ХУЛОСА...................................................................................................................
ФОЙДАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ..................................................
Кириш
Мавзунинг долбзарблиги қуйидагилар билан асосланади:
Республикамизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тергов, суд тизими томонидан етарли даражада муҳофаза қилиш;
Жиноят процессида жабрланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўла таъминлаш;
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатини олиб боришда барча жиноий-ҳуқуқий, жиноий-процессуал ҳамда криминалистик тактик тавсия ва воситаларни қўллаш;
Дастлабки тергов давомида ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ҳамда натижаларини расмийлаштиришда юзага келадиган муаммо ва камчиликларни ўрганиб чиқиш ҳамда бу муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Жиноятларни тез ва қисқа муддат ичида очилиши учун ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракати аҳамиятини янада ошириш.
Ўзбекистон Республикаси истиқлолига эришганидан сўнг мамлакатимизда бир қанча муҳим ўзгаришлар бўлмокда. Айниқса, мамлакатимиз истиқлолининг дастлабки кунлариданоқ демократик давлат барпо этиш йўлида жуда кўп ишлар амалга оширилмоқда “бизнинг халқимиз учун мутлақо номақбул бўлган, мафкуралашган эски тизимдан воз кечиб, ўзимизга мос босқичма-босқич тадрижий ўзгариш, янгиланиш ва тараққиёт йўлидан бориш, очиқ, эркин демократик жамият қуриш-биз учун фаровон келажакка қаратилган ягона тўғри йўл эди ва шундай бўлиб қолажак”.
Республикада демократик-ҳуқуқий жамият асослари фаол равишда вужудга келмоқда. Аввалги яккаҳокимлик тизимининг иллатлари қатъий тугатилмокда. Кўппартиявийлик, ғоялар ва фикрларнинг хилма-хиллигига тоқат қилиш реал вокеликка айланмокда. Ягона мафкуранинг яккаҳокимлигига бархам берилди. Умумбашарий қадриятларнинг устуворлиги, чинакам демократия, инсон эркинликлари ва ҳуқуқларининг бутун дунё тан олган мааром ва қоидалари тобора кўпроқ қарор топмокда.
Шу билан бирга жамиятда содир булаётган жиноятчиликнинг авж олиши давлатнинг конституциявий асосларини емиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига жиддий тарзда бузилишига олиб келади. «Қонунлар ва фармонларнинг қабул қилишдан мақсад уларни четлаб утишдир» деган мутлақо ярамас қоида жамиятнинг энг оддий ҳуқуқий тартибот ва жамоат тартибини сақлаб туриш қобилиятидан маҳрум бўлишига олиб боради.
Борган сари уюшиб ва профессионал тус олиб бораётган ҳозирги жиноятчиликнинг жипслашиши, жиноий гуруҳлар томонидан истьемол бозорларини буткул эгаллаб олиши, қонунсиз равишда қўлга киритилган капиталларни хўжалик ва тижорат тузилмалари орқали қонунийлаштириб олиши яққол кўзга ташланаётганлиги ҳам жуда хавфлидир.
Республикамизда истиқомат қилувчи фуқароларнинг тинч-тотув яшаши ва уларнинг мулкларининг хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органларининг ўрнини алохида таъкидлаб ўтиш даркор. Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг 53-моддасида кўрсатилган «барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баробар муҳофаза этилишини кафолатлайди» деган қоидага асосан амалдаги жиноят конунчилиги айни замонда давлатимиз бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ҳамма мулк шаклларининг давлат, жамоат, шахсий, хусусий, қўшма ва бошқа шаклдаги мулклар билан бир хил тарзда қатъий даражада жиноий тажовузлар ва энг аввало талон-тарож ва бошқа таъмагирлик билан содир қилинадиган жиноятлардан муҳофаза этиш кўзда тутилган. Шу ўринда давлатимиз қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлатнинг муҳим белгиларидан бири бўлган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор беришда мустақил Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти Ш.М.Мирзиёевнинг таькидлашича асосий масала – қонунларниг мазмун моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлашдан иборатдир.
Ўзбекистан Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг Олий Мажлис тўққизинчи сессиясидаги «Ўзбекистонда демократик узгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йуналишлари» мавзусидаги маърузасида: «Суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ» қилиш бўйича бошланган ишларни изчил давом эттириш керак. Бу соҳада энг муҳим вазифа суд-ҳуқуқ идораларининг мустақиллиги ва таъсирчан фаолиятини сўзда эмас, амалда таъминлаш зарур. Судлар том маънода мустақил бўлган ҳолдагина қонунларни қатъий ижроси, уларнинг ҳақиқий устуворлигини таъминлайди. Қаерда суд мустақил бўлмас экан шу ерда қонун талаблари ва адолат бузилиши муқаррар. Булардан ташқари Олий Мажлисининг VI сессиясида «Қонунчиликка амал қилиниши устидан назорат ўрнатиш керак бўлган тизимни ўзида турли суистьемоллик ҳолатлари, порахўрлик каби иллатларнинг мавжудлиги мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолдир» деб таъкидлаган». Мазкур талаб Ички ишлар органлари тергов аппаратларига хам мансубдир, негаки қонунчилик тартибини бу ерда ҳам сўзсиз ижро этиш, уни сақлаш ва мустаҳкамлаш керак. Бу борада жиноят ишини қўзғатиш масалалари бўйича тергов бўлинмалари устидан бошқарувни амалга ошириш масалалари катта аҳамиятни касб этади.1
Ўзбекистон буюк ислоҳотлар йўлидан дадил бормокда, унинг мақсади ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини шакллантиришдир. Ўзбекистан Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек: «... жамият ҳуқуқий, асл фуқаровий бўлади, қачонки унда фуқароларнинг эркинликлари ва ҳуқуқлари муҳофаза қилинса, ҳар бир одам ишонган бўлиши керакки, уларнинг ҳуқуқларини қонунсизликдан, бюрократлардан ҳимоя қиладиган органлар мавжуддир».2
Маълумки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари зиммасига юклатилган асосий вазифалардан бири булган жиноятчиликка қарши кураш фаолиятида, жиноят ишлари бўйича ҳақиқатни аниқлашда ҳодиса жойини кўздан кечириш марказий ўрин тутади. Таъкидлаш ўринлики, жиноятларнинг «иссиқ изи»дан очилиши ва самарали тергов қилиниши айнан ушбу тергов ҳаракатининг қандай даражада утказилишига бевосита боғлиқдир. Албатта, ушбу тергов ҳаракатининг самарали ўтказилиши ва қўйилган вазифаларнинг муваффакқиятли ҳал этилиши нафақат бевосита ҳодиса жойининг ўзида ишлаш, балки тезкор-тергов гуруҳининг ҳодиса содир бўлган жойга ўз вактида етиб келишига, ушбу тергов ҳаракатини юқори малака даражасида ўтказиш учун замонавий зарурий техник-криминалистик восита ва услублар билан таъминланганлигига, шунингдек, жиноят излари ва ашёвий далилларни ҳодиса жойида тўла ҳажмда қайд этиш ва олишга боғлик.
Бу борада - юртимизнинг тинчлиги ва осойишталигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдек олий мақсад йўлида, тезкор-тергов гуруҳлар таркибида фаолият кўрсатаётган ходимларга ҳодиса жойида жиноят излари ва ашёвий далилларни тўла ҳажмда қайд этиш ва олиш, улар бўйича жиноятчининг шахси ва жиноят ҳодисаси юзасидан олинадиган дастлабки маълумотларни тўплашга оид билим ва кўникмаларни ҳосил килишлари катта аҳамият касб этади. Ҳодиса жойини кўздан кечиришда бажарилиши зарур бўлган вазифаларни батафсил билишлари керак. Жумладан, ҳодиса жойини қайд этиш (баённома тузиш, схемалар чизиш, фотосуратга олиш) тартиблари ва қоидалари, ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида қўлланиладиган илмий-техник воситалар, ҳодиса жойида кўп учрайдиган излар билан ишлаш тартиблари (топиш, олиш, қадоқлаш қоидалари), жиноят ҳодисаси ва жиноятчи тўғрисида маълумотлар тўплаш мақсадида изларни дастлабки тадқиқотдан ўтказиш каби масалалардир. Ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомасида изларни таърифлапшинг намуналари келтирилиб, айрим жиноятлар содир бўлган жойларни кўздан кечирипшинг ўзига хос хусусиятлари очиб беришлари ва бунда асосий эътибор ҳодиса содир бўлган жойларда изларни қидириб топишга, улар бўйича экспертизалар тайинлашга ва экспертлар олдига ҳал этиш учун саволларни кўйишлари лозим.3
Do'stlaringiz bilan baham: |