8-Мавзу. Экология соҳасидаги жиноятчиликнинг криминологик тавсифи ва олдини олиш
Маърузанинг асосий мақсади:
Маърузада “Криминология” модулининг 8-мавзусини ёритишга мўлжалланган режадаги экология соҳасидаги жиноятчилик тушунчаси, унинг турлари, ҳолати ва тузилиши. Экология соҳасидаги жиноятчиликда жиноятчи шахсининг криминологик тавсифи. Экология соҳасидаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари. Экология соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш чоралари ва субъектлар фаолияти ҳақида тегишли билимларни шакллантиришдан иборат. Маъруза жараёнида мавзуга доир муаммоли масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилади, амалиёт таҳлил қилинади, муаммоли масалалар бўйича тарқатма материаллардан фойдаланилади.
Маъруза натижасида талаба:
v маъруза юзасидан тегишли тушунча, билим, кўникма ва тажрибага эга бўлади;
v маъруза бўйича тегишли мисоллар ва масалалар устида ишлаш, ўз муносабатини билдириш, тегишли жиноятчиликка қарши кураш бўйича ўз фикрини баён эта олади;
v ўз жавобини асослаш, танқидий фикрлаш, оппонентни эшитиш кўникма ва қобилиятини шакллантиришга эришилади;
v тарқатма материалларни ўрганиш, ўз муносабатини билдириш кўникмасига эга бўлади.
v
2. МАВЗУ БЎЙИЧА ДАРС ОЛИБ БОРИШ МЕТОДИКАСИ:
ü Маърузани ўтиш жараёнида технологик харитада кўрсатилган ахборот-коммуникатив ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилиши назарда тутилади;
ü Маъруза мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида тушунча берилади;
ü Мавзуга оид миллий ва халқаро норматив ҳужжатлар билан таништирилади ва таҳлил қилинади;
ü Режа асосида слайдлар ёрдамида қишлоқ хўжалигидаги ҳуқуқбузарлик, ветеринария-санитария қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик тушунтирилади;
ü Мунозарали (назарий) саволлар ўртага ташланади ва уларга баҳо берилади;
ü Муаммоли масалалар тарқатилади ва уларнинг ечими эшитилади;
ü Зарурият туғилганда, масала ва саволлар уйга топшириқ сифатида берилади;
ü Асосий тушунчалар, савол-жавоблар умумлаштирилиб, маърузага якун ясалади.
3. ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:
Экологик жиноятлар – атроф табиий муҳитга ижтимоий хавфли зарар етказадиган ижтимоий хавфли қилмишлар йиғиндиси бўлиб, ЖКнинг тўртинчи бўлимида назарда тутилган жиноятлар.
Экологик меъёрлаш – давлат органларининг атроф табиий муҳит сифатини, табиий ресурслардан фой-даланиш ҳажмини ва бошқа кўрсаткичларини белгилаш бўйича фаолияти. Ушбу фаолият ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилиб, сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва бошқа меъёрларни белгилашда намоён бўлади.
Экологик назорат – атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш қоида-талабларини барча вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, бошқа ташкилотлар, мансабдор ва жисмоний шахслар томонидан бажарилишини текшириш, табиий муҳит ҳолатини ўрганиш ва кузатиш, чора-тадбирларни қўллаш билан боғлиқ сиёсий-ҳукуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий чора-тадбирлар йиғиндиси.
Экологик уруш – рақибга унинг ҳудудига таъсир қилиш оркали зарар етказиш (ҳаво, сув, тупроқни ифлослантириш ёки флора ва фаунасини йўқ қилиш). Халқаро ҳуқуқ томонидан ман қилинган. БМТда 1977 йилда қабул қилинган Табиий муҳитга ҳар қандай усулда ҳарбий ёки душманлик мақсадида аралашишни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияда белгилаб қўйилган.
Экологик хавфсизлик – атроф табиий муҳит ҳамда инсон ва фуқароларнинг хўжалик ва бошқа фаолиятнинг зарарли таъсиридан, шунингдек, табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда ҳолатлар юзага келишидан ва улар оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолати.
Экологик экспертиза – экологик экспертиза ўтказилаётган объектнинг белгиланган хўжалик ва бошқа фаолияти экологик талабларга жавоб беришини аниқлаш.
Экологик ҳуқуқбузарлик – атроф муҳитга ва табиий ресурсларга экологик зарар келтириш, амалдаги конун ҳужжатларини ва ҳукуқни бузиш.
Экологик ҳуқуқлар – инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари махсус тури, у ҳам дунё, ҳам миллий кўламдаги экологик тангликнинг кескинлашуви туфайли юзага келган.
Экоцид (юн. oicos – уй + лот. caedo – ўлдираман сўзларидан) – геноциднинг бир тури. Экоцид – ўсимлик ёки ҳайвонот дунёси объектларини оммавий қирғин қилиш, атмосфера хавоси ёки сувни заҳарлаш, шунингдек экологик фалокатга сабаб бўлувчи бошқа (жиноий) ҳаракатлар. Ушбу жиноят инсон яшаш макони сифатидаги атроф табиий муҳитга, муайян ўсимлик ёхуд ҳайвонот дунёси ёки бошқа табиат объектларининг мавжуд бўлишига таҳдид солади.
4. МАВЗУ БЎЙИЧА ДАРС ОЛИБ БОРИШ МЕТОДИКАСИ:
v маърузани ўтиш жараёнида технологик харитада кўрсатилган ахборот-коммуникатив ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилиши назарда тутилади;
v маъруза мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида тушунча берилади;
v мавзуга оид миллий ва халқаро норматив ҳужжатлар билан таништирилади ва таҳлил қилинади;
v режа асосида слайдлар ёрдамида мавзуаги асосий ҳолатлар тушунтирилади;
v мунозарали (назарий) саволлар ўртага ташланади ва уларга баҳо берилади;
v муаммоли масалалар тарқатилади ва уларнинг ечими эшитилади;
v зарурият туғилганда, масала ва саволлар уйга топшириқ сифатида берилади;
v асосий тушунчалар, савол-жавоблар умумлаштирилиб, маърузага якун ясалади.
Просмотр
Редактировать
Отчеты
Оценить эссе
Экология соҳасидаги жиноятчилик тушунчаси, унинг турлари, ҳолати ва тузилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |