Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги



Download 0,57 Mb.
bet24/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Кўздан кечириш чегаралари. Бу чегараларни бироз кенгайтириш мақсадга мувофиқ бўлади ва ходиса жойига туташган ерлар ҳамда кучалар, ўрмонларйуллар, ховлилар, кўмакдош хоналар кўздан кечирилиши лозим. Бундан танщари, хизмат ити олиб борган йуналиш буйича кўздан кечириш хам натижалар бериши мумкин.
Кўздан кечириш кетма-кетлиги. Бунда уни ўтказиш тарзлари, мутахассисга, жиноят-қидирув бўлимининг ходимига, профилакти­ка инспекторига ва куздан кечиришнинг бонща катнашчиларига тояширикдар бериш, шунингдек, зарурий лолларда реконструкция-ни (ҳолатни тиклашни) амалга ошириш, экспериментлар утказиш, жиноятни ўз кўзи билан кўрган шохидлар ва жабрланувчиларни чақириб, тушунтириш хатлари олиш тартиби кўрсатилади. Одатга кўра, деталли босқичдан аввал фотосуратга олиш ҳаракатлари амалга оширилади (зарур ҳолларда видеотасвирга олиш ўтказилади) ва ҳодиса жойининг умумий ҳолати суратга олиниши лозим. Фото­суратга олганда ориентирлаш ва ходиса жойининг умумий кўринишини, шунингдек, ҳодиса жойида бўлган айрим объектларни (маса-лан, мурдани, синдирилган эшикни, ёнгин бошланган жойни ва шу каби объектларни) биргаликда ва алоҳида суратга тушириш керак.
Ҳодиса жойини фотосуратга олиш услубида қайд қилингандан сўнг ҳодиса тўғрисида маълумот берадиган объектларни аниқдашга киришилади. Уларни қидирганда қуйидагиларга аҳамият бериш лозим:
- ҳодиса тўғрисида қандай бошлангич ахборот олингани ва ҳодиса содир бўлган жойга етиб келгандан сўнг қандай ахборот маълум булганлиги;
- ўзининг дастлабки ҳолатини тез ўзгартириб юборувчи объектлар ва изларга аҳамият бериш ва уларни аниқлашга доир масалаларни тез вактда ечиш лозим булади. Бундай объектлар ва излар вакт ўтиши билан ўзининг дастлабки ҳолатини йўқотиб, ашёвий далил сифатида ишлатилиши қийин бўлиб қолади (ерда ва йўлда қолган пойабзал ва транспорт излари, очиқ ва нам бўлган юзаликларда қолган қон излари, микрообъектлар ва ҳоказо);
- криминал ҳолатни фикрий таассурот асосида тузилган таърифга эътибор берилади. Лекин шуни ҳисобга олиш керакки, фикрий таассуротлар ҳодисанинг объектив, тўлиқ ва ҳар томонлама текшириш тамойилларига бўйсуниши лозим.
Тергов вазияти хусусиятларига қараб ҳодиса жойини кўздан кечириш бир неча тарзларда амалга оширилиши лозим. Уларни тахминий равишда концентрик, эксцентрик, фронтал, узвий тарзларда ёки бирлаштириб кўздан кечириш тарзлари кўлланилади. Концентрик тарзда ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ҳодиса жойининг четидан марказига қараб йўналтирилган бўлади. Масалан, дўконда уғирлик бўлганлигини аниқлаб кўздан кечиришни ҳодиса жойида уғрини дуконга кирган жойидан (эшикдан, ойнадан, девордан) мулклар ўғирланган жойгача ўтказиш лозим, чунки жиноятчи айнан шу жойда объектларнинг ҳолатини ўгартириб, нарсаларга кўл урган, сейфни бузиб ўғирликни содир қилган бўлиши мумкин, бир қатор вазиятларда концентрик усул ёнғинлар ёки қотилликларни тергов килганда ишлатилиши мумкин. Шунга асосан, текшириш жабрланувчига нисбатан қотилиинг яқинлашган ёки ёнғин рўй берган жойига қараб, четдан марказ йўналишида олиб борилади. Эксцентрик усулда терговчи ҳодиса содир бўлган жойнинг фикран танланган марказидан ҳодиса жойининг четигача кўздан кечириш олиб боради (мурдадан уйга кириш жойигача ёки жиноят қуролларини яшириш жойигача). Фронтал (маълум бир чизиқда ўтказиш) усул очиқ жойнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида шоссе, темир йўл, дарё бўйлаб ўтказилади. Масалан, мурдани топиш учун бир неча одамдан, ўттизта-қирқта одамгача бир чизиқда туриб, бир неча метр масофага эга очиқ жойни биргаликда, бир вақтнинг ўзида бир йуналишда текшириб чиқишади ва бунда очиқ жойда топилган объектлар қайд қилинади. Узвий кўздан кечириш усулида ҳолатга қараб, очиқ жойнинг айрим қисмлари, хонанинг айрим жойлари кўздан кечирилади, айнан шу ерларда жиноят иши буйича муҳим ахборот манбалари бўлиши мумкин. Узвий усул кайта ёки кўшимча кўздан кечириш ҳаракатида ҳам қўлланилади. Турар жой, хизмат хоналарини кўздан кечирганда кўздан кечиришни уларнинг кириш эшигидан чап йўналишда (соат йўналиши бўйича) ёки ўнг йўналишда (соат йўналишига карама-қарши йўналишда) деворлар бўйлаб олиб бориш тавсия этилади.
Кўрсатилган усулда кўздан кечиришда терговчи у ёки бу объектни ажратиб, унинг жиноят иши бўйича қанчалик муҳимлигини таҳлил қилади, ҳолатини қайд этади, баённома учун кўрсатади, схемада чизиб куяди ҳамда уларни узвий ва деталли усулларда фотосуратга олади. Шу пайтда барча ўлчаш ҳаракатлари аниқ бўлиши лозим ва ўлчаш тасмаси орқали ёки чизғич орқали объектнинг кўзғалмас иккита ориентирга нисбатан жойини белгилаш зарур. Иккита ориентирнинг ўзаpo бир-бирига нисбий жойлашиши 90 градус бўлиши лозим. Агар ориентирлар бўлмаса у ҳолда бирор якка орентирни (масалан, якка дарахт ёки тошни) танлаб, ундан объектгача булган масофани ўлчаш ва уфқ йўналишлари ёрдамида (шимол, жануб, шарқ ва ғарб) объектига ва якка ориентирга бўлган ҳолатини белгилаб, қайд қилиш лозим. Албатта объектнинг ориентирга нисбатан масофаси азимут ўлчамларида компас билан белгиланади. Қайд этиладиган объектлар тегишли рақам билан ёй чизиқчаси асосида белгиланади.
Умумий кўздан кечиришдан сўнг терговчи деталли тадқиқот қилиш боскичига ўтади ва шу босқичда объектларнинг ҳолатини ўзгартирилмасдан кўздан кечирилади. Объект шундай кўздан кечириладики, натижада унинг ҳар бир белгиси, ўзига хос аломатлар аниқланиб, қайд килинади, чунки бундай тадқиқот ҳодисаниш ҳолатларини аникдаш учун зарур ҳисобланади. Шу тадқиқот жараёнида излар ва бошқа объектларнинг ўзаро жойлашуви, изларншп вужудга келиш механизми ва бошқа масалалар конун талаблари ва кўздан кечириш вазифалари билан боғлиқ ҳолда ҳал этилади.
Кўздан кечириш қатнашчилари даставвал ҳодиса жойида белгиланган йуналишлар бўйича юрадилар. Бу йўналишлар шундай белгиланиши лозимки, натижада улар ҳодиса жойида бўлган ҳолатнинг ўзгармаслиги, изларнинг нобуд бўлмаслиги ва бошқа объектларнинг йўқолиб кетмаслигини таъминлаши керак.
Деталли боскич жараёиида, зарур ҳолатларда, масштабли фотосуратга тушириш усули кўлланилади, Предметлар, агар улар далилий ашё аҳамиятига эга бўлса, танлаб олиб қўйиш учун тайерлаб қўйилади, қон изларидан, бўёклардан кириш билан намуналар олинади ва шишали пробиркаларга тушириб, уларни мустаҳкам пўкаклар билан беркитилади. Бундан ташқари, пробир­каларга одам ва хайвонларга мансуб соч ва шунга ўхшаш нарсалар, чекилган сигарета қолдиқдари (уларда тўлик излари бўлиши мумкин), газмол толалари, ўзига хос кир булган моддалар, металл қириндилар ва бошка микрообъектлар олинади.
Бир қатор вазиятларда мутахассис томонидан дастлабки топилган объектларнинг тадқоқоти ҳам амалга оширилади. Холисларга бундай дастлабки тадқиқотларнинг мақсади ва натижалари тушунтирилади.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш катта руҳий ва идрокий тиришқоқликни талаб қилади. Ҳодиса жойида тегишли саволларни ишлаб чиқиш билан бирга, реал вазиятда уларга жавоблар излаш керак ва бир вақтинг ўзида тадқиқотнинг воқеликка тўғри бўлишини ҳам ўйлаш лозим.
Фикрлаш доирасига мансуб энг масъулиятли ва мураккаб вазифалардан бири муайян объектнинг жиноят ишига тааллуқлигини аниқлаб, унинг ахборотга эга бўлиш аҳамиятини бахолашдир, ушбу вазифаларни ечиш бу объектнинг криминал вазият ёки унинг элементлари ёхуд криминал вазият билан эҳтимоллик даражаси бўйича боғланганлигини аниқлашдан иборатдир.
Объектнинг криминал вазият билан боғланиши - бу шундай алокаки, унда ҳодиса жойи ва вақти билан мазкур объект узвий боғланган бўлади. Бундай боғланиш кўрсаткичлари моддий аниқлик ва боғланишнинг номланиши бўйича, объектларнинг макон ва вақт жараёнида ҳодиса билан бирлигини кўрсатувчи белгиларга асосан, уларнинг функционал, яъни ишлатиш мақсадлари (масалан, дўкон, турар жой, дам олиш боғи ва ҳоказо) ва бошқа муҳим ўзига хос белгиларини бевосита кўрсатиб беради, уларни ўхшаш объектлар-дан ажратиб, жиноий-хукукий масалаларни ечишга кўмаклашади (ҳаракатда жиноят таркиби борлигини ва унинг квалификациясини аниқлашга, шунингдек, жиноят процессига оид саволларни ечишга, жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариш, исботланиши лозим бўлган ҳолларни аниқлаш ва ҳоказоларга ёрдам беради).
Эҳтимоллик даражасига эга бўлган боғланишлар сабаб-оқибат ва маълум вакт ичида мавжуд бўладиган функционал (ҳаракатчан) боғланишлардир. Улар хам вокеликда узининг объектив асосига эга ва ҳодиса содир бўлган жойдаги хилма-хил излар, бузилишлар, объектларнинг бир жойдан иккинчи жойга олиб утилиши, шакли, хусусиятлари ва бошқа белгиларининг ўзгаришини кўрсатади. Аммо бу боғланишларнинг аник тасдиқланиши (айниқса, сабаб-окибат боғланишлар) бир қатор вазиятларда жуда оғир ўтади, чунки уларда айнан бир факт бир неча сабабларнинг оқибати сифатида куриниши мумкин. Масалан, турар жойнинг кириш эшигидаги бузилиш хонадон эгасининг (агар у калитларини йўқотган бўлса) мажбурий ҳаракатлари натижасида вужудга келган бўлиши мумкин. Мурданинг олдида гумон қилинувчининг қон излари аниқланиши факатгина қотилликка билан эмас, балки ищдаги бошқа асосларга боғланган бўлиши ҳам мумкин. Бундай боғланишларнинг хилма-хил турлари ва кўринишлари бир неча тусмоллар тузилиншни талаб қилади. Бунда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари бир неча хил бўлиши мумкин, Ҳодиса жойини кўздан кечиришда шу каби барча сабабларни текшириш керак.
Объектларнинг ҳодисага мансублигини аниқлаш бу объектлардаги белгиларни (айниқса, бу объектнинг ишлатиш мақсадларини таърифловчи белгиларни) ўрганиш бўлиб, уларнинг бошқалар билан таққосланишини талаб қилади. Бундан ташқари, объектни тадқиқ қилганда гувоҳ ва жабрланувчиларнинг сўровга берган жавоблари тахдил этилиши керак (масалан, жабрланувчидан ҳодиса содир булган жойдан топилган бош кийими унга тегишли эмаслиги тўғрисида ахборот олинган бўлса, бу бош кийим гумон килинувчига тегишлилиги эҳтимол тутилиб, хулоса чиқариш мумкин ва шу асосда терговчи ҳид бўйича из қидирувчи кинолог ёрдамида жиноятчининг изини аниқлаб, қидирувни ташкил этиши мумкин). Мутахассис томонидан бирор-бир объектни дастлабки тадқиқ қилиш ва ўрганиш асосида унинг ҳодисага мансублиги аниқланади.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш пайтида негатив ҳолатлар катта аҳамиятга эга ва уларнинг таърифи ҳодиса жойида аниқланган фактларга, жабрланувчининг, гумон килинувчининг тусмолига зид бўлган ҳолатлар билан ифодаланади. Масалан, мурдада жуда кўп жарохатларнинг аниқланиши ундан кўп қон оққанлиги тўғрисида далолат берса-да, лекин ҳодиса жойида оққан қон излари мавжуд бўлмаса, бу ҳолат салбий бўлиб, мурдадаги тан жароҳатларининг бошқа жойда етказилганлиги ёки жиноятчилар томонидан ҳодиса жойида оққан қон излари кандайдир сабабларга кўра йўк қилинганидан далолат беради.
Жиноятнинг инсценировкаси (гўёки жиноят содир этилгани), жиноят бошқа жойда содир этилгани, жиноятни содир этишда бошқа қуролларнинг қўлланилгани, фактлар ва ҳужжатлариинг сохталаштирилиши тўғрисидаги тусмолларни текшириш учун негатив ҳолатлар ишлатилади.
Микрообъектлар (микрозарралар) жиноятни очишда ва тергов қилишда муҳим аҳамиятга эга, чунки улар ҳодиса содир бўлган жойда аниқланганлиги, жиноятчининг қаерга кетганлиги. унинг кийими қандай белгиларга эга бўлганлиги тугрисида ва ишга доир бошка мухим ахборотларни ашёвий далил сифатида олишга имкон беради.
Микрообъектларни қидиришни кўздан кечиришнинг биринчи босқичида бошлаш зарур. Шуни хам хисобга олиш зарурки, микрообъектлар уларни олиб юрувчи предмет билан яхши жипслан-маганлиги учун ходиса жойида хар кандай шабада бки елвизакни вужудга келтириш мақсадга мувофиқ булмайди, чунки бунинг натижаснда микрообъектлар ўз жойини ўзгартириши мумкин. Бундан ташқари, предметларни бир жойдан иккинчи жойга олиш, ўтказиш мумкин эмас, шунингдек, ҳодисани кўздан кечирувчилар кийимидаги заррачалар ҳодиса жойидаги заррачалар бнлан узаро аралашмаслиги) учун улар махсус оқ кийимлар ва пойабзалларда юришлари зарур. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечирганда тадқиқ килинаётган предметларнинг юзасига тасодифан бошқа заррачалар тушиб қолмаслиги, кир бўлмаслиги, пойафзал билан бирга ҳодиса жойига ортиқча зарралар олиб киритилмаслиги лозим.
Ҳодиса жойида чекиш ва чекилган гугурт чўпларини ташлаш ман қилинади, Микрообъекгларни кидириш ва олиб қўйиш техникаси тергов ҳаракатининг барча қатнашчиларига тушунтирилипш лозим.
Микрообъекгларни қидиришдан аввал ҳодиса содир булган жойда кандай микрообъектларни кидириш ва уларнинг қаерда бўлишини ҳал қилиш лозим, ҳолатни таҳлил этиш натижасида ва ҳодиса содир бўлган жойнинг хусусиятларига қараб микрообъекгларни олиб юрувчи предметларни аниқлаш лозим. Уларни қидиришда жиноятчи қандай ҳаракат қилганлиги тўғрисйдаги тусмол ишлатилади.
Қуйидагиларни микрообъекг­ларни олиб юрувчи объектлар сифатида кўрсатиш мумкин: синдирилган тўсиқдар, жабрдаиувчига жароҳат етказган ва жиноятчи томонидан қолдирилган предметлар, нотекис, чиқиб турган, қиррали нарсалар яқин орада бўялган деворлар, дарахтлар ва буталарнинг шохлари, Бундан танщари, ходиса содир булган жойдан жиноятчи қандай нарсаларни олиб кетганлигига эътибор бериш зарур, Жиноятчи ўзи билан олиб келган нарсаларда, болта, темир таёкларда ва бошқа предметларда қон излари, одам терисининг зарралари, соч ва туклари бўлиши мумкин. Синдириш қуролларида ва уларнинг қисмларида алебастр, буёқ, дарахт ва синдирилган тўсиққа мансуб боища метериаллар қолиши мумкин. Микрообъектлар купинча ишқаланиш натижасида колиб кетган булиши мумкин. Агар микрообъектлар тўсиқни синдириш куролида мустаҳкам турган бўлмаса, уларни олиб ўраб кўйиш зарур.
Микрообъектларни ҳодиса содир бўлган жойнинг буюм-нарсаларига қараб кидирганда хоналарнинг пол қисми, ховлиларнинг йўлак кисмларига эътибор берилади. Бундан ташқари, кўл, бармоқ, оёк излари, тўсиқда синдириш куроллари колдирган ва транспорт воситаларининг изларига аҳамият бериш керак, чунки уларда ёки ён кисмдарида микрообъектлар булиши мумкин. Улар катталаштиргич лупа ва ёритгич асосида текширилади. Масадан, пойабзал изларида ўсимликлардан қолган излар, ерсимон қоришмалар қолиши мумкин. Қотиллик ва номусга тегиш Жиноятларини тергов қилганда ҳодиса содир бўлган жойдан олинган тупроқ ҳам далилий аҳамиятга эга бўлади, чунки уларнинг микрозарраларидан гумон қилинувчи ва жабрланувчининг кийимларини аниқлаш мумкин. Кўзга кўринмас микрозарраларни, масалан, техник ёг қолдирган изларни аниклаш учун улътрабинафша нурли ёриткични ишлатиш мақсадга мувофикдир. Бунда ўқ отиш қуролидан қолган техник ёғ доғлари яккол кўринади. Ўқ яқин масофадан отилган бўлса, ундан қолган куйиш изларини электрон-оптик ўзгартиргич асосида аниқлаш мумкин.
Микрообъектлар аниқланган нарсалар олиб қўйилади ва ўраб, тадқиқ қилиш учун юборилади. Микрообъектларии транспорт воситасида олиб бориш пайтида йўқолиш эҳтимолини ҳисобга олиб, уларни олиб юрувчи объектлардан ажратиб қўйиш мумкин.
Аниқданган микрообъектлар кўздан кечириш баённомасида батафсил равишда қайд қилинади ва уларнинг қуйидаги реквизитлари кўрсатилади: ташки тузилиши, ориентирли равишда катталиги, ранги, шакли, тегишли олиб юрувчи предметнинг жойлашиш хусусияти (локалилапияси).
Микрообъектларни масштабли усулда, олиб борувчи предметга коғозда стрелка расмини чизиб, шу стрелкани микрообьектга қаратиб суратга олиш тўғри бўлади. Агар қоғоз катталик қилса, у ҳолда қоғоздан махсус стрелка шакли олинади ва олиб юрувчи предметга микрообъект жойлашган йўналишда ўрнатилади.
Микрообъектларии олганда уни олиб юрувчи предметга тасодифан чанг юқтирмаслик зарур. Бунинг учун қўлга махсус тиббий қўлқоп кийиб ишлаш мақсадга мувофиқдир. Микро­объектлар пинцет ёрдамида олиб қўйилади ёки бунда наштар, ниналар ёрдам бериши мумкин. Пўлат ва темир зарраларини дактилоскопик магнит чўткаси билан олиш осон кечади. Биологик зарраларни эса тиббий мутахассис ёрдамида олишга тўғри бўлади.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг якунловчи босқичида режага биноан кўйилган барча вазифаларнинг ҳал қилингани текширилади. Агар бирон-бир ҳаракат эсдан чиқиб, бажарилмаган бўлса, қўшимча ҳаракатлар ўтказилади. Бу билан кўздан кечириш ҳаракатининг тўлиқлиги таъминланади. Ҳодиса жойидан олинадиган объектлар ўралади ва мухрланади, уларни сақлаш чоралари курилади. Далилий ашё сифатида ишлатиладиган, аммо ҳодиса жойидан олиб кетиш мумкин бўлмаган нарсаларни сақлаш тадбирлари дам белгиланади. Агар ушбу тергов ҳаракати иштирокчилари томонидан қандайдир бир ариза ёки таклифлар тақдим этилса, бу ариза ва таклифлар куриб чикдлиб, улар бўйича тегишли чоралар қаьбул қилиниши лозим. Ҳодиса жойини кўздан кечиришга раҳбарлик килувчи шахс мутахассислар ва тезкор ходимлар билан биргаликда вужудга келган муаммоларни, уларнинг ечиш йўлларини ва текшириш даражасини биргаликда муҳокама килиб, бир қарорга келиш ҳукукига эга.
Ҳодиса содир булган жойни кўздан кечиришнинг якунловчи боскичида кўздан кечириш баённомаси, режа ва схемалар тузилади.
Кўздан кечириш баённомаси асосий процессуал хужжат бўлиб, ҳодиса содир булган жойни куздан кечириш натижаларини қайд қилувчи асос ҳисобданади. Баённома ҳодиса содир бўлган жой тўғрисида тўлик, объектив ва аниқ ахборотга эга ҳужжат бўлиши лозим. Унинг мазмунида ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечи­риш пайтида қўлланилган тактик ва техник-криминалистик восита ва усуллар, терговчининг ҳаракатлари, шунингдек, кўздан кечириш пайтида аниқланган излар ва ишга тааллукли бошқа обьектлар кўрсатилади. Кўздан кечиришнинг кетма-кетлиги қандай бўлса баённомада айнан шундай акс этиши лозим. Шунинг учун топилган объектлар айнан шу кетма-кетликда қайд этилади. Баённома охирида олиб кўйилган объектларнинг рўйхати берилади.13

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish