Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги



Download 0,57 Mb.
bet7/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Кўздан кечиришнинг босқичлари: Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёни икки босқичда амалга оширилади: статик ва динамик.
Кўздан кечиришнинг статик босқичи деганда, ҳодиса жойининг дастлабки ҳолатини ўзгартирмасдан, қандай ҳолатда бўлса, шундайлигича ўрганиш ва қайд этиш тушунилади. Бунда, ҳодиса жойидаги барча обьектларнинг аниқ жойлашган жойлари, уларнинг бир-бирига нисбатан ўзаро жойлашуви қайд этилади. Кўздан кечиришнинг статик босқичида барча аниқланганлар қўл теккизилмасдан кўздан кечирилади, таърифланади, фототасвирга туширилади, схематик тарзда қайд этилади.
Кўздан кечиришнинг динамик босқичида ҳодиса жойидаги обьектларнинг хусусиятларини ўрганиш ва қайд этиш мақсадида уларнинг дастлабки жойлашуви ва ҳолатлари ўзгартириб ўрганилади. Обьектларни қўлга олишда, уларда бармоқ излари бўлиши мумкинлиги эътиборга олинади. Бундай ҳолатларда қўлга резина қўлқоп кийилади ва ҳодиса жойидаги буюм ҳамда нарсаларни уларнинг қирраларидан, учларидан, жиноятчининг қўли тегиши мумкин бўлмаган жойларидан ушланади.
Дастлабки тергов ва суд жараёнида ҳодиса жойини кўздан кечиришни қайта ёки қўшимча ўтказиш зарурияти туғилиши мумкин.
Ҳодиса жойи кўздан кечирилгандан сўнг, тергов жараёнида ҳодиса жойидаги маълум бир обьектларнинг кўздан кечирилмагани ёки етарлича кўздан кечирилмагани аниқланса, қўшимча кўздан кечириш ўтказилади. Масалан, ўликхонада мурдага етказилган жароҳат механизми ўрганилиб, лаборатория тадқиқотларидан сўнг, жароҳатни етказган обьект тўғрисида хулоса қилинади. Ушбу обьектни ҳодиса жойидан қидириш мақсадида қўшимча кўздан кечириш ўтказилади.
Қўшимча кўздан кечириш жараёнида дастлабки кўздан кечи-ришга ўхшаб барча обьектлар ва ҳудудлар кўздан кечирилмайди, тергов жараёнида аниқланган ҳамда қайд этилиши зарур бўлган маълум бир обьектлар ва ҳудудлар кўздан кечирилади.
Агар ҳодиса жойини дастлабки кўздан кечириш сифатсиз ёки ноқулай шароитларда ўтказилган бўлса, қайта кўздан кечириш ўтказилади. Масалан, ёмғир ёғиб турган пайтда, махсус билимларни қўллаш учун тегишли мутахассислар жалб этилмаган бўлса ва шу кабилар. Қайта кўздан кечиришда ҳодиса жойи тўлиқ тадқиқ этилади.
Суд жараёнида бирор ҳудуд ёки бинони кўздан кечириш зарурати туғилса, барча иштирокчилар (судя, адвокат, гумонланувчи ва бошқалар) биргаликда кўздан кечиришлари мумкин. Зарурият туғилса, мутахассис, гувоҳ, эксперт ҳам чақирилиши мумкин. Шундай қилиб, судга оид кўздан кечиришда иштирокчилар суд томонидан белгиланади ва унинг қарори асосида ўтказилади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish