қатнашчиларининг аниқланган фактларга нисбатан фикр ва мулоҳазалари қайд этилиши мумкин эмас ва бу борада қуйидаги фикр ва мулоҳазалар истисно бўлиши мумкин: агарда бу фикр ва мулоҳазалар топилган объектларнинг келиб чиқиши тўғрисида бўлса (масалан, жабрланувчи ходиса жойида топилган нарса унга мансуб эмаслигини кўрсатади).
Ҳодиса жойининг чизмаси (схемаси) - бу жойнинг график расми. Унга фаразли белгилар қўйилган ва у масштабли ёки масштабсиз бўлиши мумкин, аммо предметлар орасидаги масофалар зарурий равишда кўрсатилади. Чизма ҳодиса содир бўлган барча жойни (хонадонни) ўз ичида акс эттириши лозим. Унинг мазмуни-даги мавжуд барча белгилар тушунарли булиши керак, чизмада терговга муҳим бўлган деталлар кўрсатилади, Бундан тадщари, масштаб, асосий объектларнинг катталиги, ҳар бир белги тушунтириш изохига эга бўлиши кераклиги, чизмани тузиш санаси, терговчи ва холисларнинг имзолари қайд зтилади.
Ҳодиса содир бўлган жойнинг умуммй ва хусусий чизмалари мавжуд. Умумий чизмада ҳодиса содир бўлган жойдан ташқари унга туташ бўлган объектлар ҳам кўрсатилади (масалан, хонадонинг умумий чизмаси ва тегишли кўздан кечирилган хонанинг чизмаси кўрсатилади). Хусусий чизма ҳодиса содир бўлган жойнинг ҳолатини таърифлаб беради ва тегишли деталларга (масалан, ўғирлик бўлган хонанинг деталларига) эътиборни қаратади.
Хонанннг хусусий чизмаси бир юзаликда ёки эпор шаклида чизилиши мумкин. Юзаликда суратда вертикал юзаликдан кўринадиган ва ҳодиса жойида бўлган барча объектлар туширилади (тепадан кўриш).
Агар деворларда ва шипда қон излари аникданган булса, у ҳолда эпюрсимон чизма чизилади ва эпюрга кирувчи бошка юзаликлар хонанинг пол юзаси билан бир юзаликда чизилади.
Ҳодиса содир бўлган жойини кўздан кечириш баённомасига ҳодиса содир бўлган жойнннг фотосуратлари илова қилиниши лозим. Улар тегишли фотожадвалга туширилиб, вуйидаги кетма-кетликда кўрсатилади: авваламбор ориентирлаш фотосурати, кейин умумий ҳодиса содир бўлган жойнннг кўриниши, ундан сўнг узвий фотосурат ва деталли фотосуратлар кукилади. Ҳар бир фотосуратга тушунтириш матни ёзилиши керак. Фотожадвални терговчи ва холисларнинг имзолари билан тасдикдаш ҳамда фотожадвалда суратга олган мутахассис имзо кукиши лозим.
Ҳодиса содир булган жойни кўздан кечириш пайтида аниқланган излар ва бошқа далилий ашёлар агар улар тегишли криминалистик рўйхат қўл, оёк излари, тўсиқни синдириш қуроллари ва ҳоказолар)нинг объектлари бўлса, криминалистик рўйхатлар буйича текширилади. Агар бу излар ва далилий ашёлар рўйхатга олинган бўлмаса, улар зарурий равишда рўйхатга олиниши керак.
Агар тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса содир бўлган жойга етиб келган вақтда ҳодиса содир бўлган жой ўзгариб қолган бўлса (масалан, мурда бир жойдан иккинчи жойга судралган булса, сочиб ташланган нарсалар бир жойга тахланган бўлса), бундай ҳолларда тергов-тезкор гуруҳи келиш пайтида қандай ҳолат бўлса, ҳодиса содир бўлган жой шундай ҳолатда кўздан кечирилади. Реконструкция (тиклаш) дастлабки ва такрорий кўздан кечириш вазиятларида ўт-қазилиши Реконструкция асосида предметларнинг ҳолати дастлабки ҳолатга келтирилади, ҳодисанинг излари тикланади.
Реконструкция тайёргарлик, амалга ошириш, натижаларни қайд қилиш, тикланган ҳолатда кўздан кечириш ҳаракатини ўтказиш ва унинг натижаларини қайд килишни ўз ичига олади.
Реконструкцияга тайёргарлик кўриш учун ҳодиса содир бўлган жойда қандай ўзгаришлар рўй берганлиги тўғрисида барча ахборотларни ўрганиш керак. Жабрланувчилар, ҳодисани ўз кўзи билан кўрган ёки жиноятни биринчи аниқлаган шахслар, гумон қилинувчилар, холисларнинг кўрсатувлари ёки тушунтаришларини жамлаш лозим. Дастлабки кўздан кечириш натижалари (баённома ва унга илова қилинган барча ҳужжатлар), тезкор-қидирув маълумотлари ўрганилиши керак. Шундан сўнг реконструкциянинг мазмуни ва усулларини белгилаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |