7. Кўздан кечириш жараёнида аниқланган далилий ашё ёки мурдалар қандай холда турганлиги (алоҳида белгилари қайси томонга қандай шароитда турганлигини) кўрсатилиши лозим;
8. Воқеа жойини кўздан кечиришда аниқланган, бармоқ, оёқ излари ҳамда қон, сперма доғлари айнан қаерда аниқланганлиги, доғ ва изларни ҳажми ва сони ёзилмоғи лозим;
9. Воқеа жойини чизмаси холислар иштирокида шахсан кўздан кечириш тергов ҳаракатини амалга оширган терговчи томонидан чизилмоғи ва ЭКБ эксперти томонидан фото суратга туширилмоғи лозим, ҳамда бу белгилар баённомага киритилиши лозим (навбатчи терговчининг папкасида рангли қаламлар, қора, яшил, кўк ва қизил рангдаги ручка зобит (офицерская) чизғичи, ўчирғич, оқ қоғоз, резина қўлқоп, сўроқ баённомалари ва бошқа қарорлар учун бланкалар бўлиши лозим);
10. Кўздан кечириш баённомаси қандай шароитда (очиқ ёки булутли ҳавода, кундуз ёки кечки вақтда, табиий ёки сунъий ёруғликда, тергов ҳаракатининг вақти) кўздан кечирилганлиги кўрсатилиши, воқеа жойидан олинган далилий ашёларни сони ҳамдан номланиши ва қандай тартибда нималарга ўралган ёки мухрланган холда олинганлиги кўрсатилиши
ва тергов ҳаракати якунида тергов ҳаракатида иштирок этган барча ходимлар таништирилиши ва уларга имзо қўйдирилиши лозим.
Илова: Воқеа жойини кўздан кечириш қуйидаги чизма йўналишида
кўздан кечирилисин.
2.1 Ҳодиса содир бўлган жойини кўздан кечириш тергов ҳаракатининг процессуал тартиби.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодуксида қуйидагича белгиланган:
135- модда. Кўздан кечириш учун асослар.
Жиноят излари, ашёвий далилларни топиш, ҳодиса содир бўлган вазиятни ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаштириш мақсадида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳодиса содир бўлган жойни, мурдани, ҳайвонларни, теварак-атрофни, биноларни, нарсалар ва ҳужжатларни кўздан кечиради.
(135-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
136-модда. Кўздан кечириш тартибининг умумий қоидалари.
Терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида кўздан кечириш холислар иштирокида ўтказилади. Жиноят иши кўрилаётган вақтда кўздан кечиришга зарурат туғилса, суд бу ҳақда ажрим чиқаради ва кўздан кечиришни тарафлар иштирокида ўтказади.
(136-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Зарур ҳолларда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд кўздан кечириш чоғида ўлчов ўтказади, фотосуратга, кинотасвирга, видеоёзувга туширади, режалар, схемалар, чизмалар тузади, излардан қолиплар ва нусхалар олади. Бу ишларни бажаришга ёрдам бериш учун кўздан кечиришга мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
(136-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Кўздан кечириш чоғида топилган ва олиб қўйилган барча нарсалар холисларга, тарафларга ва кўздан кечиришнинг бошқа иштирокчиларига кўрсатилиши лозим.
Кўздан кечиришда иштирок этаётган шахслар суриштирувчи, терговчи ва суднинг эътиборини ўзларининг фикрича иш ҳолатларини ойдинлаштиришга ёрдам бериши мумкин бўлган барча ҳолларга қаратишга ҳақлидирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |